Терроризм ва экстрамизм дунё ҳамжамияти учун ҳанузгача асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният ҳамон диний мутаассиблик, радикализм, зўравонлик ва терроризм хуружларидан азият чекиб келмоқда



Download 98,95 Kb.
bet11/17
Sana23.07.2022
Hajmi98,95 Kb.
#843947
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Д.О.Э Методичка янгича варианти

2.5. Дастлабки мулоқот

Фикридан қайтаришнинг мураккаб таркибий қисмларидан бири бу дастлабки алоқадир. Агар бирор бир жойда шахслар билан алоҳида мақсадли ишлар олиб борилмаган бўлса унда диншунос мутахассисга ўзининг ташрифи сабаби ва мақсадини тушунтириш мураккаб кечади. Манфаатдор органлар илтимосига биноан келган деб айтиш радикал онгида бу “тағут” билан “боғливлик” сифатида қабул қилинади. Шунинг учун проқилактика мутахассиси дастлабки мулоқотда ўзини тўлиқ таништириши, фамилия, исми, шарифи, лавозими, иш жойи, ҳамда ташриф сабаби ва мақсадини аниқ кўрсатиши керак.


Диний нуқтаи назардан мулоқот сабаби мусулмонларнинг ўзаро бирдамлиги ва уларнинг орасини ислоҳ қилиш бўлиши мумкин. Бу ҳақда қуйидаги оятда шундай дейилган: “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.” (Хужурот сўраси 10-оят).
Мутахассис ташрифининг яна бир сабаби радикални кўникишини енгиллатишга интилиш бўлиши мумкин. Бу ҳақда қуйидаги оятларга мурожаат қилиш мумкин: “ Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади” (Ҳаж сураси 78-оят). “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди” (Бақара сураси 185-оят). “Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар” (Моида сураси 6-оят). Бу йўл орқали мутахассис радикалга ислом унинг холатини қийинлаштирмаётганини аксинча унинг тақдирини енгиллаштираётганини кўрсатиб беради.
Агар мулоқот мақсади аниқ равшан етказилмаса объект мулоқот учун очилмайди профилактика мутахассисига нисбатан бефарқлик ва лоқайдлик билан муносабатда бўлади.


  1. РАДИКАЛ ДИНИЙ ҚАРАШЛАРИНИ ТУЗАТИШ БОСҚИЧ ВА УСУЛЛАРИ

Диний қараш ва эътиқодларни тузатишнинг усулларини баён қилишдан олдин “когнитив диссонанс” назариясини билиш муҳимлигини таъкидлаш ўринлидир.


Гап шундаки турли соҳалардан бўлган кўплаб мутахассислар – имомлар, диншунослар, илоҳиётшунослар, психолог ва бошқалар ноанъанавий ҳамда радикал оқим тарафдорлари билан учрашувлар ўтказмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки бундай учрашувларнинг ҳаммаси ҳам самарали эмас. Бундан ташқари урашувлардан сўнг объектларнинг янада радикаллашган ҳолатлар ҳам кузатилган.
Баъзи мутахассислар, айниқса диний соҳа вакиллари когнитив дисонанс3 назарияси ҳақида тушунча ва тасаввурга эга эмаслар. Назарияга кўра радикал, ўз ғоялари, эътиқодлари ва ижтимоий қарашларига эга. Ушбу эътиқод ва қарашларни очиқ тўғридан-тўғри рад этиш ва уларни танқид қилиш бошдан объект хатти-ҳаракатини ўзгартиришига, мутахассисдан келадиган маълумотларни қабул қилмасликка ёки уларни “саралаб” қабул қилишига олиб келади. Қисқа қилиб айтганда унда “псиҳологик ҳимоя”нинг барча турлари фаоллашади. Бундай холатда профилактика мутахассиси объект холати, эътиқоди ва қарашларини ҳисобга олиши керак. Дастлабки мулоқотларни унинг эътиқодини танқид қилиш ёки рад этишдан бошламаслик лозим. Бундай амалиётни профилактиканинг охирги босқичларида амалга ошириш янада самарали натижа беради.
Профилактика ва қайта ишонтиришнинг асосий усуллари кейинги бўлимда баён қилинган.



    1. Download 98,95 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish