Терроризм ва экстрамизм дунё ҳамжамияти учун ҳанузгача асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният ҳамон диний мутаассиблик, радикализм, зўравонлик ва терроризм хуружларидан азият чекиб келмоқда



Download 98,95 Kb.
bet1/17
Sana23.07.2022
Hajmi98,95 Kb.
#843947
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Д.О.Э Методичка янгича варианти

Кириш
Терроризм ва экстрамизм дунё ҳамжамияти учун ҳанузгача асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният ҳамон диний мутаассиблик, радикализм, зўравонлик ва терроризм хуружларидан азият чекиб келмоқда. Аҳоли орасидаги диний қатламни радикаллашуви уларни зўравонликка ундайди ҳамда тинчлик, хавфсизлик, жамият ва инсон ҳуқуқларининг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилади. Ҳозирги вақтда бирор бир давлат жанговар экстремизм ва терроризм оқибатларидан тўлиқ ҳимоялан эмас. Кўплаб давлатларда ҳозиргача юқори даражадаги террор хавфи сақланиб қолмоқда. Зўравон экстремистлар томонидан амалга оширилган террорчилик актлари жамоалар ўртасида низо уруғини сепиб, ксенофобия, исломофобия ва жамиятда қарама-қарши экстремистик қарашларнинг тарқалишига ёрдам бермоқда.


Гарчи диний экстремизмнинг шаклланиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалсада, ҳозирги давримизда у тўхтовсиз равишда ривожланиб, янги шакл ва ўлчамларни ўзида ўзлаштирмоқда. Диний ақидапараст гуруҳ ва ташкилотлар ҳудуд ҳамда манбаларни эгаллаб олиб, ўз мақсадига эришиш учун замонавий технология ва ижтимоий тармоқлардан моҳирона фойдаланмоқдалар. Ҳамда ўзларининг зўравонлик ва бузғунчилик ҳаракатларини амалга оширишга даъват қилувчи мафкурасини тарғиб қилишда кенг кўламли мураккаб услубларни ишлатмоқдалар. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда аҳолини диний қатламини радикаллаштириш воситалари, услублари ва шакиллари сезиларли даражада кенгайган.
Терроризм узоқ тарихга эга бўлишига қарамасдан бугунги замонавий терроризмдан фарқ қилувчи жихатлари мавжуд. Биринчидан, замонавий терроризм кўпроқ миллий даражада содир бўлган олдинги классик кўринишдан фарқли равишда глобал миқёсда намоён бўлмоқда. Иккинчидан, замонавий терроризм аввалгиларига қараганда яна ҳам шавқатсиз, тажовузкор ва кутилмаганда намоён бўлиши уни таҳмин қилишни, режалаштиришни ва унга қарши курашга таййоргарлик кўришни янада қийинлаштиради. Нью-Йорк, Мадрид, Лондон, Париж, Истамбул, Ница, Брюссел, Дакка ва Бағдодда содир бўлган актлар террорчилик хуружларини олдиндан айтиб бўлмаслиги, унинг қаттоллиги ҳамда макон танламаслигини намойиш қилди. Терроризмнинг аввалги кўринишлари асосан сепаратизм, миллатчилик, марксизм ва ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик туфайли юзага келган бўлса замонавий терроризм тўлқини диний бурч ҳисси ва диний ақидапарастлик мафкураси билан йўғрилган.
Рик Кулсет ва Струе де Свиленднинг таъкидлашича, террорчилар мафкураси асосан сиёсий ва диний нуқтаи назардан пишиб етилмаган кишиларда намоён бўлади. У мутаассибларнинг утопик қарашлари билан бузиб кўрсатилади ва кўплаб диндорлар учун тушунарсиздир. Замонавий терроризмнинг мафкуравий ва диний асосларининг ишончсизлигини унга қарши курашда самарали қўллашда терроризм ва экстремизм мафкурасининг заиф нуқта ларидан бири сифатида қараш мумкин. Профессор Ҳамид ас-Саиднинг бу борадаги фикрига кўра террорчилар устидан ғалаба қозонмоқчи бўлсак уларнинг мафкурасини енгиш керак, сабаби ғоялар кураши уларга “стратегик кураш” каби кўринади.
Радикал диний мафкура ўз ташвиқотини сиёсатчилар, маҳаллий уламолар ва диний ташкилотларга қараганда тез ва илгари ҳамда кенг ва самарали тарқатмоқда. Мутахассислар ва илмий тадқиқотчилар терроризмга қарши кураш фақатгина жисмоний кураш ҳолатида давом эттириш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиришини таъкидлашган. Шундан келиб келиб чиқиб диний ақидапарастлар ҳамда экстремистларни дерадикаллаштириш ва ижтимоий реаблитация қилиш бўйича “ақилли” ва “юмшоқ” дастурлар ишлаб чиқиб, мамлакатимизда жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Мазкур дастурни аввало диний экстремизм ва терроризм фаолиятида иштирок этгани учун судланган шахслар, шунингдек бошқа жиноятлар билан айбланиб ҳукм қилинган аммо жазони ижро этиш муассасаларида бузғунчи диний жамоаларга қўшилиб қолган шахсларларда тадбиқ қилиш таклиф қилинади. Қамоқхоналарда экстремистик қарашларнинг тарқалиши муаммоси кўплаб мамлакатларда мавжуд. Жумладан Республикамиз қамоқҳоналарда ҳам бундай радикаллашув жараёнлари юзага келаётгани ҳақида айтиш мумкин.
Дастур аввал қамоқҳоналарда кутилган натижани кўрсатгач, вилоят, шаҳар миқёсида ҳудудлардаги терроризмга қарши кураш марказларда кенг қўламда қўллаш тавсия этилади.
Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида мутахассислар томонидан радикаллашувга қарши курашиш, шунингдек диний қарашларнинг ўзгариши терроризмга қарши курашнинг юмшоқ ва оқилона усулини таклиф қилмоқдалар. Дерадикаллаштириш бўйича халқаро амалиёт шуни кўрсатмоқдаки радикаллашув хавфи остида бўлган одамларнинг фикри ва эътиқодини ўзгартириш, диний радикилларни тажовуз ва зўравонликни рад этувчи “анъанавий” ёки доминант диний ақидаларга жалб қилиш узоқ муддатли истиқболда диний экстремизм ва радикализмга қарши курашнинг самарали усулларидан биридир.
Юмшоқ дерадикализация дастурларини амалга ошириш ташаббуслари кўплаб мамлакатларда хусусан Ирландия, Колумбия, Норвегия, Германия, Франция, Швеция ва бошқа шу каби давлатларда амалга оширилмоқда.
Д.э.о. ғоясидан қайтаришнинг юмшоқ усуллари самарадорлиги Синай, Туркия, Малайзия, Индонезия, Буюк Британия каби мамлакатларда “Contest” экстремизмга қарши кураш стратегияси дорасида БАА да Хедая ва ас-Сауаб марказлари фаолияти дорасида, Саудия Арабистонида Мунасаха ва бошқа марказлар фаолияти доирасида амалда исботланган. Карнеги жамғармаси тадқиқотчиси Кристофер Буцек, генерал Петрус Голос ва бошқалар шундай хулосага келган, хусусан Петрус Голос Индонезиянинг дерадикаллашув дастурини таҳлил қилиб “Жакарта пост” газетасида шундай хулосага келгани ҳақида ёзган: “дерадикализация дастурлари терроризм ва радикаллашувдан қутулишнинг энг самарали усули, чунки ушбу дастурлар муаммони тубдан ҳал қилади.” Шуни таъкидлаш жоизки Саудия Арабистони ва Яман давлатларида амалга оширилган дерадикаллаштириш дастуридан ўтган экстремистлар орасида яна экстремизм йўлига қайтиш холатлари ҳам кузатилган.
Мамлакатимизда дерадикаллаштиришнинг истиқболли дастурлари мавжудлигига қарамай, бу тор доирадаги ўзига хос соҳада олиб бориладиган ишларнинг назарий томонлари ва амалий методлари ривожланиш жараёнида эканлигини тан олиш лозим. Бундан ташқари, юмшоқ дерадикаллаштириш усуллари тоборо оммалашиб бораётган бўлсада, бундай усулларнинг ўзига хос шарт-шароитлари, таркибий қисм ва техникалари тўғрисида маълумот жуда ҳам чекланган.
Диний экстремизм тадқиқотчилари тан олишича, дерадикаллаштириш – бу диний, психологик, ижтимоий ва оилавий реаблитацияни талаб қиладиган мураккаб жараёнлар мажмуасидир. Доктор Ҳамид ас-Саиднинг таъкидлашича муваффақиятли дерадикаллаштиришни амалга ошириш учун микро ва макро даражаларда ҳам муайян шарт-шароитларни талаб қилади.

Download 98,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish