Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси



Download 1,48 Mb.
bet54/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Назорат учун саволлар:
1.Одам организми иммун тизими хақида умумий тушунча. Унинг марказий ва периферик аъзолари, иммун реакцияларда иштирок этадиган ҳужайра ва гуморал омиллар.
2.Т- ва В-лимфоцитларнинг периферик аъзолардаги жойланиш майдонлари ва уларнинг хар бири қайси турдаги антигенларга жавоб беради.
3.Иммунопатологик жараёнлар ривожланиш механизмларини ташкил қиладиган 3та иммунологик ҳолатлар ва иммунопатологик касалликларнинг 3 та гуруҳи.
4.Ўта сезувчанлик реакцияси нима, унинг ривожланиш механизмлари ва морфологик хос ўзгаришлари.
5.Аутоиммун касалликлар нима, уларнинг ривожланиш механизмлари, уларнинг 3та гуруҳидан ҳар бирига мисоллар келтиринг.
6.Иммунтанқислиги нима, келиб чиқишига караб турлари. Бирламчи иммунтанқисликларига мисоллар келтиринг.
7.Иккиламчи иммунтанқисликларининг ривожланиш механизмлари. Ҳомила даврида ва постнатал даврда орттирилган иммунтанқисликларига мисоллар келтиринг.


Маъруза №8. Регенерация, атрофия. Гипертрофия. Метаплазия. Дисплазия. Тўқималар регенерацияси.
1.Регенерация турлари. Репарация. Субституция, реституция. Лабил, стабил, перманент хужайралар. Тўқималар репарацияси.
2.Гипертрофия ва гиперплазия турлари, макро- ва микроскопик кўринишлари.
3.Гипертрофиянинг компенсация ва декомпенсация босқичлари. 4.Атрофия, турлари, умумий ва махаллий атрофия.
5.Метаплазия ва дисплазия сабаблари, ахамияти.


Таянч иборалар: Регенерация, физиологик регенерация, репаратив регенерация, патологик регенерация, пролиферация, дифференцировка, гипертрофия, гиперплазия, асил гипертрофия, сохта гипертрофия, компенсатор, викар, нейро-гуморал гипертрофия, гипертрофик ўсмалар, ексцентрик гипертрофия, концентрик гипертрофия, гиперплазия, гинекомастия, акромигалия, фил оёқ, атрофия,умумий атрофия, маҳаллий атрофия, дисфункционал атрофия, метаплазия, организация.
ҚАЙТА ТИКЛАНИШ ВА ЎРИН АЛМАШИНИШ ЖАРАЁНЛАРИ
Буларга: регенерация, гиперплазия, гипертрофия, репаратив регенерация, метаплазия, дисплазия, реституция, субституция, склероз, келлоид киради.
Регенерация – бу одам организмининг тўқима ва органларида ўз ишини бажариб нобуд бўлган ҳужайралар ўрнига ҳамда ҳар хил шикастланишлар оқибатида ўлган ҳужайралар ўрнига худди шу турдаги ҳужайраларнинг пайдо бўлиши ҳисобланади. Янги ҳужайраларнинг пайдо бўлиши аслида бутун организм томонидан бошқарилади. Маҳаллий ҳолда тўқима ва органлардаги мавжуд “камбиал” майдон ёки ҳужайралар кўпайиш майдонида ёш ҳужайраларнинг асосан митоз усулида кўпайиб шикастланган жойни тўлдириши ҳисобланади. Бу жараённи ҳужайралар цитоплазмасидаги центриола органелласи ва ундаги регенерация гени бошқаради. Агар бу марказ ёки ген издан чиқса ёки бузилса тўлиқ регенерация учун керак бўлган ҳужайралар миқдори, сони кам бўлиб қолиши мумкин ёки мейёридан кўп ишлаб чиқрилиши мумкин, бу ҳолатни патологик регенерация дейилади ёки патологик гиперпластик жараён дейилади.
Макрофаг 52 марта бўлинади. 1912 йил Мечников макрофагни клонлаштирган.
Регенерация физиологик кўринишда, репаратив регенерация кўринишида ҳамда патологик регенерация кўринишида учрайди. Физиологик регенерация – одам организмининг ҳаёт кўриш фаолиятида ўз иш фаолиятини бажариб нобуд бўлган ҳужайралар ўрнида янгиларини пайдо бўлиши. Масалан: еритроцитлар, терининг мугузланади, қайта тикланади. Репаратив регенерация – бу орган ва тўқималардаги жароҳатланган, шикастланиб пайдо бўлган нуқсонлар ўрнига янги ҳужайраларнинг пайдо бўлиши ва қайта тикланиши. Репаратив регенерация ҳар бир тўқимада ўзига хос ҳолда амалга ошади.

  1. Кўп қаватли ясси епителийнинг репаратив регенерацияси – демак терида ҳамда кўп қаватли ясси епителий билан қопланган шиллиқ пардаларда яралар, жароҳатлар пайдо бўлса уларнинг атроф чегарасидаги епителий ҳужайралари асосан базал епителийлар митоз усулида кўпайиб яра юзига қараб силжий бошлайди. Натижада нуқсон юзини даставвал бир қаватли ҳужайра қоплаб олади. Кейин уларнинг кўпайишида кўп қаватли ясси епителий пайдо бўлиб тўлиқ тикланади. Бу жараён ўртача нормада терида 1–1,5 ҳафта давом етади.

  2. Бириктирувчи тўқиманинг репаратив регенерацияси – бириктирувчи тўқиманинг кўпайиши ҳар қандай шикастланиш ўчоқларида амалга ошиши мумкин. Агар у паренхиматоз ҳужайралар кўпайишидан устун турса шикастланган ўчоқ чандиқланиш билан тугайди. Бу ҳолатни тўлиқмас регенерация яъни субституция дейилади. Бу жараён қуйидагича амалга ошади: шикастланган майдонга қон қуйилади, унинг таркибидаги қон таначалари парчаланиб, плазма оқсиллари денатурацияланади, қонда мавжуд бўлган моноцитлар бириктирувчи тўқима ҳужайраларига трансформацияланади. Атроф тўқимадан биринчи навбатда ёш ендотелий ҳужайралари ўсиб кира бошлайди. Улар бир жойда тўпланиб қон томирлар пайдо қилади. Иккинчи навбатда полибласт ҳужайралари ўсиб киради, улардан айнан кўпаяётган тўқимага қайси бир мезенхимал ҳужайра керак бўлса ўшанга айланиб кўпая бошлайди. Масалан: юракда гистиоцитларга айланиб чандқ пайдо қилади. Буйракнинг пўстлоқ қаватида фиброцитларга айланиб чандиқ пайдо қилади. Буйракнинг мия қаватида ретикуляр ҳужайрага айланиб чадиқ пайдо қилади. Суякнинг синган соҳасида остеобластларга айланиб бирламчи қадоқ пайдо қилади. Бу бириктирувчи тўқима ҳужайралари кейинчалик тропоколлаген ишлаб чиқарган аргирофил толалар улардан параллел ҳолда тартиб билан жойлашган коллаген толаларни пайдо қилади. Ўсиб кўпайган бириктирувчи тўқиманинг таркибида бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг сони камайиб толали тузилмаларнинг миқдори ошади ва бундай тўқимани фиброз тўқима дейилади. Агар ўсиб кўпаяётган бириктирувчи тўқима таркибида яъни оқсилли толали тузилмаларда моддалар алмашинуви бузилса кўпинча гиалиноз ривожланиб чандиқ тўқимада дағал кўринишдаги оқсиллар пайдо бўлади, бундай чандиқни келлоид чандиқ ёки иккиламчи битган ҳолдаги чандиқ дейилади.

  3. Суяк тўқимасининг репаратив регенрацияси – бу суяклар синганда суяк бўлаклари орасида қон қуйилишлардан яъни гематома пайдо бўлишидан бошланади, қон таначалари парчаланиб оқсиллари денатурацияланади. Гематома атрофидаги суякни устки пардаларидан ёш бириктирувчи тўқима ҳужайралари айнан шу пардаларга хос бўлган ёш ҳужайра гистион ҳамда гистиоцит дейилади. Улар кўпайиб барча бириктирувчи тўқима ҳужайраларига айланиши мумкин лекин синган суяк соҳасида улар гистиобластларга, фибробластларга, хондробластларга, остеобластларга айримлари еса остеокластларга айланади. Оқибатда бирламчи ҳолда суякларни синган соҳасида ёш бириктирувчи тўқима яъни грануляцион тўқима пайдо бўлади. Буни суяк битишининг бирламчи қадоқ тўқимаси дейилади. Кейинчалик еса грануляцион тўқима таркибида остеобластлар кўпайиб остеоид моддасини ишлаб чиқара бошлайди, уларнинг таркибига бириктирувчи тўқиманинг толали тузилмалари қўшилиб суякнинг биологик оқсилини пайдо қилади, остеокластлар еса чандиқ тўқимада нобуд бўлган ҳужайраларни кўпинча яллиғланиш ҳужайраларини фагоцитозлаб тўқимани тозалайди. Остеокласт – бу остеоген макрофаг. Бундай чандиқ тўқимани суяк битишидаги иккиламчи қадоқ дейилади. Кейинчалик янги пайдо бўлган органик ёки биологик оқсиллар таркибига шу жойда нобуд бўлган ҳужайралар таркибидаги Са моддаси ҳамда қон орқали олиб келинган екзоген Са тўпланиб суякнинг қаттиқ тўқимаси ҳамда суяк устунлари пайдо бўлади, уларнинг орасида ёриқлари, тешиклари сақланиб қолиб ендотелийларнинг кўпайишидан қайтадан томирланиш реваскуляризация амалга ошади, бу жараёнларга нормада соғлом организмда 3-3,5 ой вақт кетади. Агар синган суяк бўлаклари орасига бошқа тўқималар масалан ёғ, мушак, фасциялар, синовиал парда тушиб қолса бунда бирламчи ва иккиламчи қадоқлар пайдо бўлмасдан бу орага тушиб қолган тўқималар парчаланиб, яллиғланиб суяк битмасдан уларнинг атрофида бириктирувчи тўқимадан фиброз парда пайдо бўлиши мумкин. Натижада сохта бўғим пайдо бўлади.

Регенерация жараёни ҳужайра даражасида ривожланишига қараб 3 хил кўринишда амалга ошади:

  1. Ҳужайраларнинг бўлиниб кўайиши билан давом етадиган регенерация – ҳужайравий регенерация – бу епителийда, жигарда, силлиқ мушак ҳужайраларида, бириктирувчи тўқимада, тоғай, суякда ривожланади.

  2. Ҳужайралар ичидаги органелларнинг кўпайиши ҳисобига (гиперплазияланиши) регенерацияси – ҳужайра ичи регенерацияси – бу бош мия нерв ҳужайраларида, скелет мушакларида, кардиомиоцитларда амалга ошади.

  3. Аралаш ҳолдаги регенерация – бунда ҳам ҳужайра кўпаяди ҳам ҳужайра ичидаги органеллалар кўпаяди. Бу – Эндокрин, жинсий безларда, буйрак пўстлоқ қаватида, бир қаватли цилиндрик епителийда амалга ошади.

Гипертрофия – бу орган, тўқима ва ҳужайраларнинг авваламбор иш фаолиятининг ошиши ҳамда моддалар алмашинувининг тезлашиши оқибатида ҳажм жиҳатдан катталашиши ва янги шароитга мослашиши ҳисобланади. Гипертрофия физиологик ёки компенсатор бўлиши мумкин. Викар гипертрофия – жуфт органлардан бири олиб ташланганда пайдо бўлади. Нейрогуморал гипертрофия – бу Эндокрин касалликларда ҳамда жинсий дисгармонал ҳолатларда кузатилади. Патологик гипертрофия ёки гиперпластик гипертрофия – бу ўсмалар ҳисобланади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish