Гадамер.
Истина и метод. М., 1988, стр. 9.
53
С. Йўлдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа
фалсафаси. “Шарқ”, Т., 2002, 315-бет.
132
Ана шу ҳолатни назарда тутиб «Фанга фақат фойдалилик нуқтаи назаридан
муносабатда бўлиш керак эмас, ҳар бир билимнинг ижтимоий-сиёсий
аҳамияти бор. Фан ўз чегарасини билиши зарур. У бетараф
бўла олмайди.
Олим ўз кашфиёти учун жавоб бериши керак, жамият олдидаги
масъулиятини унутмаслиги лозим. Инсон дастлаб «хусусийлик» ҳақида эмас,
руҳий мавжудот сифатида «умумийлик» ҳақида ўйлаши керак»
54
, - дейди
Гадамер.
Демак, ижтимоий-гуманитар фанлар фан сифатида алоҳида-алоҳида,
мустақил йўналишга эга. Улар ўзига хослиги, тадқиқот объекти ва предмети
билан бир-биридан фарқ қилса-да, ижтимоий-тарихий жараёнларга
муносабатда бефарқ бўла олмайди. Ҳар қандай кашфиётчи ўз кашфиёти
учун, ўз ихтироси ва башорати учун масьулдир. Инсон моддий
манфаатдорлик нуқтаи назаридан айрим «хусусий» эҳтиёжларга эга бўлса-да,
руҳий мавжудот сифатида маънавий-ахлоқий ва маърифий жиҳатдан яхлит
жамият эҳтиёжларини ўзида мужассам қилади ва ҳар бир индивид моҳияти
ижтимоий нуқтаи назардан «умумийлик» касб этади. Инсоният тарихи эса
ана шу умумийлик ҳосиласи сифатида дунёга келади.
Тарих амалий фаолият, кишилик ҳаётининг натижаси экан, унга
ҳаққонийлик ва, айниқса, ҳаётийлик нуқтаи назаридан ёндашиш зарур. Ана
шу ҳаётийликни таъкидлар экан, Гадамер: «Бу шундай хусусиятки, унга
ташқаридан кириб бўлмайди. Аксинча, уни фақат ичига кириб билиш
мумкин»
55
, - деган хулосага келади.
Дарҳақиқат, ҳаётнинг ичига кирмагунча, унинг ички зиддиятларини ҳис
қилмагунча, бу оламнинг ўзига хос сир-синоатидан хабардор бўлмагунча
унинг моҳиятини етарли даражада тушуниб, англаб ва унга аниқ баҳо бериб
бўлмайди.
Ҳаёт моҳиятини англаш, уни ҳис қила олиш, ҳар бир кишининг ўзига хос
интуитив имкониятига, қувваи ҳофизасига, шавқу шуурига боғлиқ бўлади.
Ана шу ҳолатдан келиб чиқиб Гадамер «тарихшунос бир муаллиф
асарини
ўрганар экан, тарихий ҳодисани талқин қилар экан, ўрганувчининг
тасаввури, мулоҳазалари доимо асар мазмунини, руҳиятини айнан акс эттира
олмайди. Талқин қилувчи тарихий вазиятга кириш учун ўзлигини бир оз
унутиши лозим ҳамда матннинг ўзига хослигини тасаввур қилиши зарур,
шунда талқинчи учун янги қирралар очилади»
56
, деган ғояни илгари суради.
Демак, тадқиқотчи ҳар қандай тарихий манба устида ишлар экан, ўз
тасаввурлари ва тафаккур тарзидан ташқари айни ана шу матннинг ич-ичига
кириб бориши, унинг тагзаминини, бутун яширин қатларини очиши, кашф
этиши ва унинг дунёсида яшамоғи лозим. Шундагина тарихнинг умумий
тафсилотларига ўралашиб қолмасдан, унинг ич-ичига чуқурроқ кириб
54
С. Йўлдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа
фалсафаси. “Шарқ”, Т., 2002, 316-бет.
55
Г. Гадамер. Истина и метод. М., 1988, стр. 304.
56
С. Йўлдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа
фалсафаси. “Шарқ”, Т., 2002, 316-бет.
133
бориши, унинг фалсафий-мантиқий моҳиятини кенгроқ кашф этиши мумкин
бўлади.
Умуман олганда ҳар қандай манба моҳияти ва кўламини интуиция
орқали талқин этиш, уни ҳис этиш алоҳида қобилият ҳисобланади. Бу,
айниқса, бадиий ижод намояндаларида яққол кўзга ташланади. Дейлик,
атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг Гётенинг «Фауст» асари, С.Есениннинг
«Форс тароналари» туркумидаги шеърлари таржимасида юксак ва
такрорланмас бадиий маҳорат билан бирга айни ана шу интуитив
қобилиятнинг ноёб имкониятлари кўзга яққол ташланади.
Мутахассисларнинг фикрича, Э. Воҳидов «Фауст»нинг рус тилидаги
саккиз хил таржимасини (шеърий ва насрий таржималарни) ўрганиб, уларни
бир-бирига қиёслаб, рус тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Интуитив
қобилият ва ҳис қила олиш имкониятининг кучи шундаки, ўзбек тилидаги
«Фауст» таржимаси барча рус тилидагилардан кўра асл нусхага – немис
тилидаги вариантига жуда яқин экан. Худди шундай Есенин шеърларини
ўқиган киши унинг таржима асари эканлигини унутиб, табиий, ўзбек тилида
ёзилгандай қабул қилади.
Ана шу ҳар икки ҳолат асарлар муаллифлари билан таржимон қувваи
ҳофизасининг, бадиий-фалсафий тафаккур қудратининг нақадар ҳамоҳанг
эканлигидан қатъи назар, турли даврларда яшаган, бир-бирини кўрмаган,
билмаган ижодкорларнинг қалб туғёнлари, руҳий оламининг интуитив
имкониятлар орқали нақадар яқинлашганини, бир-бирига мос тушганлигини
кўрсатади.
Ҳозирги замон фанида интуициянинг ўзига хос роли, унинг
феноменологик имкониятлари бирмунча тадқиқ этилган. Бу интуициянинг
бевосита ижтимоий воқелик ва тарихий жараёнларнинг боришини олдиндан
башорат қилиш воситаси сифатида ўзини намоён этиш жараёнини ўрганиш
билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар тизимидир.
Илмий билишда интуициянинг ўрни, ҳиссий ва мантиқий билишнинг
ўзаро доимий таъсири орқали улар бир-бирини тўлдириб турадиган ҳодиса
сифатида талқин этилади. У узлуксиз жараён ва инсон-тадқиқотчи имконият-
ларининг ўзига хос кўринишидир. Бу ҳол, айниқса, ўтмишни тушуниш, уни
англашда алоҳида аҳамиятга эга.
Интуитив билиш бевосита бутун инсоният тарихини билишнинг ўзига
хос шарти, ҳиссий ва мантиқий тафаккурнинг моҳияти шаклида вужудга
келади. Натижада бундай билиш жараёни ҳиссиёт ва воқеликни уйғунлашти-
рувчи кучга, жараёнлар моҳиятини мумкин қадар аниқроқ ҳис этишдек
мураккаб руҳий ҳодисага ёки А. Эйнштейн ибораси билан айтганда, «Бу кенг
миқёсли ўйин самарали фикрлашнинг амалий қирраларига айланади».
Гадамер тарихни тушуниш, тарихни фалсафий англаш хусусида гапирар
экан, «Тарихий герменевтика қўлланилиши керак. Ҳамма дастлабки фикрлар
олиб ташланиши зарур, бу энг умумий талабдир»
57
, деган фикрни илгари
суради. Демак, тарихни тушунишда ўша даврда яшаган одамларнинг
57
Г. Гадамер. Истина и метод. М., 1988, стр. 9.
134
тафаккур тарзи, турмуши, ақидалари, таомилларини чуқур ўрганмоқ лозим.
Чунки ана шу унсурлар уларнинг яхлитлигини, борлигини ва мавжудлигини
ташкил қилади.
Ҳар бир тарихий давр айни ана шу давр одамлари дунёқарашининг
маҳсулидир. Бу дунёқараш жамиятнинг ижтимоий моҳиятини ўзида
мужассам этади. Тарихий жараён талқин этилганда айни ана шу имкониятлар
ва омиллар алоҳида инобатга олинмоғи лозим. Демак, тадқиқотчи инсон
орқали ижтимоий моҳият, ижтимоий ҳаёт мазмуни тадқиқотчисига
айланмоғи керак. Айни ана шу урф-одатлар, турмуш тарзи жамият маънавий-
руҳий оламини белгилайди. Тадқиқотчи ижтимоий ҳаёт моҳиятига кириб
бориши, унинг руҳий кенгликлари қатларини очиши, тилсимини кашф
этмоғи керак. Ҳар қандай манба, хабар, ҳужжат ёки матн билан ишлашда
унинг тўғри-нотўғрилиги, салбий ёки ижобийлиги, қандай манфаатлар
йўлида яратилганлигига алоҳида эътибор бермоғи лозим.
Қайсидир тарихий босқич ўрганилаётганда тадқиқотчи ўтмишнинг
худди ана шу босқичида яшаган одамларнинг тарихий вазиятини англашни,
уларнинг ақидаларини, тамойилларини, қарашлари ва руҳиятини билмоғи
ҳамда унинг ичида яшамоғи лозим. Бошқача қилиб айтганда, «Ҳақиқатга
тадқиқотчи «матн» орқали доимий «мулоқот» олиб бориш йўли билан,
бугунги дунё билан тарихий дунёнинг доимий мулоқоти орқали эришмоғи
керак»
58
.
Немис файласуфи Эдмунд Гуссерлнинг феноменологик фалсафасида
ақлий интуиция тушунчаси устуворлик қилади. Жумладан, у ҳар қандай ҳис
қилиш қобилиятини ақл-идрок орқали амалга оширишни, моҳиятга асослан-
ган жараён эканлигини айтади. Натижада, «интуиция бу илоҳий ҳис-туйғу,
қалб овози эмас, балки ақл овозидир»
59
деган хулосага келади. Бизнингча,
бундай таъриф ва ёндашув кўпинча илмий тадқиқот ишларида, хусусан,
тарихни англаш, тушуниш ва ифода этишда яна ҳам кўпроқ қўл келади ва
аниқ хулосалар чиқаришга ёрдам беради. Зотан, ҳар қандай фан ақл орқали
намоён бўладиган фикр, мулоҳаза, мушоҳада натижасидир. Жумладан,
ўтмиш ҳақидаги тасаввурлар ақл орқали қуюқлашиб, яхлит моҳият касб
этади. Юзаки ва сийқа қарашлардан фарқли ҳолда ўз илмий асоси ва назарий
исботини топади. Дарҳақиқат, онг кенг миқёсли, зиддиятли ва ранг-баранг
олам, ҳар қандай онг тушунчалар ва тасаввурлар жамулжами. Унинг таянчи
эса ёлғиз ақл, идрок. Ақлга таянган, идрок устувор бўлган онггина ўзининг
маърифий қудратини, фикрий салоҳиятини тўла намоён эта олади. Aқлгa
таянмаган ҳар қандай онг зарарли ва ғайриинсонийдир. Ана шу ҳолатдан
келиб чиқиб Гуссерль масаланинг тўрт жиҳатига алоҳида эътибор беради:
-
фикрлар гўзаллиги ва мукаммаллиги;
-
фикрларнинг ўзаро алоқадорлиги, узвийлиги ва ўзаро ҳамкорлиги;
58
С. Йўлдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги Ғарбий Европа фалсафаси. Т.,
«Шарқ», 2002, 318-бет.
59
С. Йўлдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа
фалсафаси. “Шарқ”, Т., 2002, 258-бет.
135
фикрларнинг моҳияти ва уларнинг мантиқий тушунчалар орқали акс
эттирилиши;
мазкур фикрлар оқимини ўрганувчи феноменолог олимнинг ҳис-туйғулари.
Бу ҳис-туйғуларнинг фикрлар оқимига таъсир қилиши
60
.
Кўриниб турибдики, Гуссерль фалсафасида ҳар қандай интуиция, ҳис-
туйғу ақлга таянади ва у асосли фикрлаш, жўяли хулосалар чиқариш
имконини беради. Тарихни ўрганиш, инсоният ўтмишини тадқиқ этишга
феноменолог ёндашув ҳар бир давр феноменини, ўша давр одамларининг
ўзига хослигини ва яхлит қиёфасини ўргаиишни тақозо этади.
Ҳозирги замон тарихни англаш ҳодисаси фалсафий герменевтиканинг ана
шундай кенг миқёсли, инсон олами орқали у яшаган даврга баҳо бериш, уни
талқин этиш ва етарли хулосалар чиқариш имконини беради. Фалсафадаги
тушунишдан олдинги англаш ҳолати тарихни ўрганишдан олдин ўша
ўрганиладиган давр тарихи тўғрисида бирмунча тўлароқ ҳаётий, тарихий,
илмий тайёргарликка эга бўлиш, маълум бир тушунчага асосланиб, тадқиқ
этиш орқали интуитив талқин этиш ва тушунтириш имкониятларидан кенг
фойдаланишда ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу бевосита тарихий-фалсафий
тафаккур тараққиётининг ўзига хос оқими сифатида ўзининг янгидан-янги
имкониятларини кўрсатмоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |