шу ҳола
тдан келиб
чиқиб ҳам Шпенглер «илмий билиш бу ўз-ўзини англашдир»
34
деган ғояни
илгари суради.
Тарихни англаш, тарихни фалсафий тушуниш орқали инсон ўзлигини
англайди ва ўзига хос қадриятга айланади. Бундай жараён инсонда интуитив
имконият, ҳис қилиш қобилияти орқали ҳам юзага келиши мумкин. Шунинг
учун Шпенглер тарихни тушуниш ва тарихга муносабатда интуиция, ҳис-
туйғу моҳиятини устувор қилади. Ана шундан келиб чиқиб тарих мушоҳада,
воқеликни тўғри ҳис қила олиш, табиий интуиция натижаси деган ғояни
илгари суради. Ҳатто, у тарихни ҳиссиёт орқали тушуниш ғоясини илгари
сурар экан, «агар ким буни ҳис қилмаса, тарих билан шуғулланмасин,
табиатни билишга ўрганиш мумкин, лекин тарихчи бўлиб туғилиш керак.
Тарихчининг кучи шундан иборатки, у онгсизлик даражасида тарих
жараёнини инстинктив равишда билади, бундай услубда ҳар қандай инсон
ҳам ишлай олмайди»
35
, - дейди. Ана шу фикрдан маълум бўладики, табиатни
билиш учун билимнинг ўзи етарли, тарихни англаш учун эса уни ҳис қила
олиш, тарихий жараён ортида ётган инсон тақдири, моҳияти, ҳаёт мазмуни ва
кечинмалари, севинч ва изтироблари ётганлигини \ам англамоқ зарур экан.
Ана шунда ҳар бир тарихий воқелик тарих фалсафасига айланади. Демак
инстинкт ва ҳис қила олиш қобилияти, интуиция қуввати тарихчи учун ноёб
ва қимматли фазилатдир.
Шпенглер цивилизацияни маданият белгиси сифатида тушунади ва ҳар
қандай маданият ўз тараққиёт босқичларига, ўзининг цивилизациясига эга
деган ғояни илгари суради. Унинг назарида цивилизация маданиятли
инсонларга хос ҳодиса сифатида намоён бўлади.
О. Шпенглер маданий тараққиёт, тарих ривожи, унинг динамизми
хусусида фикр юритар экан, «ҳар қандай маданият инсондек ҳаёт кечиради.
Уларнинг ўз болалиги, ўсмирлиги, ўрта ёшлиги ва қарилиги бўлади»
36
, -
дейди. Демак, ҳар қандай маданият ўзининг ибтидоси ва интиҳосига эга.
Шунинг учун ҳам турли даврларда юз берган турли минтақалардаги
33
С. Йулдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа
фалсафаси. Т., «Шарқ», 2002, 229-бет.
34
С. Йулдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа
фалсафаси. Т., «Шарқ», 2002, 229-бет.
35
С. Йулдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа
фалсафаси. Т., «Шарқ», 2002, 231-бет.
36
О. Шпенглер. Закат Европы. М.. 1992, стр. 114.
123
цивилизациялар қайсидир даражада сусайиш, орқага кетиш ҳолатларини ҳам
бошдан кечирган. Ана шу тарихий далиллар ҳамда инсоният ўтмишидаги
буюк кўтарилишлар ва таназзулларни назарда тутиб О. Шпенглер ҳар қандай
цивилизация таназзулга маҳкумдир, деган фикрни илгари суради.
Цивилизациялар тақдири, унинг истиқболи хусусида гапирар экан, «менинг
фикримнинг марказини тақдир ғояси ташкил қилади. Ўтиб кетганларнинг
тақдири ҳам шундай бўлган, ҳозирги Ғарбий Европа маданиятини ҳам
ҳалокат кутмоқда»
37
, дейди.
Шундай қилиб, О.Шпенглер инсоннинг биологик мавжудот сифатида
яратувчилик имкониятларини, бу имкониятларни руёбга чиқарувчи илоҳий
қудрат руҳ, эътиқод эканлигини таъкидлайди. Дунёни англашда, оламни
тушунишда унинг ана шу ғоялари яққол кўзга ташланади ва «табиатни
мушоҳада қилиш асносида диний эътиқод ётади. Диндан оддин пайдо бўлган
табиий билим йўқдир. Ана шу нуқтаи назардан қараганда католикча ва
материалистик табиатни билиш ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқдир. Улар бир
нарса тўғрисида, лекин ҳар хил тилда гаплашади. Ҳаттоки атеистик соҳа ҳам
диний асосга эгадир. Ҳозирдаги механика ҳам христиан ақидаларидан андоза
олгандир»
38
, дейди. Бу билан О. Шпенглер руҳ бирламчи, эътиқод хатти-
ҳаракатлар ва воқеликларни бошқарувчи илоҳий қудрат деган хулосага
келади. Унинг назарида инсоният тарихи — бу жуда узоқ ва минг
йилликларни қамраб олган яхлит олам, руҳ ва эътиқод орқали инсон
томонидан амалга оширилган буюк ҳақиқатдир.
Оламни англаш ўз-ўзини англашдан бошланади, дейди О. Шпенглер.
Бундай қарашлар қайсидир даражада ундан бир неча асрлар олдин Шарқда
юзага келган руҳ фалсафасини эслатади. Жумладан, А. Бедил, Ж. Румий, А.
Насафий, Н. Кубро ва бошқалар илгари сурган ғояларда руҳ бирламчи, жисм
эса ўткинчи, руҳ — ботин, жисм — моддий тариқасида талқин этилади.
Жумладан, А. Насафий «... улуғ оламнинг аввалу охири, зоҳиру ботини,
моҳият ва шаклларини англаб етиш учун ўзининг моҳиятини, зоҳиру
ботинини англаб еткин. Бундан бошқа йўл йўқ»
39
, деган эди.
Инсоният тарихини ўрганишда П.А.Сорокиннинг тарих фалсафаси
алоҳида ўрин тутади. Бу бевосита инсон феноменини белгилайдиган
маънавий, маърифий ва ахлоқий мезонларни ўзида мужассам этган
ижтимоий маданият ва цивилизация билан боғлиқ бўлган кенг миқёсли
таълимотни ўз ичига олади.
Сорокин ҳар қандай ижтимоий маданиятнинг асосини қадриятлар
ташкил этади, деган ғояни илгари суради. Жумладан, у маданият ва
цивилизацияни жуда катта мафкуравий моҳиятга эга бўлган фикрлар, ғоялар,
тил, фан, дин, фалсафа, ҳуқуқ. ахлоқ, адабиёт, рангтасвир, ҳайкалтарошлик,
меъморчилик, мусиқа, иқтисод, сиёсат, ижтимоиёт ва бошқа масалалар билан
боғлиқ бўлган, жамиятнинг яхлит ижтимоий феноменини ташкил этадиган
37
О. Шпенглер. Закат Европы. М.. 1992, стр. 20.
38
О. Шпенглер. Закат Европы. М.. 1992, стр. 385.
39
А. Насафий. «Зибдатул-ҳақойиқ». Форсийдан Нажмиддин Комипов таржимаси, Т., «Маънавият».
1997, 5-бет.
124
йўналишларнинг умумий бирлиги сифатида тушунади. Бу, албатта, ҳар
қандай цивилизацияга асос бўладиган, замин яратадиган энг муҳим қадрият
дейишимиз мумкин. Айни пайтда цивилизация, ижтимоий-маданий
сакрашлар, у қайси халққа тегишли бўлса, ўша халқ миллий руҳияти, турмуш
тарзи, бошқача қилиб айтганда, миллий қадриятни англаш жараёни билан
боғлиқ. Ана шулардан келиб чиқиб, у турли тадбирлар, урф-одатлар,
анъаналар, хатти-ҳаракатлар асосидаги умумий аҳоли қатламининг маънавий
эҳтиёжи даражасига кўтарилган ғоялар тизимини ҳам ташкил этади.
Дарҳақиқат, бир неча минг йиллик тарихий обидалар, осори атиқалар,
маданий ёдгорликлар авлоддан-авлодга ўтиб, инсоният тафаккурининг буюк
мўьжизаси сифатида ўз қудратини намоён этмоқда. Айни ана шу мўъжизалар
замирида инсон тақдири, севинч ва изтироблари, эзгулик ва ёвузлик
Ўртасидаги курашларда тобланган метин ирода ва улкан маданият, табиийки,
ахлоқ ҳам ётади. Ана шуларнинг ҳаммаси тарихни англаш жараёнида
бугунги кун одамлари тафаккурининг шаклланишида, тарих орқали олис
истиқболга назар ташлашида катта роль ўйнайди. Айни ана шу ҳолатнинг ўзи
инсоннинг, инсониятнинг ўзини ўзи «таьмирлаб», ўзини ўзи «ислоҳ» қилиб,
ўзини ўзи янгилаб, бойитиб, қадриятга айланиб бораётганидан далолат
беради.
Карл Ясперс қарашларининг асосий йўналишини эса жаҳон тарихи
бирлиги масаласи ташкил этади ва уни умуминсоний қадрият даражасига
кўтаради. Бу тарих фалсафасига ва унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |