Бизнес-лойихани амалга ошириш таваккалчиликлари



Download 0,58 Mb.
bet1/12
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#30744
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

Бизнес-лойихани амалга ошириш таваккалчиликлари

  1. 1 .ЛОЙИХДНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ (РЕЗЮМЕ):

  2. 2.ЛОЙИХА БУЮРТМАЧИСИ:

2.1 .Кредит олувчи тўғрисида маълумот:
2.2.Мавжуд хамда истикболдаги салохият:

  1. З.ЛОЙИХА СТРАТЕГИЯСИ:(ЛОЙИҲАНИ ЯРАТИШ ТАРИХИ ВА АСОСЛАРИ)

  2. 4.БОЗОР ВА МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ:

  1. Талаб ва таклиф:

  1. Бозор тавсифи. Махсулот ва унинг бозордаги рақобатбардошлиги:

  2. Тармоқ ривожланиш хусусиятлари, рақобатчи тадбиркорлар, худудий жойлашув хусусиятлари:

  3. Мавжуд талаб тахлили, унинг ўсишини таъминловчи асосий омил ва кўрсаткичлар:

4.2. МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ, СОТУВЛАР ИСТИҚБОЛИ:

  1. Бозор жойлашуви, бозор сегментлари:

  1. 5. МАТЕРИАЛ РЕСУРСЛАР:

  1. Хом-ашё ва материаллар таснифи:

  1. б.ОБЪЕКТ ЖОЙЛАШУВИ:

  2. 7. ЛОЙИХА ДАВРИДА ИШЛАБ ЧИКАРИШ РЕЖАСИ:

  3. 8. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА МЕНЕЖМЕНТ:

  1. Бошкарув персонали:

  2. Иш турлари ва асосий ходимлар:

  1. 9.ЛОЙИХДНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОСКИЧЛАРИ:

  2. 10. ЛОЙИХАНИ АМАЛГА ОШИРИШ ГРАФИГИ:

  3. 11. ТАВАККАЛНИ БАҲОЛАШ:

  4. 12. МОЛИЯВИЙ РЕЖА:

  1. Мол-мулк суғуртаси:

  2. Кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган воситалар:

  3. Банкнинг лойихадаги роли:

  4. Гаров:

  1. ХУЛОСА.

  2. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ-КИТОБЛАР:


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
МАКТАБГАЧА ТАЬЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қайд этиб ўтилсинки, мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ килиш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларини давлат томонидан бонщаришнинг самарали тизимини яратиш хдмда унинг моддий-техника базасини мустахкамлаш максадида сўнгги йилда кабул килинган катъий чора-тадбирлар натижасида Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг жойлардаги худудий булинмалари ташкил килинди.
2017-2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш буйича дастур тасдикланди, унинг доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тизимли ташкиллаштириш, қуриш, реконструкция килиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.
Шу билан бирга утказилган тахдиллар шуни кўрсатадики, мактабгача таълим муассасаларини қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш, моддий-техника базасини мустахкамлаш, худудларни ободонлаштириш, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатли давлат органларининг фаолияти айникса жойларда хамон паст даражада колмокда.
Бундан ташкари, давлат мактабгача таълим муассасалари инфратўзилмаси ва моддий- техника базасининг холати замон талабларига тулик даражада мос келмайди ва мамлакат ахолисининг ўсиб боришини эътнборга олганда болаларнинг мактабгача таълим билан зарур даражада камраб олинишини таъминлаш имконини бермайди.
Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари тармогини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустахкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгрок камраб олинишини таъминлаш хамда мактабгача таълим сохасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун кулай шарт-шароитлар яратиш максадида:
1.Ўзбекистан Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлати кумитаси, Савдо-саноат палатаси, Крракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларининг мактабгача таълим сохасида давлат-хусусий шерикчилигининг куйидаги шаклларини жорий этиш тугрисидаги таклифларига розилик берилсин:
мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари такдим этиш;
мактабгача таълим нодавлат муассасалари биноларини қуриш учун фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг худудида бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари ажратиб бериш;
мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини реконструкция килиш ва жихозлаш, кейинчалик эса уларни оталщка олиш шарти билан мактабгача таълим нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини такдим этиш;
концессия асосида курилиш учун ер участкаси ёки реконструкция килиш ва жихозлаш учун бино ажратиш;
буш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини “нуль” харид кийматида сотиш;
тулик бутланмай колган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини ўзок муддатли бепул максадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш;
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил килинган мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий-техник ва молиявий таъминлаш;
оилавий мактабгача таълим нодавлат муассасаларини модций-техник ва методик таъминлаш;
оталик шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.
Белгилансинки, мактабгача таълим сохдсида давлат-хусусий шерикчилиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан урнатиладиган бопща шаклларда хам амалга оширилиши мумкин.
2.Давлат-хусусий шерикчилиги шаклига караб хусусий шерик зиммасига инвестиция мажбуриятларининг куйидаги турлари юкланиши мумкинлиги белгилаб куйилсин:
ижтимоий мададга мухтож оилалардаи муайян микдордаги тарбияланувчиларни укитиш, улар учун ота-оиалар туловининг имтиёзли микдорларини (мазкур жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланганидан ошмайдиган микдорларда) белгилаб куйиш;
хусусий шерикка бириктирилган давлат макатабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция килиш, мукаммал таъмирлаш ва жихозлаш борасидаги ишларни амалга ошириш;
давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги битимда назарда тутиладиган бошка мажбуриятларни бажариш.
3.Мактабгача таълим сохасида давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги Низом 1- иловага мувофик тасдиклансин.
4.Белгилансинки, давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги битам:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўгказиладиган танлов натижалари буйича тўзилади. Мазкур қарор 1-бандининг саккизинчи - унинчи хатбошиларида назарда тутилган холларда танлов утказилмайди;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги давлат томонидан шерик сифатида хусусий шерик билан битам тўзади, мазкур вазирлик битам шартларини хусусий шерик кандай бажараётгани мониторингини олиб боради.

  1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлиги, Инвестициялар буйича давлат кумитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат кумитаси хамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараккиёт жамгармасининг:

мактабгача таълим нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикчилигини рагбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йуналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хўзуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамгармасининг алохида очиладиган ҳисобвараги (кейинги ўринларда - махсус ҳисобварак)да жамлаш тугрисидаги;
мактабгача таълим нодавлат муассасалари харажатларининг бир кисмини коплаш учун давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил килинган шундай муассасаларга давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизига кадар микдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш тугрисидаги таклифлари кабул килинсин.

  1. Куйидагилар махсус ҳисобваракни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараккиёт жамгармасининг эквивалента 100,0
миллион АКД1 доллари микдоридаги боскичма-боскич ажратиладиган маблағлари;
Ўзбекистон Республикасига бюджетни куллаб-кувватлаш учун Жахон банки ва Осиё тараккиёт банки томонидан ажратиладиган 100,0 миллион AҚШ доллари микдоридаги кредитлари;
халкаро молия институтлари, хорижий хукумат ташкилотлари ва бошка донорларнинг хайрия ионалари, кредитлари (карзлари) ва грантлари;
махсус ҳисобваракнинг вактинча буш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
конун хужжатларида такикланмаган бошка манбалар.

  1. Куйидагилар белгилансин:

махсус ҳисобваракдаги маблағлар кишлок жойларда намунавий лойихалар буйича барпо этилган арзон уйларни, куп хонадонли уйларнинг биринчи-иккинчи каватларидаги квартираларни сотиб олишга, мактабгача таълим нодавлат муассасаларини ташкил этиш максадида давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция килиш ва таъмирлашга фоизсиз асосда имтиёзли кредит бериш учун тижорат банкларига такдим этилади;
махсус ҳисобварак маблағларидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига 15 йил мудцатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоизли ставка буйича ажратиб берилади.

  1. Давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги битимлар амал килишининг куйидаги муддатлари белгилансин:

мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари такдим этиш битими - камида 30 йил;
буш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини “нуль” харид кийматида сотиш битими - камида 30 йил;
тулик бутланмай колган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини ўзок муддатли бепул максадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш битими - камида 30 йил;
мактабгача таълим нодавлат муассасалари биноларини қуриш учун фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг худудида бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари ажратиб бериш битими - камида 30 йил;
мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини реконструкция килиш ва жихозлаш, кейинчалик эса уларни оталикка олиш шарти билан мактабгача таълим нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини такдим этиш битими - камида 30 йил;
концессия асосида курилиш учун ер майдони ёки реконструкция килиш ва жихозлаш учун бино ажратиш битими - 15 йилгача;
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил килинган мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий жихатдан таъминлаш битими - камида 10 йил;
оилавий мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий-техник ва методик таъминлаш битими - камида 3 йил;
оталик шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш битими - камида 1 йил.
Ўз фаолиятини олинган имтиёзли кредит асосида ёки давлат-хусусий шерикчилиги шартларида тадбиркорлик субъектларига топширилган объектларда бошлаган мактабгача таълим нодавлат муассасасининг фаолиятини у ташкил этилган кундан бошлаб 30 йил мобайнида кайта ихтисослаштириш такикланади.

  1. Давлат-хусусий шерикчилиги шартларида ташкил этилган мактабгача таълим нодавлат муассасалари:

ташкил килинаётган мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг эхтиёжлари учун урнатилган тартибда тасдикланган руйхатлар буйича олиб келинадиган ускуналар, асбоб- анжомлар, укув куроллари ва уйингохлар давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги битим тўзилган кундан бошлаб 2 йил мудцатга божхона туловлари (божхонада расмийлаштириш учун йигимлардан танщари) тулашдан;
мактабгача таълим нодавлат муассасаси ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан кейин ун йил мобайнида барча турдаги соликлар ва давлат максадли жамгармаларига мажбурий ажратмалар тулашдан озод килинсин.
Белгилансинки:
ушбу бандца кўрсатилган солик ва божхона имтиёзлари мактабгача таълим сохасида кўрсатилаётган хизматларидан оладиган соф тушум улуши умумий реализация хажмида
ҳисобот (солик) даври якунларига кура камида 80 фоизни ташкил этадиган мактабгача таълим нодавлат муассасаларига нисбатан кулланилади;
ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган имтиёзларнинг амал килиш мудцати тугайдиган сана имтиёзлар амал килиши муддати нихоясига етадиган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

  1. Куйидагилар:

2023 йилнинг 1 январига кадар муддатда мактабгача таълим нодавлат муассасалари учун ягона ижтимоий тулов ставкаси мехнатга хак тулаш тарзида даромадларнинг 10 фоизи микдорида, давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил килинган мактабгача таълим нодавлат муассасалари учун эса — давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги битим имзоланган ойдан бошлаб ун йил муддатга 5 фоиз микдорида белгиланади;
2018 йилнинг 15 апрелидан бошлаб мактабгача таълим муассасаларини кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига киритиш учун уларнинг ўртача йиллик ходимлари чекланган сони 100 кишига етказилади;
мазкур қарорнинг 9-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг амал килиш муддати тугагандан сўнг давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил килинган мактабгача таълим нодавлат муассасаларига ушбу қарор билан тасдикланган давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги низомда мактабгача таълим сохасида белгиланган квоталар буйича ота-оналар туловининг имтиёзли микдорларига асосан кабул килинган тарбияланувчиларга таълим хизматлари кўрсатишдан олинган фойда (соф тушум) давлат-хусусий шерикчилиги тугрисидаги битимнинг амал килиш муддати мобайнида юридик шахсларнинг фойда солиги буйича соликка тортиладиган базадан ёки ягона солик тулови буйича соликка тортиладиган базадан чикариб ташланади.

  1. Қоракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат кумитаси хамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан хамкорликда 2018 йилнинг 1 сентябрига кадар муддатда буш ётган давлат мулки объектлари, шунингдек, реконструкция килиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган давлат мактабгача таълим муассасаларининг ишлатилмаётган (корпусларини) хатловдан утказиб, уларнинг руйхатини тўзсинлар;
хар йили 1 февралга кадар давлат-хусусий шерикчилиги шартларида мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ажратиб берилиши лозим бўлган ер майдонларини аниклаб, ана шу ер майдонларининг тасдикланган руйхатларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига такдим этсинлар;
махаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобига курилаётган ва барпо этилган мактабгача таълим нодавлат муассасаларини барча зарур ташки мухандислик-коммуникация инфратўзилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йуллари ва бошкалар билан) таъминласинлар;
Ўзбекистон Республикаси Курилиш вазирлиги билан биргаликда курилиш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш хамда турар-жой массивлари (комплекслари) курилишини лойихалаштириш боскичида мактабгача таълим нодавлат муассасалари курилиши учун жойларни назарда тутсинлар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Инвестициялар буйича давлат кумитаси билан биргаликда бир ой муддатда хукумат қарори лойихасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритсин, унда куйидагилар назарда тутилсин:

махсус ҳисобварак маблағларидан фойдаланиш тартиби;
давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида фаолият юритадиган мактабгача таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби.

  1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўзилмасида:
давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини
ташкил этиш бопщармаси;
давлат-хусусий шерикчилиги лойихалари мониторинги булими тўзилсин;
б) Қоракалпогистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахар мактабгача таълим бопщармалари тўзилмасида ходимларининг чекланган сони 2 нафаргача бўлган давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш булими тўзилсин.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish