Ниҳоят радикални мослаштириш жараёнининг сўнгги охирги босқичи ноанъанаваий оқиларнинг тўғри эканлиги ва хорижий даъватчиларни гуноҳкор эмасликлари борасидаги иккиланишларини бутунлай “улоқтириш” дан иборат. Ушбу босқич профилактиканинг барча олдинги босқичларини қамраб олиши лозим.
Мутахассисларга яхши маълумки, шахс радикаллашувининг диний сабаблари ичида бузғунчи ва радикал оқим етакчилари тарғиботи муҳим ўрин тутади. Ушбу тарғибот даъватчилари ҳаваскор ёшларга ислом олими ваколатини туҳфа қилади ва уларни ислом илоҳиётининг энг мураккаб масалаларига етаклайдиган “фитнакор” даъватчилар ҳисобланади. Олим ваколатини бериш босқичи тамомлангандан сўнг инсонинг мутассиблашуви вақт масаласидир. Ундан сўнг инсон ҳаддан ташқари изоляция қилинганлиги сабаб эҳтиёждан келиб чиқиб ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни қонунийлаштириши55 мумкин бўлган раҳнамони излайди ёки “исломга қарши ислом” конвейерининг кейинги халқаси – интернетдаги даъватчилар томонидан радикаллаштирилади. Ёш ҳаваскорни Қуръон ва минглаб ҳадислар уммонига эркин сузишга йўллаган “фитнакор” даъватчи уни радикаллаштириб бўлгандан сўнг ундан айрилади. Шунчаки ундан айрилибгина қолмасдан уни ўз ташаббуси билан мутассибларни тузатиш “тизими”га юклайди. Шу билан бирга “фитнакор” даъватчи буни ўзининг ҳукуматга “содиқлиги”нинг56 исботи ва олдин радикал ва унинг яқинлари билан яқин муносабатда бўлгани сабаб фидокорлик сифатида кўрсатади. Ҳукуматга “шантаж” қилиш, бюджет маблағларини совуриш ва “фитнакор” даъватчини тизимли легаллаштириш жараёни тахминан шу кўринишда амалга оширилади.
Замонавий шароитда ташаббускорликнинг бундай механизими, кўплаб мамлакатларда статистикнинг соҳта кўпайтириб кўрсатиш билан бир қаторда турадиган “бюджетни совуриш”нинг қулай воситаларидан саналади. Терроризмга қарши кураш фойдали бизнесга айланиб қолди. Курашни қонунийлаштириш тизимлари турли мамлакатларда деярли бир хилдир.
Шу сабабли бу босқич диншунос мутахассисга боғлиқ бўлмаган ташқи омилларга эга. Биринчидан, “фитнакор” – даъватчилар томонидан олиб борилаётган тарғиботнинг давом этаётгани. Агар ташқаридан бошқа бирор диний уламо уларнинг тизимига кирса ёки аралашса у бунга асло йўл қўймайди. Бу “фитнакор” даъватчи барча маъмурий имкониятларни қўллаган холда дарҳол уни танқид қилиб унинг самарасизликда айблаб обрўсини тўкишга ҳаракат қила бошлайди ҳатто агар имкон бўлса уни мутассиблик унсурлари билан қўрқитади. Бунга мусулмон медиатор Мақсуд Содиқовни ёрқин мисол қилиб келтириш мумкин. Таъсир доирасининг геосиёсий тушунчаси ҳар доим ҳам учунчи томонга ташаббус кўрсатиш имконини бермайди. Бу ерда, беихтиёр Яқин Шарқ ва қўшни давлатлардаги муфтийлар, имомлар ва жамоат арбобларининг таҳдид қилиниши ва ўлдирилиши холатлари ёдга тушади.
Шундай қилиб, агар бирор ҳудудда турли номлар остида бузғунчи оқим ғоялари тарғиботи давом этаётган бўлса, алоҳида учрашув ва суҳбатларга якка холда боришдан кўра ҳамроҳликда бориш хавфсизроқдир.
Профилактиканинг бу босқичида ҳужумга ўтиш усули янада самаралидир. Яъни, мутассиб кўз ўнгида БДОларнинг салбий қиёфасини гавдалантириш, уларни обрусизлантирувчи иш усуллари, тарғибот материалларини намойиш этиш ёрдамида БДО мафкура ва эътиқодларининг камчиликларини кўрсатиш орқали радикалнинг қарашларини тузатиш. Шунингдек бу усул яна БДО собиқ аъзоларининг бу йўлдан қайтганлиги ва пушаймонликлари (видео ролик, аудио ёзув шаклида) ҳамда улар фаолиятидан зарар кўрганлар ҳақида маълумотлар беришни ҳам ўз ичига олади. Бу жараёнда мутахассис радикалга БДОларнинг бузғунчилик хусусиятларини имкон қадар тўлиқ ва батафсил очиб беради. Қайсидир маънода бу усул радикалларни уларнинг ўзларига қарши қўллашни кўзда тутади.
Биринчи навбатда, бу радикалга уларнинг етакчилари ва “олим”ларининг амалий ва назари хатолари ҳақида ишорадир. Бу радикаллар мафкурасини янгиланишда айблаш ва танқид қилишдир.
Амалиёт шуни кўрсатдики, радикаллар ўз диний ҳаётларини бошлашда диний амалларни масалан, намозни Насир ад-Дин Албоний китобларидан ўрганган. Ушбу китобнинг муқаддимасида фиқҳий мазҳаблар қораланган ва айбланган ҳамда ўқувчини бирор бир ҳукм олиш услубисиз (истидлол) тўғридан-тўғри Қуръон ва Суннатдан ҳукм “олиш”га чақирилган. Яни юқорида келтирилган чақириқлар орқали исломнинг бирламчи манбалари ва фанларида “гипердемократия” эълон қилинган. Буларнинг барчасини “Танақудот ал-Бони ал-Вадихат” (Албонийнинг ошкора зиддиятлари) китоби билан рад этиш мумкин, бунда муаллиф Албонийнинг бир хил ҳадисларн7и баҳолаш доирасидаги юзлаб қарама-қаршиликларини келтириб ўтган. Мазкур китобда Албоний айни бир ҳадисни бир ўринда саҳиҳ бошқа бир ўринда эса заиф деб номлагани батафсил ёритилган. Айнан шундай бир хил ҳадисларни баҳолаш борасидаги юзлаб қарама-қаршиликлар мавжуд. Ушбу асар араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинган, афсуски унинг рус тилига таржимаси хозирча йўқ.
Интернетдан “олим” деб ном олганларни фош қилувчи видео роликларни кўплаб топиш мумкин.
А.Канайнинг “Салафийлик – замонавий хорижий оқим асосларининг қисқача баёни” номли китобида замонавий хорижийларнинг диний танқидлари кенг ёритилган.
Ушбу босқичда радикалларни ўзини танқид қилиш ва айблаш усулларидан ташқари, уларни хорижий даъватчилар таъсиридан чиқариш мақсадида мутассиб диққатини фатво – илоҳий ҳукм замон ва макондан келиб чиққан холда фарқ қилиши мумкинлигига қаратиш лозим. Шундай экан, хорижий даъватчиларнинг айтганлари ҳар доим ҳам маҳаллий воқеликка мос келавермайди. Фатволарнинг замон ва маконга боғлиқлиги холатлари усул ал-фиқҳ китобларида кенг ёритилган. Ушбу қўлланма муаллифи, алоҳида суҳбатлар давомида Ибн ал-Қаййимнинг қуйидаги сўзларини тез-тез келтириб ўтади: “Одамларга фақат китобларда келтирилган нарсалар асосида, уларнинг ахлоқи, анъаналари, замони, макони ва шароитларини ҳисобга олмаган холда фатво берувчиларнинг ўзлари ҳам адашади ва бошқаларни ҳам залолатга бошлайди. Бундай муфтийнинг динга қарши қилган жиноят, одамларни яшаш жойи, вақти, ҳарорати, уларнинг одатларини ҳисобга олмасдан ягона тиббий китобга асосланиб даволайдиган шифокор томонидан содир этилган жиноятдан ёмонроқдир. Бундай жоҳил муфтий ва шифокорлар дин ва инсонлар саломатлигига энг катта зарар етказади”.57 Шуни таъкидлаш керакки, радикалларни хорижий даъватчилари таъсири остидан чиқариш уларни маҳаллий уламолар таъсир доирасига киритишни назарда тутади. Бу ерда бир муаммо пайдо бўлади, профилактика мутахассиси радикални ёки ўзига йўналтиради ва келажакда унинг қайта тарбияланиши учун у билан узоқ ва машаққатли ишларни олиб боради ёки уни маҳаллий диний соҳа вакилига йўналтиради. Муҳокама учун сўнгги мавзу. Юқорида айтиб ўтилган когнитив диссонанс назариясини ҳисобга оладиган бўлсак холис диинй соҳа вакиллари деярли йўқ. Тарғибот ва профилактика ишлари билан шуғулланувчи расмий шахслар хулқ атвори ва ўзини тутиши холислик ва бетарафлик томонга ўзгартирилиши лозим.