Захм тугунчаси – тугунча марказида коллоид ёки елимсимон некроз, некроз атрофида лимфоцитлар тўпланади, асосан В-лимфоцитлар ҳамда плазматик ҳужайралар. Тугунчанинг чет қисмида епителоид ҳужайралар (макрофаглар) ва улардан камдан – кам ҳолларда Пирогов-Ланхганс гигант ҳужайраси пайдо бўлади. Захм тугунчасида ҳужайралар орасида кўп сонли қон томирлар пайдо бўлади. Бирламчи захмда жинсий органларда яра, қаттиқ шанкр бўлади.
Сил тугунчасининг захм гуммасидан фарқи: 1) сил тугунчаси кўпинча мм ларда, захм гуммаси еса см ларда ўлчанади. 2) сил тугунчаси марказидаги некроз қуруқ казеоз, захм гуммасида еса кенг жойни егаллаган коллоид некроз.
сил тугунчасида некроз атрофида епителиоид макрофаглар жойлашган, захм гуммасида еса епителиоид макрофаглар четида жойлашган. 4) сил тугунчаси доим Пирогов-Ланхганс-гигант ҳужайралари пайдо бўлади. Захм гуммасида ҳар доим емас. 5) сил тугунчасида лимфоцитлар (Т-лимфоцит) четда жойлашган, захм гуммасида кўпинча В-лимфоцитлар некроз атрофида жойлашган. 6) сил тугунчасида қон томирлар учрамайди. Захм гуммасида қон томирлар кўп. Ёт жисм атрофида ёт жисмлар атрофида чегара пайдо бўлади. Полиплар ва кондиломалар пайдо бўлиши билан бўладиган яллиғланиш. Полип – бу бир қаватли цилиндрик епителий билан қопланган шиллиқ пардалар сурункали яллиғланиши бўлиб морфологик жиҳатдан шиллиқ парда ости қатламида бириктирувчи тўқимасида юқорида кўрсатилган ҳужайралар кўпайиб пайдо бўлган инфильтрат шиллиқ парда юзасидан бўртиб чиқади, ўсмасимон тугунча пайдо қилади. Бундай полипни яллиғланишли полип дейилади. Масалан: полипозний гастрит, полипозли ринит, (аденоид), полипозли ендометрит, полипозли цервисит. Агар полипнинг стромаси етилган бириктирувчи тўқимадан ташкил топган бўлса – бундай полипни хавфсиз ўсма – ўсмали полип дейилади. Масалан: ошқозон полипози, цервикал канал полипози (ектарапион). Бир қаватли цилиндрик епителий билан қопланган органлар қуйидагилар (ингичка ичак, йўғон ичак, трахея, бронх, меъданинг кириш ва чиқиш қисми, бачадон). Кўп қаватли ясси епителий билан қопланган шиллиқ қаватда ўсмасимон тугунча пайдо бўлса – папиллома дейилади. Кандилома – бу шиллиқ пардаларнинг цилиндрик епителийнинг кўп қаватли ясси епителийга ўтган, айланган чегарасида пайдо бўлган ўсмасимон тугунча кондилома дейилади. Бир нечта бўлади ҳамда уларнинг учи конусга ўхшаб ўткирлашиб борган. Шунинг учун булар ўткир учли кондиломалар дейилади. Кондиломалар стромасида веналар димланса ҳам кондилома ва геморрой дейилади. Ракка айланиш жараёнини малигнизация дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |