Миксома фақат киндик тизимчаси, периневрий ва юрак қопқоқларида учрайдиган мукоид, яъни шилимшик ҳосил қиладиган тўқимадан келиб чикади. Шу сабабдан бундай ўсма одатда киндик сохасида, периневрий ва юрак қопкоқла-рида бўлади. Миксома паренхимасида фибробластлар ва макрофаглар учрайди. Фибробластлар ўсимталари билан бир-бирига туташиб туради ва шу сабабдан шаклан ўргим-чакка ўхшайди. Ҳужайралар орасида гомоген модда ва то-ласимон тузилмалар жойлашган, шу сабабдан бу ўсма юм-шоқ ва кесиб кўрилганда ликилдоқсимон бўлади.
Фиброма, липома, хондрома (тоғайдан ўсиб чикадиган ўсма) иккиламчи тартибда шилимшиқланиш ҳодисасига учраши ва шу сабабдан янглишиб, миксома деб ҳисобланиши мумкин.
Мезенхимадан пайдо бўладиган, етилмаган бириктирувчи тўқима ўсмалари саркомалар деб аталади (загсоз — балиқ гўшти дегани).
Улар тузилиши ва табақаланиш даражаси жиҳатидан ҳар хил бўлади. Саркомалар учун куйидагилар характерли-дир: 1) инфильтрацияланиб ўсиб, веналар деворига тез ўсиб кириши ва ўсма ҳужайраларининг қон оқимига тушиши; 2) асосан гематоген йўл билан метастазлар бериши; 3) кўпинча ёшлар ва ҳатто болаларда пайдо бўлиши (жуда хилма-хил орган ва тўқималарда пайдо бўлади). Қўл-оёк. ва гавда сар-комаларида дастлабки метастазлар ўпкада пайдо бўлади, саркома қорин бўшлиғида вужудга келганида жигарда мета-стазлар учрайди. Регионар лимфа тугунларига берадиган ме-тастазлари камдан-кам кўрилади.
Фибросаркома — фиброманинг хавфли хилидир; хар кан-дай жойда пайдо бўлиши мумкин, лекин кўл-оёқларнинг юм-шоқ тўқималари, қорин пардаси орти бўшлиғида кўпроқ уч-райди. Бу ўсма одатда кичикроқ бўлиб, ушлаб кўрилганида қўлга юмшоқ уннайди, ташқи кўринишидан балиқ гўштига ўхшаб кетади. Кесиб кўрилганида қон қуйилган ва некрозга учраган жойлари топилади. Некрозлар ўсма тез ўсиб бориши ва қон билан таъминланиш етишмай қолиши натижасида пайдо бўлади. Гистологик жиҳатдан олганда морфологик анаплазия ва митозларга хос аломатлар аниқланади. Бир яд-роли, ҳам кўп ядроли улкан ҳужайралар учраши мумкин.
Липосаркома (липобластик липома, хавфли липома) кам-дан-кам учрайдиган ўсмалар қаторига киради, бир йўла кўп жойда пайдо бўлиши мумкин, еркакларда кўпроқ учрайди. Асосан қўл, сон, болдирнинг юмшоқ тўқималарида, корин пардаси ортидаги бўшлиқда бўлади. Қўлга қаттиккина ун-найдиган тугун шаклида бўлиб, кесиб кўрилганида юзаси чарви ёғига ўхшаб туради. Микроскопик житҳатдан липосар-кома ўсма ҳужайраларининг ҳаддан ташқари полиморфлиги билан ажралиб туради.
Гистологик тузилиши жихатидан бу ўсманинг қуйидаги турлари тафовут қилинади: 1) одатдаги липомадан ажратиб олиш қийин бўладиган, юксак даражада табақалашган хили;
2) стромаси гликозамингликанларга бой бўладиган миксоид (ембрионал) хили, бу ўсмада юлдузсимон мезенхима ҳужай-ралари билан вакуоллашган липоматоз хужайралар учрайди;
3) думалоқ хужайрали саркома, бу ўсма гиперхром ядроли, думалоқ шаклли табақалашган майда ҳужайралардан тузил-ган бўлади. Бу ҳужайралар орасида липобластлар деб ҳисобланувчи вакуоллашган ҳужайралар таркоқ жойлашган-
дир; 4) липосаркоманинг енг хавфли хили — плеоморф сарко-ма. Тез ўсади, улкан ўсма ҳужайралари ва ўзига ёғ вакуол-ларини жо қилган кам сонли ҳужайралари бўлиши билан таърифланади. Бу ўсмани бошқалардан ажратиб турадиган белгиси шуки, ҳужайраларининг цитоплазмасида диастаза таъсирига чидамли ШИК-мусбат доналар бор.
Юксак даражада табақалашган ва миксоид саркомалар камдан-кам метастазлар берадию, лекин жуда инвазив бў-лади. Думалоқ ҳужайрали ва плеоморф саркома тез ва кўп метастаз берадиган енг ашаддий ўсмалар жумласига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |