Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси



Download 1,48 Mb.
bet59/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Десмоид. Десмоид фиброма (абдоминал фиброматоз, та-жовузкор фиброматоз) камдан-кам учрайдиган ўсма бўлиб, мускул-апоневроз бирикмалари соҳасида юзага келади. Одатда, қориннинг олдинги деворида ва жуда камдан-кам ҳолларда бошқа жойларда (кийшиқ мускуллар соҳасида) бўлади. Мускулларнинг бириктирувчи тўқима қатламлари-дан ўсиб чиқади ва қаттиқ фибромага ўхшаш тузилишда, томирларга бой бўлади. Бирмунча йирик тугунларда миксома-
тозли жойлар учрайди. Бу ўсманинг характерли хусусияти инфильтрланиб ўсиш ва рецидивлар беришга мойилдир. Ак-сари аёлларда учрайди, ҳомиладорлик ўсманинг ўсишини тезлаштиради.
Липома ёғ тўқимасидан вужудга келадиган ўсма, одатда, бўйин, тавда, юз, қўл териси остидаги клетчаткада, гоҳо қорин пардаси ортидаги бўшлик, кўкс оралигида бўлади. Ли-пома одатда еластик бўлиб, катталиги 3 см дан 5 см гача бо-ради, думалоқ-тухумсимон шаклда, капсуласи нозик ва юпқа бўлади. Микроскопик тузилиши жиҳатидан олганда липома ёғ тўқимасидан кам фарк қилади: унда ҳам бирдек ёг ҳужайралари ва улар орасида учрайдиган бириктирувчи тўқима қаватлари бўлади. Лекин ёғ бўлакчалари нотўғри шаклда ва катта-кичик бўлади (тўкима атипизми). Бу ўсма қаерда ёг тўқимаси бўлса, шу ерда пайдо бўлиши ва тарқалиб ёки оёқча чиқариб ўсиши мумкин.
Шуниси қизикки, вужудида липомаси бор касалнинг ўзи озиб-тўзиб кетган маҳалда ҳам ўсмадаги ёғ миқдори камай-май тураверади. Липомалар якка ёки бир талай бўлиши мумкин. Уларни чарви ёки кўкс оралиғида ортиқча тўпланиб турадиган ёғ тўпламларидан фарқ қилиш, ажратиб олиш ке-рак. Липомалар одатда оғримайди, лекин кўп жойда юзага келган липоматоз, яъни Деркум касаллиги оғриққа сабаб бўлади.
Қўнғир ёғ тўкимаси ("кишки уйку безлари"нинг рудимен-тар қолдиқлари) дан ўсиб чиқадиган ўсма — гибернома ли-помаларнинг жуда камдан-кам учрайдиган ва ўзига хос бў-ладиган алоҳида бир туридир. Бу ўсма одатда одамнинг ор-қаси ёки қўлтиқ ости соҳасида, қўнғир рангда бўлади. Мик-роскоп билан текшириб кўрилганида цитоплазмаси уя-уя бў-либ кўринадиган, ичида майда ёғ томчилари бўладиган пол-игонал йирик ҳужайралардан тузилган бўлиб чиқади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish