The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштиришга иқтисодий ёндашув



Download 2,79 Mb.
bet92/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

17.6. Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштиришга иқтисодий ёндашув
1. Меъёр
Экотизимнинг экологик меъёри деганда, унинг таркиби ва функцияси, шунингдек, хўжалик фаолиятида ҳисобга олиш учун зарур бўлган барча экологик компонентларини сақлаб қолиш шароитидан келиб чиқиб, белгиланадиган экотизим кўрсаткичларининг миқдорий ўзгаришлари чегараси тушунилади. Бунда инсон томонидан баҳоланадиган экотизим учун меъёр тушунилади. Хўжалик фаолиятининг критик чегаравий қийматларини белгилаш ва ундан ўтиб кетмаслик экологик ҳавфсизликни кафолатлайди. Бу усулни иқтисодчилар «буйруқ ва назорат» усули деб атайдилар. Меъёр атроф-муҳитга чиқариб ташлашга руҳсат бериладиган зарарли моддаларнинг чекланган миқдорини билдиради.
Иқтисодчилар бу усулни иқтисодий нуқтаи назардан самарасиз деб ҳисоблайдилар. Чунки, айрим корхоналарда зарарли моддаларни чиқаришни белгиланган меъёрлар даражасига келтириш унчалик катта харажатлар талаб қилмайди, бир вақтнинг ўзида бошқа корхоналар учун бу анча катта харажатга тушиши мумкин. Атроф –муҳитга зарарли моддалар ташлаш бўйича меъёрий жиҳатдан чегаралашлар уларни энг кам харажатлар эвазига камайишини таъминламайди. Бу мақсадга эришиш учун ҳукумат атроф- муҳит ҳолатини бошқариш бўйича иқтисодий усулларни қўллаши лозим.
2. Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун солиқ
Ишлаб чиқариш ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятларини ўзаро мувофиқлаштириш бўйича яқин ўтмишда амалга оширилган амалий ҳисоб китоблар тажрибаси ва назарий тадқиқотлар жамиятнинг табиатга таъсирининг турли босқичларида атроф-муҳит сифатини бошқариш учун иқтисодий усулларни қўллаш диапазонини аниқлаш имконини беради. Юкламанинг иқтисодий оптимуми(мақбул даражаси) деганда ҳудудий даражада юкламанинг шундай даражаси тушуниладики, бунда экологик оғирлик ва экологик бузилишдан келиб чиқадиган иқтисодий зарарни бартараф қилишнинг чегаравий баҳолари ўзаро тенглиги шароитида энг паст даражада экологик харажатларга эришилади.
Зарарли моддаларни ташлаганлик учун солиқ деганда атроф муҳитга тушаётган зарарли модаларнинг ҳар бир бирлиги учун тўланадиган ва давлат бюджетига тушадиган маблағ тушунилади. Бундай солиқнинг умумий миқдори қуйидагича топилиши мумкин:
СУМ=С*М
Бу ерда:
СУМ-солиқнинг умумий миқдори
С-солиқ ставкаси
М-атроф муҳитга чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори
Ифлослантирувчи моддаларнинг қанча миқдорига корхона пул тўлаши керак? Агар корхона атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташлашдан кўра кўпроқ фойдани максималлаштиришга интилса, у чиқинди ташлашни бу иш қимматлашиб кетгунча давом эттиради. Биз буни 17.2-расмда акс эттиришимиз мумкин.
1 7.2-расм. Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун солиқ.

Назорат қилинмайдиган чиқиндиларнинг даражаси 15 бирликка тенг бўлади ва Т солиқ зарарли чиқиндиларнинг ҳар бир бирлиги учун тўланади. Шундай қилиб, агар корхона солиқ тўлашга қарор қилса, бу солиқнинг миқдори ОТВС(Т*15) тўғри тўртбурчагининг майдонини ташкил қилади. Бу тўғри қарор ҳисобланадими? Албатта, йўқ. Чунки корхона солиқ тўлагандан кўра унча катта бўлмаган харажатлар эвазига чиқиндии ташлашни камайтириши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, корхона зарарли моддаларни чиқаришга кетган чегаравий харажатлар солиқ миқдорига тенг бўлгунча зарарли модаларни чиқаришни камайтиради. Мазкур ҳолатда корхона харажатларни камайтириш учун 10 бирлик зарарли чиқиндиларни тозалайди ва ABCD тўғри тўртбурчаги кўринишида солиқ тўлаб, 5 бирлик зарарли моддани атроф-муҳитга ташлашда давом этади. 10 бирликни тозалашга кетган харажатлар 0AD учбурчак майдонини ташкил қилади. Шундай қилиб, умумий харажатлар миқдори 0АВС шакл майдонини ташкил қилади. Бу корхона ўзи чиқараётган зарарли моддаларни умуман тозаламаслик тўғрисида қарор қилганда тўлаши лозим бўлган солиқ миқдори-0ТВС тўғри тўртбурчаги майдонидан сезиларли даражада кам.


Мазкур усул нафақат зарарли моддаларни ташлаш устидан назоратнинг янги ва нисбатан арзон воситаларини ривожлантиришни, балки техникавий тараққиёт соҳасидаги янги ютуқларни қўллашни ҳам рағбатлантиради.
3.Табиатдан фойдаланиш учун квоталар савдо-сотиғи(permit).
Ғарб мамлакатларида атроф муҳитнинг ифлослантирганлик учун тўловдан ташқари табиатни муҳофаза қилишни иқтисодий жиҳатдан тартибга солишнинг бошқача йўллари ҳам ривожланиб бормоқда. Бу экологик таъсир кўрсатишга руҳсат олиш учун алоҳида бозорни шакллантиришга асосланган. Бунинг маъноси кўриб чиқилаётган ҳудуд доирасида юкламанинг ижтимоий жиҳатдан тўғри келадиган даражасини белгилашдан иборат, ҳар бир «қоида бузувчи»нинг юкламанинг йўл қўйиладиган даражагача бўлган қисмига қўшган ҳиссаси «қоида бузувчи» корхоналар ўртасида руҳсат бериладиган таъсирга бериладиган квоталарнинг эркин, ўзаро фойдали савдо-сотиғи орқали аниқланади. Ҳорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, корхоналарда пайдо бўладиган мустақиллик янги технологияларни ривожлантиришга имкон беради, табиатни муҳофаза қилишга сарфланган инвестициялар корхонанинг даромадига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади. Бу эксплуатацион харажатлар, матераиалларни иқтисод қилиш, меъёрни бузганлик учун тўланадиган жарималарни қисқариши билан боғлиқ.


17.3.-чизма


Бундан ташқари, корхона атроф- муҳит сифати меъёрига босқичма-босқич қўйиладиган талабнинг кучайишиги олдиндан тайёр бўлиб боради. Савдо-сотиқнинг муҳим омили- ҳар бир олди-сотди битими ҳар йили атроф муҳитга чиқинди ташлашни 20 %га камайтириб бориши керак. Бу билан бундай савдо-сотиқ динамикасида экологик юклама) оғирликни босқичма-босқич камайтириш таъминланади.
Ўзбекистон шароитида Ушбу усулни амалиётда қўллашда, биринчи наватда, тузилаётган шартномалар доирасида табиий муҳит сифатининг янги меъёрларини ишлаб чиқиш зарурияти, уларни бажариш устидан назоратни таъминлаш, шартномалар тузиш бўйича Ўзбекистона лицензияга эга бўлган ташкилий структурани яратиш, экологик аудитни жорий қилиш билан боғлиқ маълум қийинчилик мавжуд. Агар, масалан, шартномаларга Россия ва АҚШдан ташқари учинчи мамлакатлар қўшилса, квоталар савдо-сотиғи углерол кредити бўйича халқаро даражада ҳам амалга оширилиши мумкин.
Олайлик, 1-манба 7 бирлик зарарли моддалар билан ифлослантиришга руҳсат олган. Умуман олганда эса, 15 бирлик зарарли моддани чиқариб ташлйди. Бунда у қолган 8 бирликни атроф-муҳитга туширмаслик учун тозалаши керак. Фараз қилайлик, худди шунингдек, иккинчи манбанинг 8 бирлик зарарли моддаларни чиқариб ташлашга руҳсати бор. Бу нарса у қолган 7 бирликни тозалаши лозимлиги билдиради. Таъкидлаш лозимки, ҳар иккала манбада ҳам зарарли моддаларни чиқариб ташлашни камайтириш бўйича бир-бири билан савдо сотиқ қилишга манфаати бор. Иккинчи манбанинг(С) назорат қилиш бўйича чегаравий харажатлари биринчи манбанинг(А) харажатларига нисбатан анча кўп. Агар иккинчи манба биринчи манбанинг атроф муҳитга зарарли чиқиндиларни ташлашга руҳсатномасини С нархдан кўра пастроқ нархга сотиб олишга эришса, ўз ҳаражатларини бир мунча камайтириши мумкин. Бир вақтнинг ўзида биринчи манба учун ҳам зарарли моддаларни ташлаш учун ўз руҳсатномасини А нархдан кўра юқорироқ сотиш фойдалироқ. С А дан юқори бўлар экан савдо-сотиқ бўлиши ўз-ўзидан маълум.
Руҳсатномалар ҳаракати биринчи манбада 5 бирлик зарарли моддаларни чиқаришга руҳсатнома қолгунча(10 бирликни у тозалаши лозим), иккинчи манба эса 10 та бирлик руҳсатномага эга бўлгунча(қолган 5 бирликни у тозалаши лозим) давом этади. Бу нуқтада 1 бирлик зарарли чиқинди ташлашга руҳсатноманинг нархи В га тенг ва бу иккала манба учун 1 бирлик чиқиндини ташлашга рухсатноманинг чегаравий нархи(marginal value) бўлади ҳамда бундан буёғида иккала манбада ҳам савдо-сотиқни амалга оширишга ҳеч қандай рағбат қолмайди. В нуқта мувозанат нуқтаси бўлади.
Шундай қилиб, маълум бир миқдордаги зарарли моддаларни чиқаришга рухсат ўрнатилгандан кейин зарарли моддалрни тақсимлаш бўйича қолган вазифаларни бозорнинг ўзи бажаради. Зарарли моддаларни ташлашни назорат қиладиган ташкилот зарарли моддаларни тозалаш харажатлари бўйича умумий тушунчага ҳам эга бўлмасдан туриб худди шу йўл билан харажатлар (cost-effective allocation) асосида зарарли моддаларни самарали тақсимлаши мумкин. Мазкур тизим давлатга ўз мақсадларига эришиш имконини беради, шунингдек, атроф муҳитга зарарли моддалар чиқараётган корхоналарга буни амалга ошириш учун катта қулайликлар беради.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish