Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси



Download 1,48 Mb.
bet63/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

ЭНХОНДРОМА. Энхондрома (хондрома) гиалин тоғайдан ўсиб чиқадиган хавфсиз ўсмадир. Юкорида баён қилинган екзостозлардан фарқ қилиб, суякнинг спонгиоз қаватида жойлашади. Аксарн қўл-оёк панжаларининг майда суякларнда пайдо бўлади. Ёшларда кузатилади. Якка тугунлар билан бир каторда бо-лаларда кузатиладиган ва кўп бўладиган енхондромалар (Оллье касаллиги) ҳам тасвирланган. Кўп бўладиган епхонд-ромаларнннг тери гемангиомалари билан биргаликда учраши Маффуччи синдроми деб юритилади.
Бу ўсма ярим тиниқ бўлакчалардан иборат жуда қаттиқ тугун шаклида бўлади. Юзаси силлиқ, ранги кулранг-мовий тусда. Баъзан кортикал пластинкани чақалайди. Реактив тарзда суяк тўқимаси ҳосил бўлиши мумкин. Микроскоп би-лан гекшириб кўрилганида енхондрома хондроцитлари тар-тнбсиз ҳолда жойлашган етук гиалин тоғай тузилишига ега бўлади. Йирик тугунларда миксоматоз, кальциноз ва икки-ламчи суякланиш ўчоқлари учрайди.
Тугунлар кўп бўлганида жараён малигнизацияга учраши мумкин. Енхондромада ерозив жараёнлар бўлиши муносаба-ти билан оғриқ бошланади, шиш келади. Касалликка қўшилган суяклар синиши мумкин. Иккинчи томондан, енхон-дрома симптомсиз ҳам ўтиши мумкин.
ХОНДРОСАРКОМА. Қанчалик кўи учраши жиҳатидан хондросаркома суяклар хавфли ўсмалари орасида остеосаркомадан кейинги иккинчи ўринни егаллайди. Уни остеосаркомадан ажратиб турадиган бир қанча белгилари бор: 1) хондросаркома киши умрининг бирмунча кейинги даврларида (35 ёшдан кейин) пайдо бўлади; 2) нисбатан секин ўсиши билан ажралиб туради; 3) оқнбати бирмунча хайрли бўлади; 4) кўпроқ чанок суяклари (кейинги навбатда сон суяклари, қовурғалар) касалланади. Бу ўсма бирламчи тартибда юзага келиши ёки енхондрома ва кўп бўладиган екзостозларнинг малигнизацияси натижа-сида пайдо бўлиши мумкин.
Патологик анатомияси. Ўсма суякнинг марказий қисмида ҳам, четларида ҳам (яъни кортикал ёки периостал тарзда) учраши мумкин. У яхши ажралиб турмайдиган зич еластик ёки суякдек қаттиқ бўладиган тугун шаклида кўзга гашлана-ди. Кўнинча бўлакчали кўринишга ега бўлади. Юзаси ялти-роқ. Кесиб кўрилганида ўсма тўқимаси мовий-оқ ярим тиник. массалар кўринишида бўлиб, унда сариқ некроз ўчоқлари, ола-була бўлиб турган қонталашлар ва оҳакланиш зоналари кўзга ташланади
Микроскоп билан текшириб кўрилганнда хондросаркома-нинг бир қисми юксак даражада табақалашган ўсма тузили-
шида бўладики, шу муносабат билан фақат гистологик тузи-лишига қараб уни енхондромадан ажратиб олиш, тафовут килиш анчагина қийинчилик туғдиради.
Қолган ҳолларда хондросаркома учун сезиларли ҳужай-ралар полиморфизми, атипик митозлар борлиги, битта ху-жайрада бир қанча ядролар бўлиши, битта лакунада бир нечта хондробластлар кўзга ташланаши характерлидир. Ўс-ма матрикси кальцийланиши ёки ҳатто суякланиши мумкин.
Хондросаркомада енхондриал суякланиш йўли билан суяк ҳосил бўлиши тоғай доирасида кузатилишини ёдда тутиш муҳим; ҳолбуки, остеосаркомада остеоид бевосита ўсма ҳужайраларидан синтезланиб чиқади. Хондросаркома секин-лик билан ўсиб боради. 5 йилгача умр кўрадиган касаллар сони 43 фоиздан 90 фоизгача боради.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish