Назорат саволлари:
1.Моделлаштиришнинг максади ва вазифалари нималардан иборат.
2.Моделлаштириш боскичларини санаб ўтинг.
3.Хозирги замонавий кийим ассортиментининг тавсифи хақида маълумот беринг.
14-Мавзу: Ҳозирги замонавий кийимлар ассортиментининг тавсифи.
Безак элементларини моделлаштириш.
РЕЖА:
Уй кийимлари,кундалик ва башанг кийимларни моделлаш.
. Уй кийимлари,кундалик ва башанг кийимларни бадиий безаш.
3.Безак элементларини моделлаштириш.
Таянч иборалар:
Декоратив безаклар, композицион марказ каерда бўлиши кийимнинг функционал вазифасига боглаб хал этилади. Осойишта, «бикик», нейтрал шакллар Осойишта, «бикик», нейтрал шакллар
Адабиётлар:
1,2,8,6,5,7,15,3,9,13
Хозирги кийимнинг асосий хусусияти қулайлик ва функционалликка интилиш бўлиб, бу лойихани соддалаштиришда , кийимнинг ҳар қандай гавдага мосланишини осон, ёпишмай бемалол турувчи шаклида ифода топади. Ҳозирги кийимнинг хусусиятлари қуйидагилар:
а)кийим ансамбилининг ёрқин образлилиги;
нимага мўлжалланганлигига қараб қўшимчалар танланиши;
в)якка кийим турларидаги газламаларнинг ихтиёрий композицияси;
г)кўп вазифалилик, мавсумига қарамаслик, турланувчанлик, кийимнинг ишбоплилигини ва универсаллигини билдириш.
Кулай, яхшилаб ўйлаб тикилган уй костюми одамга ва хонадонга ярашибгина колмай, балки киши кайфияти яхши бўлишига, уни иш юритишига кўмак бўлади, атрофдагаларни мамнун этади хам.
Уй кийими умуман хонадоннинг ички кўринишига мувофик келадиган, одам атрофидаги нарсаларга мос тушган, монанд бўлиши керак. Уй кийими - бу интерьер умумий ансамблининг бир кисми.
Уй кийими хам мода таъсирида бўлади ва кийимнинг айнан шу вактга характерли бўлган бичими, узунлиги, декори, ассортименти уй кийимида хам акс этади.
Уй кийими нимага мўлжалланганлигига, йил фаслига ва сутка вактига караб куйидаги гурухларга бўлинади:
1. Ухлаш кийими, эрталабки ва кечки ювиниш-тараниш кийими.
2. Уйда ишлаш кийими.
3. Мехмон кутиш кийими
Одамнинг ташки кўриниши, унинг саноат корхонасидаги, кишлок хўжалигидаги, муассасалардаги, савдо, транспорт, маиший хизмат сохасидаги, ўкув юртларидаги ва бошка ерлардаги кийими кандайлиги катта ахамиятга эга. Кундалик кийим - бу хам иш, хам хизмат костюми. Бир канча касбдаги кишилар иш хусусиятлари ёки ишлаб чикариш шароити сабабли махсус кийим кияди (металлурглар, ўт ўчирувчилар, баликчилар ва бошкалар) ёхуд бошкалардан фарк килиш воситаси сифатида форма кийим кияди (харбийлар ва махкамалар формаси). Айни вактда махсус кийим талаб килмайдиган кўп касблардаги кишилар оддий кундалик костюм кийиб юрадилар.
Хозирги турмуш тарзи амалий иш кийимига унинг кулайлигини, рационаллигини, ишбоплигини кўрсатадиган катор талаблар кўяди. Бу куйидагилардан иборат:
хажми ўртачалига, бичими оддийлиги;
мутаносибликларнинг аник, катъийлиги;
рангларининг босиклиги, ёркинмаслиги;
декоратив воситаларнинг минимум даражалига;
моданинг акс этгани меъёрдан ошмаганлиги
Кундалик костюмнинг ранг ечими унинг нимага мўлжалланганига ва уни кандай ишлатилиши характерига караб танланади. Одатда, бундай ечим муътадил, босик, ўхшаш ва ўхшаш-контраст рангларни бирга кўшиб хал килинади, контрастлар асосан бир ранг тусларининг окишликлари ёки иккита якин ранглар ўртасида бўлади.
Материални кийим нимага мўлжалланганига, эстетика талабларига (пластик хусусиятлар, ранг, расмга) карабгина эмас, балки мехнатнинг хусусияти белгалаб берадиган гигиеник талабларга хам караб танланади.
Декоратив безаклар, композицион марказ каерда бўлиши кийимнинг функционал вазифасига боглаб хал этилади .
Кўшимчалар характерининг кандайлиги шу кўшимчалар нимага мўлжалланганига караб белгиланиб, у хам ишбоп костюмнинг умумий характерига бўйсундирилган бўлади.
Назорат саволлари:
1.Уй кийимлари тавсифи ва уларни бадиий безаш хаўида маълумот беринг.
2.Уй кийимларини моделлаш усулларини келтиринг.
3.Уй кийимлари неча гурухга бўлинади.
Кундалик кийимларнинг тавсифи ва уларни моделлаш
Модадаги янги йўналиш одатда башанг кийимда синовдаи ўтказиб маъкулланади. Башанг кийим одамга ярашадиган, унинг энг яхши хусусиятларини кўзга кўринтирадиган бўлиши керак
Башанг кийим нимага мўлжалланганига караб куйидагича бўлинади: хонадон тантаналарида кийиладиган, театр ва концерт залларига борганда кийиладиган, танца кечаларида кийиладиган, расмий тантаналарда кийиладиган, байрамда кийиладиган, мактабни битирувчилар балларида кийиладиган, тўйда кийиладиган ва хоказо. Арзигулик тантаналарнинг хаммаси одатда катта-катта хоналар, залларда ўтказилади, шунинг учун хамма нарса якиндан хам, узокдан хам кўринадиган бўлиши керак. Башанг костюм ечимини хал килишда бу албатта хисобга олинади: танцада кийиладиган кўйлакларга ифодали зийнатлар (гуллар, бантлар), театрга кийиб борадиган костюмга заргарлик безаклари, тантанали вазиятлар учун окиш контрастлар танланади.
Башанг кийим шакли ечимининг икки тури бор:
1. Осойишта, «бикик», нейтрал шакллар. Бунда костюм одамнинг кўринишини такрорлайди ва унинг ўзига хос рамка, фон бўлиб хизмат килади, унинг ташки киёфасини таъкидлаб туради ёхуд материалнинг нафислигини, бой кўриниши ва бошка хусусиятларини (духоба, табиий мўйна ва бошкаларни) ёки кўшимчалар ва зийнатларни бўртириб кўрсатади. Бу тур костюмларнинг ечими одатда классик услуб йўлида бўлади. Улар одам актив харакатлар килмайдиган расмий тантаналарда, театрга борганда ва хоказоларда кийишга мўлжалланган бўлади. Бундай тур башанг кўйлакларни олиб кўйиладиган деталлар (пелериналар, палантин ал ар), кўшимчалар (белбоглар, шарфлар) ва турли зийнатлар ёрдамида хар хил килиб, уларнинг ишлатилиш диапазонини кенгайтирса бўлади.
2. Актив хилпираб турадиган, «бикик» шакллар безакларининг декоративлиги хисобига ва бутун ўзининг тузилиши (ўрама юбкалар, хилпирама деталлари) ёрдамида одам билан хамкорликда бўлади. Улар одам акти Безаклар кийимни безаш учун ишлатилади. Безакларнинг турли туман хиллари мавжуд. Безак сифатида кўпрок фурнитуралардан (тугмалар, пистон, замок, илгак ва хоказолар), хамда безак газламалардан (тасма, тўр, лента ва хоказо) фойдаланилади. Безакнинг чиройли турларидан бири кашта, аппликация хисобланади. Безакларни кўпрок асосий ёки безак газламалардан фойдаланиб ишланади. Буларга: бурмалар, рюш, воланлар, адиплар, майда тахламалар, чўнтаклар, елкабандлар киради.
Газлама рангида ёки контраст рангда берилган безак бахя катор хам кийимни безатади.
Рюш
Рюш лентасимон газлама безаги бўлиб, унинг ўртасидан йигилади. Рюш 45° бурчак остида бичилади. Рюш газлама рангида ёки бошка рангларда бўлиши мумкин.
Рюш сифатида ленталар ва турлардан хам фойдаланиш мумкин. Рюшнинг узунлиги рюш тикиладиган жой узунлигидан 1,5-2 баравар узун бўлади. Рюшнинг кенглиги 3,5-4 см бўлади. Рюшнинг иккала киркимига ишлов берилади (55-расм, а).
Бурмалар
Бурмалар лентасимон газлама безаги бўлиб унинг бир четидан йигилади. Бурманинг бир томони буюмга тикилса, иккинчи томонига ишлов берилади. Бурмалар кенглиги 15 мм дан - 30 см гача бўлади. Бурманинг узунлиги тикиладиган жой узунлигидан 1,5-2 баравар узун бўлади (55-расм, б).
Воланлар
Воланлар бурмаларга ўхшаб кетади, лекин улар битта чизик бўйлаб бичилмайди, балки айлана бўйлаб бичилади. Воланнинг бир томони бўйлаб буюмга тикилса, иккинчи томонига ишлов берилади.
Воланни бичиш кетма-кетлига куйидагича:
1. Волан тикиладиган жойнинг узунлиги ўлчанади.
2. Айлана радиуси топилади.
3. Топилган радиусда айлана чизилади.
4. Радиусни волан кенглигига ошириб, иккинчи марта айлана чизилади.
5. Волан киркилади (55-расм, в).
Воланни спирал шаклда хам бичиш мумкин. У куйидага тартибда бажарилади:
1. 2-3 см тенг бўлган радиусда айлана чизилади.
2. Айланага волан кенглигидаги перпендикуляр ўтказилади (масалан 5 см).
3. Перпендикуляр учини айлана билан туташтирилади.
4.Айлана атрофида волан кенглигада гир айлантириб керакли узунликгача кўйиб чикилади.
5. Волан киркилади (55-расм, г).
Назорат саволлари:
1.Кийимда безак элементларини моделлаш хақида маълумот беренг.
2.Рюш, бурмалар, воланларни моделланг ва чизмаларини келтиринг.
3.Рюш, бурмалар, воланларни моделла
в харакатлар киладиган танца кечаларида, янги йил балларида, мактаб битирувчилари кечаларида кийилади.
Назорат саволлари:
1.Уй кийимлари тавсифи ва уларни бадиий безаш хаўида маълумот беринг.
2.Уй кийимларини моделлаш усулларини келтиринг.
3.Уй кийимлари неча гурухга бўлинади.
4.Башанг кийимлар хақида маълумот беринг.
5.Осойишта “биқиқ” ,нейтрал шакллар деганда нималарни тушинасиз.
6.Башанг кийимларнинг қандай турлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |