Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси


Маъруза № 9 . Ўсмалар. Эпителиал ўсмалар



Download 1,48 Mb.
bet56/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Маъруза № 9 . Ўсмалар. Эпителиал ўсмалар.
1.Ўсмалар.Умумий маълумотлар,ўсманинг тузилиши, ўсма ҳужайраларининг хусусиятлари, ўсмаларнинг ўсиши.
2.Хавфсиз ва хавфли ўсмалар, ўсмалар морфогенези, ўсмалар гистогенези, ўсмалар прогрессияси, ўсмаларга нисбатан организмнинг иммун реакцияси.
3.Ўсмалар этиологияси. ўсмалар таснифи ва морфологияси.
4. Махсус жойлашишга эга бўлмаган эпителилал ўсмалар.
5. Хавфсиз ўсмалар – папиллома ва аденома.
6. Хавфли ўсмалар. Экзо ва эндокрин безлари ўсмалари.
Таянч иборалар: Рак, папиллома, концерогенлар, експасив ўсиш, атипизм, ҳужайра атипизми, тўқима атипизми, метаплазия, метастаз, полип, аденома, аденокарцинома, базалиома, ўз ўрнидаги рак, инфильтратив ўсиш, майда ҳужайрали рак, кўркам рак, ҳавфли ўсма, ҳавфли ўсма.

Ўсма – бу организмнинг барча тўқима ва ҳужайраларидан ўсадиган патологик жараён бўлиб, ҳужайраларнинг бошқарувсиз ҳолда организмга бўйсунмаган ҳолда чегарасиз, тўхтовсиз кўпайиши билан белгиланади. Ўсмалардаги ҳужайраларнинг кўпайиши яллиғланишдаги, регенерациядаги, гиперплазиядаги ҳужараларнинг кўпайишидан фарқ қилади, яъни организмга бирорта фойда келтирмайди, ҳимоя реакциясини бажармайди, ўрин алмашиниш жараёнида қатнашмайди, аксинча маҳаллий атроф тўқимага таъсир етиб организмда моддалар алмашинувини бузади. Демак ўсмалар яъни неоплазия, тумор, новообразования аслида мўжизавий жараён бўлиб, лотинчада тератома дейилади (teratos – мўжиза) – онтогенезнинг илк давридан бошлаб ембрионал даврнинг барча етапларида, туғилгандан кейин ёшлик даврдан қарилик давригача сабаблари номаълум ҳолда ҳар қандай тўқимадан ўсадиган автоном тузилма ҳисобланади. Барча ўсмалар ичида хавфли ўсмалар 13%, 87 фоизи хавфсиз ўсмалар, 13% ичидан 80% епителий хавфли ўсмалари рак учрайди.


Ўсмаларнинг номланиши: хавфсиз ўсмалар тўқималарнинг, ҳужайраларнинг лотинча номига “ома” қўшимчаси қўшилади, масалан остеома, миома, ангиома, хондрома, остроцитома, олигодендроглиома.
Хавфли ўсмалар – 3 та ном билан номланади. 1) Барча епителий тўқималаридан ўсадиган ўсмаларни рак, cancer, карцинома, саратон дейилади. Сабаби: епителий ҳужайрасидан пайдо бўлган рак ҳужайраси қисқичбақага ўхшаб ўзининг псевдоподиялари (сохта оёқчалари) билан атроф тўқимани емириб, инвазив ҳолда ҳаракатланади. 2) Барча мезенхимал тўқималардан ўсадиган хавфли ўсмаларни – саркома дейилади. “sarcos – балиқ гўшти” деган маънони билдиради, яъни мезенхимал тўқималар хавфли ўсмалари кесиб кўрилганда макроскопик жиҳатдан балиқ гўштига ўхшайди, яъни балиқ гўштига ўхшайдиган ўсма. 3) Нерв тўқимаси ҳужайраларидан ўсадиган хавфли ўсмаларни бластома дейилади. Сабаби: нерв тўқимасидан ўсадиган хавфли ўсмалар асосан онтогенезда такомил топишдан қолиб кетган ёш бласт ҳужайралардан ўсади.
Бундан ташқари организмда лимфоид тўқималардан ҳамда қон яратувчи тўқималардан ривожланадиган системали ёки тарқоқ ҳолдаги хавфли ўсма табиатли касалликларни лейкоз дейилади ёки баъзида лимфомалар ҳам дейилади. Бу тўқималардан хавфсиз ўсмалар ўсмайди.
Ўсмаларнинг сабаблари: ўсмалар сабаблари номаълум бўлган ҳолда организмда учрайдиган сурункали яллиғланишли, сурункали склеротик ҳамда сурункали гиперпластик касалликлардан кейин ривожланади. Масалан: сурункали гастрит – бу гиперпластик жараён, бачадон ендометрийсининг безли гиперплазияси, жигар циррози – склеротик касаллик. Шу билан биргаликда тўқима ва ҳужайраларда ривожланадиган бевосита ўсмага айланиб борадиган жараёнлар мавжуд. Улар: гиперплазия – метаплазия – дисплазия бирламчи, иккиламчи – дисплазия учламчи, тўртламчи – rak in situ (рак ўз жойида).
Ўсмаларнинг ўсиши: бир неча кўринишда ўсади.

  1. Експансив ўсиш – бу хавфсиз ўсмаларга хос, бир жойдан чегараланган ҳолда, ич-ичидан кўпайиб ўсиш.

  2. Аппозицион ўсиш – нормадаги бир хил тузилишга ега бўлган ҳужайралардан бошқача тузилишга айланган ўсма ҳужайраларининг пайдо бўлиб ўсиши.

  3. Инвазив ўсиш ёки инфилтрланган ўсиш – бу хавфли ўсмаларга хос, атроф тўқимани емириб, тарқалиб, чегарасиз ҳолда ўсиб кўпайиш.

  4. Екзофит ўсиш – ўсмаларнинг орган, тўқималардан ташқарига қараб ўсиб чиқиши.

  5. Ендофит ўсиш – ўсмаларнинг орган ва тўқималрнинг ичига қараб ўсиши.

  6. Уницентрик ўсиш – ўсманинг бир жойдан ўсиб чиқиши.

  7. Мултицентрик ўсиш – ўсмаларнинг бирданига бир неча жойдан ўсиб чиқиши.


Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish