Тети “МЕҲнат таълими” кафедраси



Download 158,23 Kb.
bet13/15
Sana23.02.2022
Hajmi158,23 Kb.
#137446
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Кийимларни лойихалаш энг янгги

Адабиётлар: 1,2,3,4,5
Кийим деталлари андоза бўйича бичилади. Андоза тайёрлашдан олдин кийим деталларининг чизмасида виточкалар, ён чизиқлар, енг, шим ва бошқа деталлар чизиқларнинг барча ўтмас бурчаклари уларнинг учига мумкин қадар яқинроқдан думалоқланади.
Андозалар тайёрлаш усулига қараб , асосий андоза, иккиламчи (хосила) андоза ва ёрдамчи андоза каби турларга ажратилади, бажарадиган вазифасига қараб эса, эталон-андоза (оригиналлар), иш андозаси ва ёрдамчи андоза каби хилларга ажратилади.
Андозаларни техник кўпайтиришдан мақсад мазкур модел учун лойихаланадиган кийимнинг барча размерлари ҳамда ростлари учун андоза ҳосил қилишдир.

  1. Андозаларни техник кўпайтириш жараёни сермеҳнат иш бўлиб, кўп вақт сарфлашни ҳамда диққатликни талаб қилади. Бунда вақтни тежаш учун андозани кўпайтириш ишини осонлаштирадиган турли мосламалар қўлланилади; уларнинг энг содда тури орттириш нуқталари оралиғи игналар воситасида кўрсатиб қўйилган ва угломерли мосламалар йиғиндисидан иборат.

13-мавзу: Моделлаштиришнинг мақсади ва вазифалари ва босқичлари


Режа:

  1. Моделлаштиришнинг мақсади хақида маълумот

  2. Моделлаштиришнинг босқичлари

Адабиётлар: 1,2,3,4,5

  1. Моделлаштиришнинг вазифаси кенг халқ оммани кийим кечакка бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборатдир. Моделлаштириш кенг асссортиментда мақсадга мувофиқ қулай замонавий кийимлар яратишни ўз олдига вазифа қилиб қўяди. Моделлаштиришнинг мақсади – ўз санъати, қудрати билан жамиятни эстетик тарбиялаш, маданиятни юқори поғоналарга кўтаришдир. Шунингдек ўз замонасининг турмуш тарзи, фан ва техника ютуқлари, миллий урф-одатлари, иқлими, шароитини акс эттиришдир.

Моделлаштириш икки хил йўналишда олиб борилади:

  1. Ижодий-истиқбол учун модел.

  2. Ишлаб чиқш корхоналари учун модел

Бу икки хил йўналишда олиб бориладиган ишлар 3 хил босқичда бажарилади:

  1. Бадиий моделлаш босқичи.

  2. Лойихалаш босқичи.

  3. Техник моделлаш босқичи.

Назорат саволлари:


1.Кийимда безак элементларини моделлаш хақида маълумот беренг.
2.Рюш, бурмалар, воланларни моделланг ва чизмаларини келтиринг.
3.Рюш, бурмалар, воланларни моделла

Услуб - бу даврнинг бадиий тили, унинг бадиий тавсифидир


Кийим композицияси - кийим шакли барча элементларини, унинг мазмунини ифода этадиган бирликни барпо этиш воситалари ёрдамида тузиб чикиш

Кийим инсоннинг ижтимоий хаётида энг зарурий эхтиёжи хисобланади. Кийимни моделлаштириш тикувчилик саноатининг энг мухим ва мураккаб боскичидир. Модел вазифаси кенг омманинг кийим-кечакка бўлган ва унинг ташки кўринишига эга бўлган эхтиёжини кондиришдан иборатдир. Моделлаштириш кенг ассортиментда максадга мувофик кулай замонавий кийимлар яратишни ўз олдига вазифа килиб кўйилади.


Моделлаштиришнинг максади - ўз санъати, кудрати билан жамиятни эстетик тарбиялаш, маданиятни юкори погоналарга кўтаришдир. Шунингдек, ўз замонасининг турмуш тарзи, фан ва техника ютуклари, миллий урф-одатлари, иклими, шароитини акс эттиришдир.
Янги моделларни ижод этиш билан модалар уйи, ишлаб чикариш корхоналари, якка буюртма корхоналари ва якка тартибда ишлайдиган рассом модельерлар, мухандис лойихачилар шугулланадилар. Моделлаштириш икки хил йўналишда олиб борилади:
1. Ижодий - истикбол учун модел.
2. Ишлаб чикиш корхоналари учун модел.
Ижодий модел. Рассом модельерлар истикбол учун бир канча моделлар тўпламини мавсумий кийиниш ўрнига караб, эскизларни тайёрлайди, бу эскизлар тўплами аввал модалар уйи кенгашида кўриб танланади ва тасдикланади. Модалар уйи кенгашининг аъзолари:
а) модалар уйи бош мухандиси;
б) бош лойихачи мухандиси;
в) бош мухандис технологи:
г) хом ашё билан таъминловчи корхона вакили;
е) савдо ходимларидан вакил катнашади.
Икки хил йўналишда олиб бориладиган ишлар 3 хил боскичда бажарилади:
1. Бадиий моделлаш.
2. Лойихалаш боскичи.
3. Техник моделлаш.
Кийимнинг тарихий ривожланишига, унинг ўзгаришига услуб ва мода сабаб бўлади.
Услуб - бу жамият моддий ва маънавий маданиятидаги мухим ва характерли белгилар образли системаси ижодий принципларнинг тарихан таркиб топган бир кадар баркарор муштараклигидир.
Услуб - бу даврнинг бадиий тили, унинг бадиий тавсифидир. Услуб катта тарихий даврга боглик бўлиб, у санъат сохасидаги бадиий диднинг бирлигини кўрсатади: яъни архитектура, хайкалтарошлик, рассомлик, музика, адабиёт ва декоратив амалий санъат орасидаги бирликни кўрсатади.
Кийимнинг моделларини лойихалашдан уни бадиий хал этиш масалалари “Кийимнинг махсус композицияси» дарсларида ўтилади.
К о м п о з и ц и я - бадиий асар шаклининг барча элементларини мазкур асарнинг образли гоявий - бадиий мазмунини ифода этувчи узвий бир бутунликка бирлаштириш.
Кийим композицияси - кийим шакли барча элементларини, унинг мазмунини ифода этадиган бирликни барпо этиш воситалари ёрдамида тузиб чикиш. Кийимнинг мазмуни унинг нимага мўлжалланганига караб белгиланади. Кийим шаклининг композицияси унинг мазмунини очиб беришга олиб келиши керак.
Хозирги кийимнинг асосий хусусияти кулайлик ва функционалликка интилиш бўлиб, бу лойихани соддалаштиришда, кийимнинг хар кандай гавдага мосланишини осон, ёпишмай, бемалол турувчи шаклида ифода топади. Хозирги кийимнинг хусусиятлари куйидагилар:
а) кийим ансамбилининг ёркин образлилиги;
б) нимага мўлжалланганига караб кўшимчалар танланиши;
в) якка кийим турларидаги материалларнинг ихтиёрий композицияси;
г)кўп вазифалилик, мавсумига карамаслик, турланувчанлик, кийимнинг ишбоплилигини ва универсаллигини билдириш.

Download 158,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish