Терроризм ва экстрамизм дунё ҳамжамияти учун ҳанузгача асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният ҳамон диний мутаассиблик, радикализм, зўравонлик ва терроризм хуружларидан азият чекиб келмоқда


Радикални доимий конфликт холатидан чиқариш



Download 98,95 Kb.
bet15/17
Sana23.07.2022
Hajmi98,95 Kb.
#843947
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Д.О.Э Методичка янгича варианти

Радикални доимий конфликт холатидан чиқариш

Дерадикаллаштиришнинг яна бир услуби мутассибни доимий конфликт холатидан чиқаришдир. Барчага маълумки ҳатто футбол турнири ёки бокс жанги каби суний конфликтлар ҳам инсонлар онгини буткул эгаллаб олади. Конфликт инсонни сафарбар қилади, унга кучли ҳиссий қувват беради. Конфликтлар узоқ вақт мобайнида ўз атрофида алоҳида бир шахс ёки шахслар жамоасини ушлаб туриши мумкин. Инсонларнинг зиддият ва бахсларга мойиллиги Қуръонда ҳам зикр қилинган: “Батаҳқиқ, бу Қуръонда одамлар учун турли масаллар баён қилдик. Инсон ўзи кўп тортишувчи бўлган эди” (Каҳф сураси, 54-оят).
Бизга маълумки қатор мусулмон динига оид оқимлар ўз издошларини доимо қандайдир онг ости конфликти холатида ушлаб туради. Бу Карл Шмит томонидан ифодаланган – мунтазам равишда дўст/душман жуфтлигини аниқлаш сиёсий тушунчаси ёрдамида амага оширилади. Бизнинг вазиятда эса доимий равишда ким муртад, мушрик, кофир, бидатчи, адашган, умуман олганда исломнинг душмани эканини аниқлаш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари издошларга муттасил равишда атрофдагиларни танқид қилиш тамойиллари уқтириб борилади, хоҳ у қаридошлар, дўстлар, қўшнилар, давлат хизматчилари ҳатто масжид имомлари бўлсин. Натижада инсон онг ости тўқнашувлари таъсирига тушиб қолади. Конфликтнинг диний тамойиллари радикални ушлаб туради, уни ҳаракатга келтиради, унинг бутун онги ва хатти-ҳаракатларини эгалаб олади. Уларнинг таъсири остида у яқинлари ва дўстлари билан алоқаларни узади ва бунинг оқибатида дўстлари ва ишидан айрилади. Айтиш мумкинки шундай қилиб у сунъий депрессия холатига киритилади. Сир эмаски инсоннинг ҳиссий рўҳий холати ўзгаргандан у онг остида ҳосил бўлган депрессив вазиятдан чиқиш йўлини қидира бошлайди бундай холатда уни қандайдир жиноятни амалга оширишга йўналтириш ёки бошқариш осон бўлиб қолади. Бу холатда одамга вазиятдан чиқиш йўли кўрсатилганда ва бу шунчаки йўл бўлмай балки “жаннат”га риши йўли бўлса вазият янада мураккаблашади.
Мазкур холатда провилактика мутахассисининг вазифаси унга бошқа чиқиш йўли ьор эканлигини кўрсатидан иборатдир.Бу ўз оласига ва яқинлари балан муносабатларни тиклашга қайтишдир. Бу доимий ҳиссий конфликтлар ва “уят” холатидан чиқишдир. Можаролар психологияси мисолида у қандай қилиб бу холтга келтирилганлигини ва қандай қилиб зўр беришларсиз бу конфликтлар холатидан чиқиб кета олмаслигини кўрсатиш лозим.
Хусусан объектнинг доимий конфликтлар холатидан чиқиб кетишига қуйидаги оятлар ёрдам бериши мумкин: “ Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқсангиз, аниқлаб олинглар ва сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар” (Нисо сўраси, 94-оят). “Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди” (Роҳман сураси, 10-оят). “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят). “Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир” (Мумтаҳина сураси, 8-оят). “Сен:«Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан «ёрдам» берилур. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!” (Каҳф сураси, 29-оят). “Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир” (Бақара сураси, 256-оят). “Сизлар аҳли китобларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат яхши услубда мужодала этинглар ва уларга: «Биз ўзимизга нозил қилинган ва сизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик, бизнинг илоҳимиз ва сизнинг илоҳингиз бирдир ва биз унга бўйсунгувчимиз», денглар” (Анкабут сураси, 46-оят). Бу оятлар диндорларга бошқа дин ва эътиқод вакилларига бағрикенглик билан муносабатда бўлишга чақирмоқда. Ҳаттоки ўзини Худо деб эълон қилган Фравнга ҳам Қуръон юмшоқлик билан муносабатда бўлишга чақирмоқда: “Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса»” (Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).
Амалий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, объектни атрофдагилар билан бўлган конфликт холатидан чиқаришда Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг қуйидаги ҳадиси жуда ҳам фойдалидир:
Ал-Бухорий31 Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: “Всевышний Аллаҳ сказал: “Обижает Меня сын Адама, ругает время. Я ест время: Я череду ночь и день!”.32 “Когда человек говорит: “Погибли люди”, то он сам их погубил (или он больше всего потерпевший убыток)”.33 Ривоятга кўра Асма бинт Абу Бакр айтади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида олдимга онам келди у мушрик эди. Мен Расулуллоҳдан: “Менинг онам ёнимга илтимос билан келди, мен у билан қариндошлик алоқаларини давом эттирсам бўладими?” У киши жавоб берди: “Ҳа у билан қариндошлик алоқалари боғлашинг мумкин” (Бухорий ва Муслим ривояти)34.
Мазкур ҳадисларни тушуниб етиш радикални жамият ва замонга нисбатан камроқ танқидий муносабатда бўлишга ундайди.
Юқорида келтирилган диний ва мантиқий далиллардан сўнг радикал уни бошқалар ўз манфаати йўлида “онг ости чизиғи” зиддиятлари остидаушлаб турганини тушуниб етиши лозим. Ушбу манипуляцияни англаб етган радикал ундаги ҳис-ҳаяжон, атрофдагиларга нисбатан тажоввузкор муносабат ва бундай айбловлар қайердан пайдо бўлганини тушуна бошлайди. У ўзидаги бу холатни чин эътиқод холати эмас аксинча ташқи таъсир натижаси эканини тушунади.

    1. “Антитакфирий” ва “антихорижий” қарашлар

Мусулмон дунёсининг барча минтақаларида кенг тарқалган дерадикаллаштириш усулларидан бири антитакфир ва антихорижийлик35 тарғиботидир. Гап шундаки радикал мафкура асосли илмий ғоя сифатида эмас балки унга қарши бўлганларни соҳта илмий танқид қилиш орқали намоён бўлади. Радикал даъват одамларни ва уларга боғлиқ барча нарсани танқид қилишдан бошланади, сўнгра осонлик билан “такфир” – куфрда айблашга етиб боради. Доимий равишда нафақат мусулмонларни балки Ислом уламоларини ҳам танқид қилишга одатланган киши бирор бир шахс, давлат ташкилоти ёки ҳуқуқий мактабни такфирда айблаш одатий холга айланиб қолади. Аслида, такфир – мусулмонларни кофирликда айблаш бўлиб мусулмон цивилизацияси ичидаги энг хавфли касалликлардан биридир. Айнан манашу такфир масаласида замонавий радикаллар анархист хорижийларнинг вориси саналади.


Кимнидир такфирда айблаш ҳуқуқига фақатгина мужтаҳид олиларгина эга бўлиб бундай ҳукм чиқаришнинг ҳам бир қанча шартлари мавжуд.
Қуръон ва Суннатда такфирга қарши кўплаб далиллар мавжуд. Масалан: Мухаммад пайғамбар (с.а.в.) даврида баъзи одамлар мусулмонларни адашган деб эълон қилган, бу ҳақда Қуръонда шундай дейилади: “Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «албатта ановилар адашганлар», дер эдилар.” (Мутаффифин сураси 32-оят). Кейинги оятда эса бунга раддия келган: “Ҳолбуки, улар а(мўмин)лар устидан кузатувчи қилиб юборилган эмаслар!” (Мутаффифин сураси 33-оят). Қуръон кишининг имони заиф бўлса ҳам уни кофирга чиқаришдан қайтаради: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқсангиз, аниқлаб олинглар ва сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар. Бу дунё ҳаётининг ўткинчи ўлжасини истайсизлар, Аллоҳнинг ҳузурида эса кўплаб ўлжалар бор. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъмат берди. Бас, аниқлаб олинг. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.” (Нисо сўраси 94-оят). “Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.” (Ахзоб сураси 58-оят).3
Бундан ташқари Пайғамбар Мухаммад (с.а.в.) мусулмонларни кофир деб аташни қатъий таъқиқлаган ва бу ҳусусда шундай деган: “Қачонки кимдир ўз биродарини кофирликда айбласа бу албатта уларнинг бирига таъсир қилади.”36 “Кимки бошқа бировни кофир деб атаса ёки “Эй Аллоҳнинг душмани” деса ва у киши кофир бўлмаса бу албатта айтган одамга қайтади”37. Ушбу ҳадислар барча учун тенг бўлиб мусулмонни имонсизликда айблаган ҳар кимга таллуқлидир.
Кўплаб ҳадисларда анархист хорижийларнинг аломатлари тасвирланган. Замонавий радикалларнинг ҳаракатлари уларнинг хорижийлар билан ўхшашлигига далолат қилмоқда. Хорижийлар Мухаммад пайғамбар (с.а.в.) саҳобаларини имонсизлик ва куфрда айблаш каби ўзларининг ибтидоий қарашлари билан ажралиб турган. Дарҳақиқат, булар Ислом тарихидаги жамоа (жамаат) тизими ҳамда бирлигига қарши чиққан биринчи террорчилар эди. Ушбу белгиларнинг барчасини замонавий радикал ва экстремистларда кўриш мумкин. Айниқса уларнинг барчаси ўз жиноятларини оқлаш ва яширишда Қуръон ва Суннатдан фойдаланади. Бу ҳусусда кўзга кўринган саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар шундай деган: “Улар (хорижийлар) мажусийлар ҳақида нозил қилинган оятларни мусулмонларга қарши қўлламоқда”38. Радикаллар бугунги кунда мусулмонларни куфр ва ширкда айблашда айнан шу нарсани қилмоқда.
Суннатда ҳам хорижийларга қарши кўплаб далиллар мавжуд. Масалан, Али ибн Абу Толиб айтади: “Мен Расулуллоҳнинг шундай деганларини эшитдим: “Я слышал, как посланник Аллаха сказал: «В последние времена появятся люди молодые в годах и бестолковые в умах, которые станут произносить слова лучшего из созданий, они будут читать Коран, но он не опустится ниже их глоток, однако они выйдет из Ислама подобно стреле вылетающей сквозь мишень…»39. «Они будут читать Коран, полагая, что он за них, тогда как он будет против них!»40. «Наступят в моей общине разногласие и раскол, а затем появятся люди, которые будут произносить красивые слова, но совершать плохие дела».41 «… при виде их намазов каждый из вас посчитает напрасным свои намазы, при виде их постов вы посчитаете напрасными свои посты».42
Келтирилган ҳадисларда Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) хорижийларнинг сифатларини башорат қилиб улар кучли аскетизм, ўта кетган тақводорликлари билан ажралиб туришларини ҳатто уларнинг ибодатлари, рўза тутиши, Қуръон ўқишига саҳобалар ҳам ҳасад қилади деб тавсифлаган эдилар. Бу ҳолат замонавий мутассиб оқимларда ҳам кузатилмоқда. Ўзига хос ташқи кўриниш, лексика, ўта кетган тақводорлик, ибодат маросимларига ҳаддан ортиқ берилганлик – буларнинг барчаси воқеликда радикал мафкура таравдорларининг хусусиятларини намоён қилади.
Амалий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, радикал мафкура тарафдорларининг кўпчилиги хорижийлик ва такфирни рад қилувчи оят ва ҳадислар ҳақида маълумотга эга эмас. Радикал мафкура тарафдорларининг буларни англаб етиши уларни “ҳақиқатни ўзим биламан” деган ҳолатдан чиқишига ёрдам беради.


    1. Радикалга ижтимоий жавобгарлик ҳиссини сингдириш

Профилактиканинг яна бир воситаси – радикалнинг ижтимоий жавобгарлик масъулиятини “орттириш”. Экстремистик мафкура худбинликнинг бир кўринишидир. У инсоннинг яна бир руҳий заифлигига унинг эгосига ва шахсий манфаат кўришига, бу доим моддий кўринишда бўлмаса ҳам йўналтирилган. Ҳатто ўз-ўзини портлатиш актларида ҳам инсон ягона соҳта мақсад – жаннатга тушиш билан чегараланиб қолади. Улар оқибатлар ҳақида ўйламайди. Шунинг учун ҳам, у режалаштирган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик оқибатида келиб чиқиши мумкин бўладиган манзарани унга намоён қилиш лозим. У шахсий манфаатга эга бўлиши билан бир фаторда қолганларга қанчалик тузатиб бўлмас зарар етказишини англаши керак. Унга умумий жавобгарликни ҳис қилиш имконини бериш лозим. Илоҳий далил сифатида кўпинча биз радикалларга барчамиз бир “кемада” эканлигимизни, ал-Бухорий Нумон ибн Баширдан ривоят қилган икки ҳадисда айтилганидек бир тананинг қисмлари эканлигимизни шунинг учун ҳам ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишни жамоат кемасига ва мусулмон танасига зарар етказиш деб қараш кераклигини айтамиз.
Ушбу икки ҳадисни келтирамиз: ал-бухорий ан-Нуман бин Баширдан ривоят қилади, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) айтди: “Сохраняющие границы Аллаха и преступающие эти границы подобны людям, тянувшим жребий, чтобы занять места на корабле. В результате чего, одни разместились в верхней части корабля, а другие - в нижней. Когда оказавшиеся внизу нуждались в воде, им приходилось проходить через разместившихся на палубе, и, в конце концов, они сказали: « А не проделать ли нам дыру в днище, чтобы набирать воду через неё и не беспокоить тех, кто находится наверху?» И остальные люди не остановят их не будут препятствовать тому, что они хотят сделать, то погибнут все. Если же они остановят их, то спасутся сами и спасут всех остальных”. Шунингдек, ан-Нуман бин Баширдан ривоят қилинади, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) айтди: “Мўминлар мисли бир танадир. Агар бир тана аъзоси касалланса бундан бутун тана уйқусизлик ва иситма бн жавоб қайтаради”.
Мусулмон ҳуқуқида умум қабул қилинган шундай қоида мавжуд: “Умумий фойда шахсий манфаатдан устундир”. Ушбу шаръий нормани билиш обектнинг дерадикаллашувига таъсир қилади. Яъни агар мутассиб мафкура ҳудбинлик бўлса маслаҳа (умум манфаати) ҳақидаги шаръий норма инсонга оқибатлар тўғрисида кенгроқ тушунчалар беради, уни содип бўлиши мумкин бўлган умумий оқибатлар ҳақида ўйлашга ундайди.
Омма манфаатини афзал кўриш тамойилининг исботи сифатида мусулмон уламолари қуйидаги даллиларни келтиради: “Фитна қатл этишдан ёмонроқдир” (Бақара сураси 191-оят). “ Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирга берарлар. «Албатта, Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳламаймиз” (Инсон сураси, 8-9-оятлар). Яъни, оятларда назарда тутилган одамлар шаҳсий эҳтиёжларига қарамасдан омма манфаатини устун кўрмоқда. Омма манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйиш тўғрилигини тасдиқловчи яна бир далил вабо тўғрисида айтилган саҳиҳ ҳадисдир: “Если вы услышите, что чума есть в какой-то земле, то не подступайте к ней! А если она падёт на землю, где находитесь вы, то не выходите ( из этого селения, убегая от неё”. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда эса: “Однажды один человек пришел к Пророку, чтобы взять разрешение для участия в джихаде. Пророк же спросил его: «Живы ли твои родители?» Тот ответил: «Да». После чего Пророк сказал: «Иди и совершай свой джихад возле них!” (Ал-Бухорий ва Муслим ривоят қилган). Мазкур оят ва ҳадисларнинг барчаси шахсий манфаатлардан умум манфаатларини афзал билиш кераклигини таъкидламоқда. Омма манфаатларини устун қўйиш ҳақидаги шарий ҳукм бошқа қоидалари билан биргаликда янада аниқроқ ифодаланади – “Зарар етказишдан сақланий фойда кўришдан яхшироқдир”.
Баъзан ахлоқ тузатиў муассасаларида юқоридаги шарий қоидаларни нотўғри тушуниш билан боғлиқ зиддиятлар вужудга келади. Диний маҳкумлар текширув вақтида ечинишдан бош тортадилар, жамоат бўлиб намоз ўқишга ҳаракат қилади ва бошқа ички тартиб қоидаларни бузувчи ҳаракатларни амалга оширади. Аслида, бу қоидабузарликларга жавоб бўлувчи яна бир шарий қоида мавжуд: “Зарурият таъқиқни кўтаради” (зарурат тубиҳил маҳдурат). Яъни, мажбурлик ёки заруриятда таъқиқланган амалга рухсат этилади, масалан, шифокор эҳтиёж зарурат бўлганда бемор танасининг рухсат этилмаган қисмларига (аврат) қараши каби ва ҳ.к. Таъқиқланган нарсанинг рухсат этилишига асос сифатида олимлар қуйидаги далилларни келтиради: “ Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлса-ю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмайди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир” (Бақара сураси, 173-оят). “Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирадилар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир” (Анъом сураси, 119-оят). “ Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно, ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор” (наҳл сураси, 106-оят). Юқорида келтирилган барча оятлар, мажбурият ёки зарурият бўлганда мўмин таъқиқланган амални қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда, оч қолганда чўчқа гўштини ейиши, зарур бўлганда танасининг қисмини кўрсатиши ва бошқа шу кабилар. Суҳбатлар давомида аксарият маҳкумлар ахлоқ тузатиш муассасаларида мослашиш учун зарур бўлган шарий қоидалар ҳақида тасаввурга эга эмасликларини тан олишди.


    1. Радикалларни апокалиптик риторикадан қайтариш

Маълумки кўпчилик мутассиб оқим ва гуруҳлар дунёнинг охири ва қиёмат куни яқинлашиши ҳақидаги турли фикрлардан ўз мақсадларида фойдаланади. Агар сиз мутассибларни тингласангиз бир мунча вақтдан сўнг у, Қиёмат куни, охират белгилари, Маҳди ва Исо ва унинг қўшини тез орада келиши ҳақида кўп гапира бошлайди. Ислом тарихида ва замонавий воқеликда ҳам мутассибларнинг киёмат ҳақида қилган турли соҳта даъволарига кўплаб мисоллар мавжуд.


1979 йил ноябрда Жуҳайман ал-Утайбий радикал гуруҳи томонидан мусулмонларнинг асосий зиёратгоҳларидан бири Маккадаги Масжидул Ҳаромни эгаллаб олгани барчага маълум. Уларнинг террорчилик фаолияти апокалиптик мавкура билан йўғрилган ақидага асосланган эди. Масалан Жуҳайманнинг асосий шериги Муҳаммад ал-Кахтоний Маҳдий деб эълон қилинган, уларнинг террорчилик ҳужуми эса баъзи ҳадисларда айтилганидек Маҳди армиясининг Маккадан чиқиши деб талқин қилинган. Сўнгоа Арабистон ҳукумати бу ҳаракатни хорижийлик деб баҳолади ва унинг барча иштирокчиларини ўл имга ҳукм қилди. Замонавий мусулмон тарихида бундай “Маҳдийчилик” ҳаракатлари кўплаб келтириш мумкин. Рим Папасига суиқасд уюштирган Меҳмет Али Ағжа ўзини Маҳди деб эълон қилди, Жемалиддин Каплан43 – 1983 йил август ойида Германия федератив республикасининг Кёлн шаҳри ҳудудида ҳалифалик эълон қилди. Доғистонда “Крачковский” Қуръончилиар сектаси мавжуд – улар Қуръонни рус тилида ўқиш керак деб иддао қилади ва фақатгина Қуръоннинг академик И.Крачковский томонидан қилинган таржимасидан фойдаланишади. 2010 йил уларнинг етакчиси Магомед Казахбиев ўзини Маҳди деб эълон қилди ва Доғистоннинг Новқе Тарки қишлоғидаги масжид кираверишида ўлдирилди.44 Файзрахман Саттаров Қозон шаҳрини “муқаддас замин” деб эълон қилди ва ўз издошларини ташқи дунёдан ажратиб қўйди.45
Замонавий жамоаларнинг кўпчилиги ўз раҳнамолари ва шайхларининг “маҳди”лигига ишонишади. Африкада ўзини маҳди деб эълон қиладиган фрибгарлар ҳар йили чиқади. Буларнинг барчаси бундай гуруҳларнинг кўпчилиги дунёнинг охири, қиёмат куни ва Маҳдий мавзусидаги турли миш-мишлардан ўз манфаати йўлида фойдаланишга уринишини кўрсатади.
Бу босқичда объектни бироз “ерга тушириш” тавсия этилади. Ўзгартириш керак, яъни унинг у дунё ва бу дунё борасидаги фикрларини мувозанатлаштириш лозим. Қуйидаги оят буга далилдир: “Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин», дейди” (Бақара сураси, 201-оят). Бу оятда мўмин Аллоҳдан икки дунё неъматларини маълум бир миқдорини сўраши кераклиги айтилмоқда. Албатта қиёмат кунига ишонч ислом ақидасидаги иймоннинг 6 устунидан биридир, аммо ҳаддан ташқари унинг қўрқувига берилиш инсонни бу дунёдаги ҳуқуқ ва бурчларини менсимасликка бу эса уни реал воқеликдан ажратиб бошқариш учун қулай объектга айлантириб қўяди. Бу босқич диндорнинг бу дунё ва охират ҳаёти ҳақидаги манфаатлари ўртасида мувозанатни аниқлаб олишига ёрдам беради. Афсуски динни тарғиб қилувчи вазҳонлар анъаналари шундай шакилландики унда дунё ҳаёти ҳаддан ташқари қораланади ва ҳатто ланатланади. Бу анъанавий ва ноанъанавий диний уламоларга тегишли. Диндорлар бундай ваъзларда гўёки ўлиб тирилади. Бундан келиб чиқадиган нарса шуки бундай маърузалардан сўнг диндор бу дунёдаги бурчларига бефарқлик билан қарай бошлайди. Уни ўз фаолияти ва ишининг маэносизлиги ҳақидаги фикрлар чулғаб олади. Сўнгра бундай фикрлар дангасалик ва ишёқмасликка асос бўлади. Натижада, одам ташаббускорлиги, ҳаётий шижоатини йўқотади, ташаббусни бошқалар қўлига бериб қўяди бу куўпинча бузғунчи оқим ва гуруҳ етакчилари бўлади.
Аксинча Қуръон ва Суннат, мўминларни интилишга қилишга ундайди. Илим олишга, ижтимоий фойдали машғулот билан банд бўлишга ундайди. Шариат дагасалик ва ишёқмасликни, айниқса боқимандаликни қоралайди.
Мутахассис объектга қуйидаги матиннинг маъноси ва тафсирини етказиши лозим: “Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ” (Нажм сураси, 39-оят). “Сен:«Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрарлар. Ва, албатта, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотга қайтариласизлар. Бас, У сизларга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир»– деб айт” (тавба сураси, 105-оят). “ Ҳақ Подшоҳ–Аллоҳ олий бўлди. Сенга ваҳийи битгунча Қуръон (тиловати)га ошиқма ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин” (Тоҳа сураси, 114-оят). Ислом интилиш ва ҳаракат динидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадислари ҳам буни тасдиқлайди. Масалан: “Илм олишга интилиш ҳар бир мўмин учун фарздир” (Муслим). “Албатта, адолатли ва ишончли тижоратчи пайғамбарлар, солиҳлар ва шаҳидлар билан бўлади”(Ат-Тирмизий, Ибн Хиббан) ва бошқа ҳадислар. Пайғамбар (с.а.в.) дуоларининг бирида дангасалик ва кучсизликни қоралаб шундай деган: “Эй Аллоҳим, мен дангасалик ва кучсизликдан сендан паноҳ сўрайман”46. Бошқа бир дуосида эса шундай деган: “Эй Аллоҳим! Камбағаллик балосидан сендан паноҳ тилайман”47. Ушбу оят ва ҳадисларнинг барчаси фақирликнинг сабаби бўлган ишёқмаслик ва дангасаликни қоралаб, мўминни меҳнатга, ҳаракатга чорламоқда. Мусулмон бу ҳаётда исломнинг икки устуни закот ва ҳажни тўлиқ бажариши учун ҳам яхшироқ яшашга, даромад топишга интилиши лозим чунки уларни бачариш бевосита мўминнинг моддий фаровонлиги ва меҳнатига боғлиқ. Суҳбат давомида ушбу қўлланманинг муаллифи Қуръони Каримда алоҳида сўраларга номлари берилган асалари ва чумолиларни мисол қилиб келтирди. Баъзи олимларнинг тафсирларига кўра асалари ўзининг атрофдагиларга ўта фойдалилиги сабаб у ҳақдаги ваҳий юборилишига сазовор бўлди: “Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин” (Наҳл сураси, 68-оят).


    1. Ҳанафий мазҳабининг асосли тарғиботи

Профилактиканинг сўнигги босқичида анъанвий ҳанафий мазҳабига имкон қадар далиллар билан даъват қилиш лозим. Ушбу босқичда ҳанафий мазҳаби бирламчи манбаларни таққослаш ва тушуниш (усул ал-фиқҳ) методологиясига эга эканлигига эътиборни қаратиш лозим.


Гап шундаки, юқорида айтиб ўтилганидек, замонавий мусулмонлар Қуръон ва Суннатни “тўғридан-тўғри” талқин қилишга берилиб кетган. Шу билан бирга тўғридан-тўғри ҳукм “олиш” (мстидлал) учун бир қанча шартлар борлигига ҳеч ким оддий диндорларнинг эътиборини қаратишга ҳаракат қилмаябди. Имом Шофие ўзининг “ар-Рисола” асарида уларга битафсил тўхталиб ўтган. Мазкур шартлар қаторига араб тилини билиш, мутлақ, муқайяд, омм, хос, муташабих, мушкил ва бошқа шу каби оят турларини фарқлай олиш, сабаби нузул илмини билиш, ҳадислар турлари ва уларнинг саҳиҳлик даражаларини, ровийларини билиш, ижмо, қиёс ва шу каби бошқа зарурий шартларни билиш киради. Юқорида келтирилган шартларни билиш истидлол ва бирламчи манбаларни таққослай олиш – усул ал-фиқҳ илмларидир. Ҳанафий мазҳаби вакиллари, хусусан Маварауннаҳр олимлари улул ал-фиқ илмининг назариётчилари эди. Шамс ал-Аимма ас-Сарахси, ФАрх ал-Ислам ал-Баздавий, ал-Асманди ва бошқа шу каби олимлар усул ал-фиқҳ илмини тизимлаштириб чиқди ва унинг моҳиятини янада батафсил ёритиб беришди. Мусулмонларнинг замонавий муаммоларидан бири ёш ҳаваскор 600 000 ҳадисни ўрганишга киришиб улардан тартибсиз равишда ҳукм “олишга” интилади бу унда бирламчи манбаларни тушуниш методологиясининг мавжуд эмаслигидандир. Мазҳаблар – ислом ҳуқуқи мактаблари бундай матнларни тушуниш ва улар асосида аниқ ҳукмлар чиқаришнинг услубларига эга бўлганликлари учун ҳам сақланиб қолган. Таниқли ҳадис олими Суфён ибн Уяйна айтади: “Ҳадис – бу одамларнинг адашадиган жойдир, фақат фақиҳлар бундан мустаснодир”.48 Имом Абдулло ибн Ваҳб шундай деган: “Ҳар бир ҳадис олими, агар фиқҳий илимга эга бўлмаса, залолатдан сақланолмайди”49. У яна шундай деган: “Мен 370 шайх ва олимлардан ҳадис тингладим, агар Молик ибн Анас ва ал-Лайс ибн Сад бўлмаганида, муқаррар мен ўзимни ҳалок қилардим. Агар Паёғамбар (с.а.в.) дан бирор нарса келган бўлса албатта унга амал қилишга ижозат берилган деб ўйлар эдим”50.
Шунинг учун ҳам, бирламчи матнларни тушуниш (истидлал) ва усул ал-фиқҳ илмларининг муҳимлигини, уларни билмаган одам диний матнларнинг кўплиги ва турли туманлигидан уларнинг орасида “ғарқ” бўлади.
Мазкур босқичда, мутассиб мафкура тарафдорлари билан суҳбатлар олиб боришда профилактика мутахассиси ҳанафий мазҳаби ҳуқуқшунослари – фақиҳларнинг фундаментал асарларидан фойдалиниши тавсия этилади. Масалан, хофиз аз-Зайланинг “Насб ар-Рай”, аллома ат-Таҳановийнинг “Иля ас-Сунан”, имом ал-Айнийнинг “Умда ал-Қори шарҳ Саҳиҳ ал-Бухорий”, Ибн Обидиннинг “Радд ал-Мухтор”, ас-Сугуржининг “ал-Фиқҳ ал-Ҳанафий в адиллатуҳу”, ан-Наймавийнинг “Асар ас-Сунан” ва бошқа шу кабилар. Ҳанафий мазҳабининг бу асарлари “аҳл ал-ҳадис” талабларига жавоб бериши билан ҳам ажралиб туради.
Бугунги кунда ҳанафийликнинг даллиларига оид қисқа асарлар ва таржималар мавжуд. Масалан, ал-Баҳлавийнинг “Ҳанафий мазҳаби далиллари”51, Махмуд Тахмазнинг “Ҳанафий фиқҳи яанги кўринишда”52, шайҳ Муҳаммад Содиқнинг “Иҳтилофлар, сабаблар, ечимлар”, “Суннийлик қаийдаси”53 ва бошқалар.
Профилактиканинг ушбу босқичи борасида мутахассислар ўртасида баъзи келишмовчиликлар мавжуд. Мутассибни ҳанафий мазҳабига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида савол қўйилади. Ҳозирги дунёда ҳанафий мазҳабида бўлган толиблар ЎИҲ каби кўплаб радикал гуруҳлар мавжуд. Аммо шуни ёддан чиқармаслик лозимки юқорида номи тилга олинган толиьон гуруҳи Ғарб сиёсий кучларининг коммунизмга қарши “етим” қолган исломий лойиҳаси эди. ЎИҲ эса сиёсий қарашларига кўра Мавароуннаҳр уламолари анъаналаридан фарқли равишда кўпроқ яқиншарқ таҳрирчиларига яқин.
“Ансар” ЖБ нинг таҳлиллари шуни кўрсатадики экстремизм ва терроризм билан жавобгарликка тортилган шахслар, ҳанафий мазҳабини тан олмайди. Ундан ташқари бундай маҳкумлар орасида ҳанафий мазҳабига эргашувчилар деярли йўқ. Ҳанафий мазҳабининг тарихий ролини, ҚР “Диний фаолия ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган ва ҳукуматнинг кўп сонли баёнотларида ҳанафий мазҳаби инсонни маҳаллий маданий ўзига хосликларига қарши чиқишга чорламайди аксинча уни жамиятга мослаштиради. Бу радикални мусулмон диний “антитизими”дан чиқишига туртки бўлади бу эса ўз навбатида уни дерадикаллашувига олиб келади.
Дерадикаллаштиришнинг бу босқичида маҳаллий урф одатларни ҳимоя қилишга ўтиш мумкин. Гап шундаки, маҳаллий урф-одат ва анъаналарнинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган ёшлар уларда мажусийлик ва диндан четлашишни кўра бошлайди. Масалан, қабрларни зиёрат қилиш, чақалоқнинг юзига кул сепиш54, туморлардан фойдаланиш каби маҳаллий одатлар кўпхудолик деб қаралади. Дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, радикаллар қабр ва мақбараларни доимий равишда портлатиш ва вайрон қилишлари билан ажралиб туради. Улар атрофдаги барча нарсада ширк ва худосизликни кўради. Мазкур қўлланма муаллифи анъана ва урф-одатларни ҳимоя қилиш бўйича қатор рисолалар муаллифидир. Улар қаторига “Исломда қабрлар зиёрати”, “Марҳумлар ҳаққига Қуръон тиловат қилиш” ва бошқа шу кабиларни киритишимиз мумкин. Бу борадаги муҳим ишларни биний соҳа вакиллари амалга оширади. Шунингдек, “Дiн мен дiл” ва “Дiн мен дестур” каби китоблар маҳкумлар томонидан яхши қабул қилинган. Ушбу китобларда маҳаллий урф-одатлар куфр ва кўпхудолик эмаслигига шарий далиллар келтирилган.



    1. Download 98,95 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish