Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси



Download 1,48 Mb.
bet58/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Хавфсиз

Хавфли

Бириктирувчи тукима

Фиброма: каттик, юмшок, десмоид

Фибросаркома дифференциалланган диференциалланмаган

Ёг тукимаси

Липома
Гибернома

Липосаркома
Хавфли гибернома

Мушак тукимаси

Лейомиома
Рабдомиома
Абрикосов усмаси

Лейомиосаркома
Рабдомиосаркома
Хавфли донадор-хужайрали усма

Кон томирлар

Гемангиома:Капилляр, веноз, каверноз, хавфсиз гемангиоперицитома.Гломус ангиома

Ангиосаркома, хавфли гемангиоендотелиома ва хавфли гемантоперицитомалар

Лимфа томирлари

Лимфангиома

Лимфангиосаркома

Синовиал кобиклар

Хавфсиз синовиома

Хавфли синовиома

Мезотелиал тукима

Хавфсиз мезотемиома

Хавфли мезотелиома

Суяк тукимаси

Остеома хавфсиз остеобластома

Остеосаркома

Тогай тукимаси

Хондрома,
Хондробластома

Хондросаркома

Мезенхимал тўқима ва ҳужайраларнинг хавфсиз ва хавфли ўсмалари.

  1. Бириктирувчи тўқима – хавфсиз ўсмасифиброма (юмшоқ, қаттиқ), десмоид бу скелет мушаклариорасидаги фасциядан ўсади. Кўпинча аёлларда ҳомиладорлик даврида қориннинг олдинги девори мушаклари орасида пайдо бўлади. Гистиоцитома ёки дерматофиброма тери дермасида ўсади. Епулис тиш пульпаси бириктирувчи тўқимасидан ўсади. Хавфли ўсмасифибросаркома

  2. Синовиал пардалар ва пайлар – хавфсиз ўсмасисиновиома ёки гигантома дейилади. Бу ўсманинг таркибида гигант ҳужайралар пайдо бўлгани учун шундай номланган. Хавфли ўсмасисиновиал саркома ёки гигант ҳужайрали саркома.

  3. Мезотелий ёки сероз пардалар – хавфсиз ўсмасимезателиома. Хавфли ўсмасимезателиосаркома.

  4. Ёғ тўқимаси ҳамда қўнғир ёғ (тўш суяги атрофида, кураклар остида, пўстдумбада қўнғир ёғ бўлади) – хавфсиз ўсмасилипома ҳамда гибернома. Хавфли ўсмасилипосаркома дейилади.

  5. Суяк тўқимаси – хавфсиз ўсмасиостеома, тишлардан цемент қаватидан цементома, дентиндан дентинома, емалдан ўсадиган хавфсиз ўсмани адамантенома дейилади. Хавфли ўсмасиостеосаркома, емалдан ўсадиган хавфли ўсмани амелобластома дейилади.

  6. Тоғай тўқимаси – хавфсиз ўсмасихондрома, хавфли ўсмасихондросаркома.

  7. Қон томирлар – хавфсиз ўсмасиангиома. Агар капилярлардан ўсса капиляр ангиома, веналардан веноз ангиома, синусоид томирларда каверноз ангиома, шунтлардан ўсса гломус ангиома дейилади. Хавфли ўсмасиангиосаркома, ҳужайраларнинг турига қараб ендотелий ҳужайрали саркома, перицит ҳужайрали саркома.

  8. Мушак тўқимаси – хавфсиз ўсмасимиома, кўндаланг тарғил мушаклардан ўсса рабдомиома, силлиқ мушаклардан ўсса лейомиома, миобластлардан ўсса донадор миома дейилади. Хавфли ўсмасирабдомиосаркома, лейомиосаркома.

  9. Лимфа томирлари – хавфсиз ўсмасилимфангиома, хавфли ўсмасилимфангиосаркома.

  10. Лимфоид тўқима – хавфсизлари йўқ, хавфли ўсмаси – лимфа тугунларида периферик ҳолда ўсма пайдо бўлса лимфома ёки лимфосаркома дейилади ва булар гистологик жиҳатдан лимфоид ҳужайраларнинг турига қараб Т лимфоцитар лимфома, В лимфоцитар лимфома, ретикуляр ҳужайрали лимфома, плазматик ҳужайрали лимфома, плазмацитома дейилади. Лимфоид органларда тарқоқ ҳолда хавфли ўсма ўсса лейкоз дейилади.

Нерв тўқимаси ўсмалари – бу нейроектодермал тўқима ўсмалари ва менингиал тўқима ўсмалари, периферик нерв толалари ўсмалари.

БИРИКТИРУВЧИ, ЁҒ ВА ШИЛИМШИҚ ҲОСИЛ ҚИЛУВЧИ ТЎКИМАЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ЎСМАЛАР


Бу тоифадаги хавфсиз ўсмаларга фиброма, десмоид, ли-пома, миксома, хавфлиларига фибросаркома, миосаркома, миксосаркома киради.
Фиброма. Нисбатан кам учрайдиган ўсма. Хилма-хил тўқималарда, лекин аксари тери, бачадон, тухумдон, сут бе-зи, меъда деворида пайдо бўлади. Нейрофибромаларни хам ўсмаларнинг шу гуруҳига киритиш мумкин, булар перинев-рийнинг шванн ҳужайраларидан келиб чиқади ва нерв йўллари бўйлаб жой олади. Фибромалар капсула билан ўралган кулранг тусли қаттиққина еластик тузилмалар бўлиб, кесиб кўрилганида юзаси ялтираб туради, қон куйил-ган ва некрозга учраган жойлари бўлмайди. Улар секинлик билан, аммо атрофга ёйилиб (експансив равишда) ўсиб бо-ради.
Микроскоп билан текшириб кўрилганида тартибсиз жой-лашган, яхши табақалашган бириктирувчи тўқима ҳужайра-ларидан тузилган бўлиб чиқади, ҳужайраларининг орасида бир талай коллаген толалар бўлади. Тўқима атипизмининг бир кўриниши сифатидаги бу толалар турли хил йўналишлар бўйлаб жойлашади. Ўсмаларда томирлар бор, лекин улар но-текис таркалган бўлади. Фибромада анаплазия белгилари бўлмайди, митозлар учраса хам, улар жуда камдан-кам бўлади. Теридаги фиброма одатда оёқчали бўлади. Ўсма ёйилиб, яъни експансив тарзда ўсиб борадиган бўлгани учун осонгина кўчиб чикади.
Бу ўсманинг аҳамияти, аниқроғи, организмга кўрсатади-ган таъсири жойлашган ўрнига боғлик- Масалан, тери фиб-ромаси организм учун хавф-хатар туғдирмайди. Шу билан бирга бу ўсманинг калла асоси, орқа мия канали ёки кўз ко-сасида бўлиши ёмон оқибатларга олиб боради. Стромаси би-лан паренхимасининг ннсбати қанақалигига қараб, фиброма-нинг икки тури — қаттиқ ва юмшок, фиброма тафовут кили-нади. Қаттик. фиброма коллаген толалари кўп бўлиши билан ажралиб туради. Юмшоқ фибромада ҳужайралар кўпрок, то-лалар камдан-кам бўлади, толали тўқимаси юмшоқ ва бир кадар керкиб, шишиб туради.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish