МУСКУЛ ТЎҚИМАСИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ЎСМАЛАР
Мускул тўқимасидан пайдо бўладиган хавфсиз ўсмалар асосан икки турдан иборат: /) силлиқ мускуллардан пайдо бўладиган ўсмалар — лейомиомалар ва 2) кўндаланг-тарғил мускуллардан пайдо бўладиган ўсмалар — рабдомиомалар. Буларнинг хавфли хиллари лейомиосаркомалар ва рабдоми-осаркомалар деб аталади.
Лейомиома— етилган хавфсиз ўсма бўлиб, ички органлар ва томирлар деворларидаги силлик. мускуллардан ўсиб чиқи-ши мумкин. Силлиқ мускуллар барча орган ва тўкималарда бор бўлгани учун лейомиомалар ҳар қандай жойда пайдо бўлиши мумкин. Лекин улар кўпинча бачадон, тери, меъда-ичак йўли органларининг деворларида, қорин пардаси орти-даги клетчатка, кўкс оралиғида бўлади.
Лейомиома аниқ-равшан чегараланиб турган қаттиқкина тугун кўринишида кўзга ташланади. Унинг капсуласи бўл-майди. Қесиб кўрилганида ўсма қат-қат, кулранг-ок. тусда бўлади, баъзан некрозга учраган ва қон қуйилган жойлар уч-раши мумкин. Бу ўсманинг катталиги 4—5 см дан 20 см гача боради. Микроскопик жиҳатдан олганда ўсма даста-даста бўлиб тўпланган дуксимон шаклдаги ўсма ҳужайраларидан тузилгандир. Бу ҳужайралар дасталари турли йўналишда бўлади. Усмада аргирофил толалар ва томирлар кўп.
Хавфли лейомиома (лейомиосаркома, миосаркома) лейо-миома қайси жойларда бўлса, бу ҳам ўша жойларда учрай-ди, лекин бачадонда кўпроқ, қўл-оёқларда камроқ учрайди. Бу ўсма қайталаниб туради ва тез ҳамда кўп метастазлар беради. У тугун шаклида бўлиб, диаметри 15—20 см га бори-ши мумкин. Қесиб кўрилганида ранги оқ бўлиб, қўлга юм-шоқ уннайди, балиқ гўштига ўхшаб туради. Бу ўсмада қон қуйилган ва некрозга учраган жойлар бўлиши туфайли ке-силган юзаси ола-була бўлиб туради. Микроскопик жиҳатдан олганда ўсма ҳужайраларининг кескин анаплазияси кўзга ташланади. Бу ҳужайралар жуда полиморф, баъзилари ҳаддан ташқари катта бўлади, кўп ядроли симпластлар ҳам кўп учрайди. Ҳужайраларнинг ядролари жуда гиперхром бўлиб, уларда атипик митоз шакллари кўзга ташланади (110-расм). Синусонд ёки капилляр типдаги томирлар кўп бўлади.
Рабдомиома кўндаланг-тарғил мускул тўқимасидан ўсиб чиқадиган хавфсиз ўсма. Болаларда кўпроқ кузатилади, ҳаммадан кўп учрайдиган жойи — қўл-оёқ мускуллари. Раб-домиомалар кулранг-оқ тусдаги кичикроқ тугунчалар бўлиб, диаметри баъзан 10—15 см га бориши мумкин. Микроскопик жиҳатдан олганда бу ўсма асосий қисми мускул толаларига ва миобластларга ўхшаб кетадиган полиморф ҳужайралари-дан тузилгандир. Булар ё толалар шаклида бўлади, ёки оч тусли бнтта ядроси бўладиган йирик дуксимон ҳужайралар-дан ташкил топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |