137
муносабатни ажратиб кўрсатишдан иборат. А. илк бор қад. Юнон фай.и
Аристотель томонидан қўлланилган. Рим фай.и Боэций (Ана-ций Манлий
Северин, 480-524) илмий таомилта кириттан. А. мавҳумлик, назардан соқит
қилиш жараёни ва унинг натижаларини ҳам билдиради. А., мавҳумлик
жараёнида баъзан инсоннинг айрим субъектив имкониятларини ҳам назардан
соқит қилишга тўғри келади. Мас, сонларнинг бутун натурал қаторини санаб
чиқиш мумкин эмас, лекин шундай бўлса-да, бундай имкониятни назардан
соқит қилган ҳолда долзарб (яъни, «санаб чиқилган») «тугалланган»
(ниҳоясизлик мавҳумлиги) вужудга келтирилади. А (мавҳумлик) жараёнининг
натижалари сифатида турли тушунчалар ва категориялар, мас: борлиқ,
ҳаракат, қиймат юзага келади. Ҳар қандай билиш мавҳумлик жараёнлари
билан заруран боғлиқ. Бу жараёнларсиз нарсанинг моҳиятини очиб бериш,
унинг ичига чуқур кириш мумкин эмас Нарсани бўлакларга бўлиш унда муҳим
томонларни аж-ратиш, уларни «соф» ҳолида ҳар томонлама анализ қилиш —
буларнинг ҳаммаси тафаккурнинг мав-ҳумлаштирувчи фаолияги натижасидир.
Билиш жараёнида А.нинг аҳамияти жуда катта. Билиш реал борлиқдан
мавҳумлик томон юқорилашиб борганда, агар у тўғри бўлса, ҳақиқатдан
узоқлашмайди, балки унга яқинлашиб боради. А. нечоғлик чинакам илмий
бўлишига қараб амалиёт мезони тарзида хизмат қилади. Борлиқ ҳақидаги фал-
ий таълимот А жараёнини ва унинг натижаларини илмий равишда изоҳлайди.
АВГУСТИН Аврелий, (Аugustinus sanctuc) (354, Тагас ш., Шим. Африка — 430,
Гиппон ш. Шим. Африка) — христиан дини илоҳиётчиси, файласуф.
Насронийлик фал.си аньаналари А. томонидан давом эттирилди. А. фал.си
христиан ва қад. доктриналарнинг қоришмаси сифатида вужудга келди. А.нинг
диний-фалсафий руҳдаги қатор ваъз ва рисолалари сақланиб қолган. Улардан
машҳурлари: 1) «Тавба». (400 й.); 2) «Илоҳий шаҳар ҳақида» (413-427 й.лар; 22
китобдан иборат). А. уларда Худо борлиқнинг энг юқори ва олий намунаси
эканлигини исботлашга уринади. Худо борлиқни, оламни ўз иродаси билан
йўқдан яратади. Олам бир хил эмас, у турли мақомдаги мавжудотлар
поғоналарини ташкил қилади. Бунда инсон ўзига хос ўрин эгаллайди. У кичкина
олам, «микрокосмос»дир. У ўзида моддий жисм табиатини мужассамлаштирган.
Бундан ташқари, у ақл ва эркин ирода соҳиби ҳамдир. Руҳ моддий эмас. У
абадий ва эркин. А.га кўра, руҳ мустақил субстанция — жавҳар сифатида на
жисм ва на унинг хоссаларига эга. Унинг асосий вазифаси — тафаккур этиш,
ирода ва хотирага эга бўлишдан иборат. Руҳ ҳар қандай биологик
функциялардан холи. Танага нисбатан ўзининг баркамоллиги билан ажралиб
туради. Бундай қараш юнон фал.сида ҳам учрайди. Лекин, А. талқинида
руҳнинг баркамоллиги унинг Худога яқинлиги ва абадийлигидан. А. фал.сига
ақлпарастлик эмас, балки, иродапарастлик хос. Руҳий ҳаётнинг асосини ирода
ташкил этади. Чунки, ҳар қандай ҳодисанинг моҳияти унинг фаолиятида
намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: