Радикалнинг исломий билим даражасини аниқлаш ва унга бу даражани тушунтириш
Аввало унинг исломий билим даражасини аниқлаш, сўнгра унга етказиш лозим. Бу реабилитациянинг жуда муҳим элементидир. Ўзининг диний билимларни қай даражада билишини англамаган ҳолда ўз эътиқод ва қарашларида қатъий туриб олади, ҳамда ўрганиб олган бир неча оят ва ҳадисларга доимо мурожаат қилишдан тўхтамайди.
Гап шундаки, интернет ва бошқа глобаллашувнинг замонавий воситалари лаёқат тушунчасини бутунлай “йўққа” чиқарди – айниқса ислом илмлари соҳасида. Баъзи оқимлар томонидан олға сурилган “маъноларни олиш” тўғридан-тўғри фақат Қуръон ва Суннатдан бўлиш кераклиги ҳақидаги ғоя ва чақириқлар араб тилини4 билмайдиган, исломнинг бирламчи манбаларини5 тушуниш тамойиллари ва услублари билан таниш бўлмаган баъзи ёшларни мусулмон илоҳиётшунослигининг энг мураккаб масалаларига жалб қилди. Баъзи экспертлар бу ҳодисани яъни ҳар ким Қуръон ва Суннатни “тўғридан-тўғри” тушуниш ҳуқуқига эгаликни “ислом фанларидаги охлократия” деб атайди6. Бошқа мутахассислар буни касалликни “илим иллюзияси” ёки “илоҳиёт синдроми” деб атайди. Бу анархия шунга олиб келдики, бадавийдан7 келган ҳадисга кўра, исломнинг 5 устунини билиш оддий мўминга мусулмон “генерали” – мужтахид ваколатини беради. Бу “генерал рутбаси” остидаги оддий аскар кимнидир кофир8, мушрик9, муртад10, бидатчи11 ва адашган деб номлаб дўзахга яна кимларнидир эса тақводор ва биродар деб жаннатга юборади. Умуман олганда радикалга одамлар тақдирини бошқариш қизиқдир. Албатта, ёшлар учун ислом уламолари ваколатларини тасарруф этиш уларга эга бўлиш ҳисси жозибали кўринади бу эса уларни бундай оқимларга қўшилишига сабаб бўлади. Аслида, оддий ҳаваскорларга олимлар ваколатини бериш баъзи оқимларнинг найрангларидан саналади. Шу билан бирга, бундай оқимлар тўғридан-тўғри Қуръон ва Суннатдан “маъно олишга” даъват қилиб оддий мусулмонни уламолардан узоқлаштирмоқда. Ҳаммага маълумки сурув чўпондан айрилса “ўғри” уни осонгина қўлга киритади. Оддий диндорларга уламолар ваколатининг берилиши такфир билан бир қаторда – ҳозирги кундаги “исломга қарши ислом” сиёсатининг энг самарали қуролларидан бири саналади.
Маълумки, Ислом илимларида Қуръон ва Суннат бундай “таниш билишчилик” ва “егалитаризм”ни тан олмайди. Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилади: “Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар.” (Зумар сўраси 9-оят). Бошқа оятда эса: “ У зот кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни беради. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлади. Фақат ақл эгаларигина эсларлар.” (Бақара сўраси 269-оят). Яна бир оятда эса: “Ҳар бир илм эгаси устидан билувчи бор.” (Юсуф сўраси, 76-оят). Ушбу оятларда инсонлар илмда тенг эмасликлари ҳақида айтилмоқда. Кимдир лаяоқатли мутахассис бўлса бошқа биров олимга эргашиши керак, бу ҳақда қуйидаги оятда айтилади: “ Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз.” (Наҳл сўраси, 43-оят). Имом Муслим ўзининг Саҳиҳ тўпламига киришда юқоридаги оятларни эслатиб ўтаркан инсонларнинг илмда тенг эмасликлари ҳақида ҳам айтиб ўтган. Сўнгра сўзбошида у Ойша розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтириб ўтади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) одамларга уларига мос жойларни беришни буюрдилар.” Одамларнинг жойларини аниқлаш тўғрисида машҳур ҳадис “видолашув ваъзида” ҳам айтилган.
Амалиётда суҳбат давомида радикалга юқоридаги ва бошқа далилларга асосланиб ислом илимларидаги ўзининг даражасини аниқлашни таклиф этамиз. Шартли тарзда айтадиган бўлсак, агар у “генерал рутбасини” ечиб – мужтаҳидлик “даражаси”дан тушиб ўзининг билим даражаси паст эканлигини тан олса, унда келажакда у билан қайта мослаштириш ишларини олиб бориш бир мунча онсон кечади.
Шунингдек, ушбу босқичда объектга ислом илмларининг барча мураккаблигин, нафақат ислом илимларини балки бошқа фанларнинг ҳам мураккаб эканлигини уларни ўзлаштириш жиддий эътибор ва ўқиб изланишни талаб қилишни етказиш лозим бўлади. Илмсиз ёки ижозати бўлмаган шахсларнинг дининй масалаларда ҳукм (ижтиход) қилишини таъқиқловчи бир қанча оят ва ҳадислар мавжуд. Масалан Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Агар қози бир масалани батафсил ўрганиб ҳукм чиқарса-ю тўғри бўлса икки баробар мукофотланади агар у синчиклаб ўрганса-ю чиқарган ҳукми нотўғри бўлса бир гуноҳ ёзилади.”12 Қози Иёз бу ҳадис ҳақида шундай ёзади: “Ушбу ҳадис ижтиход (ҳукм) қилиш ҳуқуқига эга қозига тегишли эканига шубха йўқ. Агар у илмсиз бўлса у қилган ижтиходи учун гунокор бўлади.”13 Ан-Навави, ал-Қуртуби ва бошқалар ҳам худди шу тарзда айтиб ўтган.14 Лаёқатсиз одамларнинг ҳукм қилмасликларига яна бир далил сифатида қуйидаги оятни келтириш мумкин: “Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш–хабар етса, уни таратадилар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз.” (Нисо сўраси 83-оят). Ибн Аббос айтади: “улар орасида ҳурматга сазоворлари”: “Яъни, ақл заковат ва фиқҳ ва динни яхши биладиганлари.”15 Шунингдек, Ҳасан Басрий ва Қитода бу сўзларга жавобан: “Яъни уни олимларга қайтарингалар.”16 Имом ал-Бағовий: “тадқиқ қила оладиганлар бу ҳақда улардан билган бўларди” деди: “Бу нима ҳақида сукут сақлаш ва нима ҳақида гапириш кераклигини кўрсатадиган олимлардир.”17 Маълумки ошкор қилиш ва тарқатиш ҳуқуқи ҳаммага ҳам берилмаган. Матнларга қарамасдан баъзида сукут сақлаш ўринли бўлган нарсалар мавжуд. Бу ҳақда Ибн ал-Қаййима шундай дейди: “Агар танбеҳ бериш (нахй анил-мункар) кишини янада кўпроқ зарар етказишига олиб келса ёки Аллоҳдан ва Унинг Расули (с.а.в.)дан узоқлашишга сабаб бўлса унда бундай бузғунчини ўзгартириш таъқиқланади! Бузғунчиларни бундай тузатиш мусулмон ҳукумдорга қарши чиқишга олиб келади. Аслида бу Қиёматга қадар ёвузлик ва ёмонликларнинг асосидир.”18
Юқорида келтирилган матн бошқа шу каби далиллардан19 фойдаланган холда радикални такфир, жиход, жизия ва бошқа шу каби масалаларда ҳукм чиқаришга ҳуқуқи йўқлигини ишонтириш лозим.
Суҳбат давомида диний далиллар билан бир қаторда ақлий далиллардан ҳам фойдаланиш тавсия этилади. Масалан, лаёқат, малака шарт бўлган касбларни мисол қилиб келтириш мумкин. Сир эмаски, бирор хавфли касаллик вужудга келганда ҳеч ким ўзининг ва яқинларининг ҳаётини хавф остига қўйиб лаёқатли шифокорга мурожаат қилмасдан илмсиз, тажрибасиз кишига мурожаат қилмайди. Ёки, масалан, мураккаб усукуналарни таъмирлаш учун одамлар малакали мутахассисга мурожаат қилади. Шундай қилиб инсон ҳаётининг барча соҳаларида, хусусан диний соҳада ҳам малака ва лаёқат муҳим омил эканлигини радикалга сингдириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |