7-МАВЗУ: ЭНГ ЯНГИ ДАВР ФАЛСАФАСИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ
Асосий саволлар:
1.
Илмий тарих. “Тарихий идрок танқидининг”якунлари.
2.
Фикрлашнинг постмодернистик услуби.
3. Немис тарих фалсафаси
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Илмий тарих
.
“Тарихий
идрок танқидининг” якунлари. Фикрлашнинг постмодернистик услуби.
“Ҳаёт фалсафаси” парадокслари. Ф. Ницше. А.Бергсон эволюционизми.
Неокантлик тарихий номинализми. Неокантликнинг Баден мактаби: В.
Виндельбанд, Г. Риккерт. Тарих ва рационаллик. М. Вебернинг “тушунувчан
26
М.Абдураҳмонов, А. Зоҳидий. А. Валидий Тўғоннинг Туркистонга сафари (1913-1914 йиллар).
Т., “Фан”. 1997, 75-бет.
115
социологияси”. Неогегельянлик. Б. Кроне: Тарих ва фалсафа. Тарих ва
табиат. Тарих мухторияти. Р. Дж. Коллингвуд. Неопозивитизм тарихийлик
билан баҳсда. К.Поппер “тарихийлик қашшоқлиги”. В. Б. Галли, А. К. Данто.
Х. Фэйн. Локал цивилизацияларнинг тарихий концепциялари. О.Шпенглер
“Европанинг ботиши (тугаши)”. А. Тойнби. Тарихга экуменистик қараш. П.
Сорокин. Инсон, цивилизация, жамият. Тарихнинг экзистенционал
фалсафаси.
М.Хайдеггер
ва
Х.Г.Гадамернинг
экзистенционал
герменевтикаси. Х.Ортегиси ва Гассетнинг рациовитализми. Диний
экзистенциализмда тарихнинг мақсади ва манбаи. К.Ясперс Н.Бердяев
тарихий фалсафаси. Психоаналитик (руҳий-таҳлилий). Антропология ва
тарих. З.Фрейд, К.Г.Юнг, Э.Фромм. Франкфурт мактаби: “идрокнинг
репрессивлиги” ҳақидаги афсона. Т.Адорно. Г. Маркузе. М. Харкхаймер.
Француз тарихий мактаби: “Анналлар”. Л. Февр, М. Блок, Ф.Бродель. Й.
Хейзингнинг маданиятшунослиги. Францияда “Янги фалсафа”. Ж. М. Бенуа,
Б. А. Леви, А. Глюксман. Неотомистик тарих фалсафаси. Ф. Маритен, П.
Тейяр де Шарден. Неопротестант тарих фалсафаси. Р. Нибур. П. Тиллих.
Тарихнинг биологик талқини. Л. Н. Гумилевнинг этногенез назарияси
Европада тарих фалсафаси юқорида айтганимиздек, фалсафанинг муҳим
йўналиши сифатида XVIII асрларда юзага келди. Бу пайтга келиб тарихни
фалсафий идрок этиш ижтимоий фанлар доирасида илмий-назарий
тадқиқотнинг бутунлай янги босқичи даражасига кўтарилди. Тарих
фалсафаси атамаси биринчи марта 1765 йили Вольтер томонидан илгари
сурилди ва тарихшунослик, жамиятшунослик, демография, этнография ҳамда
фалсафа фанларининг умумий ва узвий бир қисми сифатида бутунлай янги
йўналишни очиб берди. И. Г. Гердер тадқиқотларида тарих фалсафасининг
фан сифатидаги аниқ йўналишлари белгилаб берилди.
Тарих фалсафаси тараққиётида Гегель, О. Конт, М. Я.Данилевский, О.
Шпенглер, А. Тойнби, П. А. Сорокин, К. Ясперс, К. Поппер ва бошқалар
беқиёс ҳисса қўшдилар.
Кейинги юз йилликларда жаҳон тарихини ўрганиш, уни тадқиқ этишда
цивилизациявий ёндашув тенденцияси устуворлик қилмоқда. Бу Освальд
Шпенглер фалсафасининг Арнольд Тойнби томонидан давом эттирилганлиги
ва локал цивилизация назарияси мумтоз шаклининг вужудга келганлиги
билан белгиланади.
Дарҳақиқат, Тойнби «Машҳур цивилизациялар сони унчалик ҳам катта
эмас, бизга фақат йигирма битта цивилизацияга бўлиш мумкин бўлди. Бироқ
уларни давом эттириш мумкин. Турли халқлар, даврлар ва мамлакатларда
ўзига хос турли ривожланиш ҳодисалари юз берган. Бироқ ҳар томонлама
мустақил ва жиддий цивилизациялар сони ундан ортмайди»
27
, — дейди.
Тойнби шундай қилиб йигирма бир цивилизация ҳодисасини эътироф этади.
Улар қаторига Араб, Хитой, Шумер, Майам, Ҳинд, Эллин, Fap6, Христиан
(Россия), Узоқ Шарқ (Корея ва Япония), Эрон, Миср, Араб, Мексика,
27
А. Тойнби. Постижении истории. М., стр. 72.
116
Вавилон ва бошқа цивилизациялар киради. Ана шу цивилизацияларни тадқиқ
этиш натижасида А.Тойнби «...Табиий муҳитдаги ва одамлар теграсидаги
яшаш шароитларининг оғирлиги цивилизациянинг вужудга келишига сабаб
бўлади»
28
, - деган хулосага келади.
Демак, ҳар қандай цивилизация эҳтиёж фарзанди. У умумий манфаатлар
ифодаси сифатида яхлит халқ, мамлакат, ҳудуд тақдири билан боғлиқ бўлган
тараққиёт омилларини қамраб олади ва зарурат даражасига кўтаради.
А. Тойнбининг тарих фалсафасини таҳлил этар экан, А. А. Ивин унинг
бутун моҳиятини, қарашлар силсиласини қуйидагича баён қилади:
«Даъватларнинг беш хили мавжуд: қаттиқ иқлим даъвати, янги маконлар
даъвати, ташқаридан келувчи кутилмаган зарбалар даъвати, доимий ташқи
босим даъвати ҳамда чеклаб қўйиш даъвати. Бунда жамият ҳаётий зарур
бўлган нарсасини йўқотиб, ўз куч-қувватини ушбу йўқотишнинг ўрнини
тўлдирувчи хусусиятни ишлаб чиқишга йўналтиради. Мазкур барча
ҳолатларда «Даъват қанчалик қудратли бўлса, рағбат ҳам шунчалик кучли
бўлади» деган қоидага асосланган ижтимоий қонун амал қилади. Бирок,
даъват ўзининг ўта кескинлиги билан фарқланадиган бўлса, у идрок этиш
даражасидан чиқиб кетиб, самарали рағбат бўлолмайди»
29
.
Тойнби концепцияси бўйича техника ривожлангани сари цивилизация
сустлашади ва, ҳатто, инқирозга учрайди ёки аксинча – техника ривожлан-
маган пайтда цивилизация динамик тарзда ривожланади. Чунки бундай
шароитда тараққиётга эҳтиёж кучли бўлади. Зотан, ҳар қандай изланиш ва
ижодкорлик талаб ва эҳтиёждан келиб чиқади. Эҳтиёж қондирилгач,
мақсадлар рўёбга чиқа бошлагач инсонда табиий равишда қониқиш ҳисси ва
енгил яшаш кайфияти устуворлик қилади.
Цивилизациянинг ривожланиши бу бевосита озчиликни ташкил этган
ижодкорлар ёки алоҳида шахслар фаолиятининг натижасидир. Тойнбининг
фикрича, ҳар қандай шароитда ҳам ижодкор шахслар, яратувчилар
озчиликни, алоҳида қатламни ташкил этади. Бироқ айни ана шу озчилик янги
ҳаётнинг моҳиятини белгилаб беради. Ҳар қандай ўсиб бораётган
цивилизация, ҳатто у оммавийлашган жамиятни жонлантириб юборган
пайтда ҳам, халқ оммаси стагнация ҳолатидан чиқа олмайди.
Албатта, бундай қарашларда қайсидир даражада асос бор. Жамиятда ҳеч
қачон бутун халқ оммаси тенг равишда ақлий салоҳиятга, ижодий
имкониятга, яратувчилик истеъдодига эга бўла олмайди. Бу табиий ҳол.
Жамиятни ташкил этган алоҳида-алоҳида одамлар ҳар бирининг физиологик
ва биологик камолот даражасига қараб ўзига хос ақлий салоҳияти,
интеллектуал имконияти бўлади. Ана шу жиҳатдан қараганда кишилик
жамияти тараққиёти ҳамма вақт фуқароларнинг ижодий ва яратувчилик
имконияти, ижтимоий-сиёсий жараёнларга нечоғлик иштироки ва бу
иштирокнинг қай даражадаги самараси билан ҳам боғлиқ.
28
А. Тойнби. Постижении истории. М., стр. 72.
29
А. Ивин. Философия истории. М, “Гардарики”, стр. 16-17.
117
Албатта, ҳар бир инсон ўз вазифаси, касбу кори, касбий салоҳияти ва
бажараётган иши билан, хоҳлаймизми йўқми, жамият тараққиётига ҳисса
қўшади. Бироқ умумий жамият равнақини белгилайдиган, уни таъминлай-
диган, бутунлай янги ўзанларга буриб юборадиган, жиддий тарихий
силжишларга даъват этадиган, бошқача қилиб айтганда, янги цивилизация
даврини бошлаб берадиган қатлам озчиликни ташкил этади. Бу ўз-ўзидан
яратувчилар, бунёд этувчилар элитасини ташкил қилади.
Умуман олганда, цивилизациялар ўз моҳияти, юзага келиш шакли ва
инсоният тараққиётига кўрсатган таъсири билан алоҳида фарқ қилади.
Жумладан, цивилизация Юнонистонда нафосат, Ҳиндистонда дин, Европада
моддий-техника тараққиёти, Ўрта Осиёда эса ахлоқ кўринишида юзага келди.
Шунинг учун ҳам орадан неча асрлар, минг йилликлар ўтмасин, бугунги
кунда ҳам юнон юртида гўзалликка интилиш, нафосатга ошуфталик, санъат
ва маданиятга ихлосмандлик ва уни қадрлаш, шу орқали ўзининг маънавий
эҳтиёжларини
қондириш
фазилатлари
устуворлик
қилади.
Юнон
тараққиётида нафосат ва гўзаллик, санъат ва маданият ҳал қилувчи,
йўналтирувчи, жамиятни ҳаракатга келтирувчи воситага айланган. Бугунги
кунда ҳам ана шу ҳудуд халқлари турмуш тарзида, дунёқарашида, руҳиятида
феъл-атворида бундай хислатлар ёрин намоён бўлмоқда.
Ҳиндистонда эса ҳозирга қадар ақидаларнинг турличалиги, диний
қарашларнинг хилма-хиллиги, эътиқодлар ва маънавий-руҳий эҳтиёжларнинг
диний воситалар орқали қондириш кайфияти устуворлик қилади. Ким нимага
эътиқод қўйса, унинг учун Худо ўша.
Цивилизация Европада анча кечроқ
_
XVII—XVIII асрларда юзага
келган. Бу бевосита кам меҳнат сарфлаб, кўп нарсага эришиш, ишлаб
чиқаришни механизациялаш орқали меҳнат самарадорлигини оширишга
бўлган интилиш, руслар ибораси билан айтганда «оёқ билан эмас, калла
билан ишлаш»га эҳтиёж моддий-техника тараққиётига асос бўлди. Ана шу
маконда илк 6yғ машиналари, велосипед ва бошқа механиқ, техник
воситаларнинг яратилиши бунга яққол мисол бўла олади. Натижада ахлоқ ва
маънавиятдан моддий манфаатдорликнинг устун бўлишига олиб келди.
Қадимий Мовароуннаҳрда эса цивилизация ахлоқ шаклида юзага келди.
Натижада эзгулик билан ёвузлик, яхшилик билан ёмонлик, муҳаббат билан
нафрат ўртасидаги курашда эзгулик, яхшилик ва муҳаббат тантанаси сингари
маънавий-ахлоқий мезонлар доирасида ҳаёт фалсафаси, ҳаёт мантиғи ва
инсон оламининг барча қирралари қамраб олинган. Яхлит инсон феномени
моҳиятини ўзида мужассам этган маънавий-ахлоқий мезонлар, тартиб ва
меъёрлар бу цивилизациянинг асосини ташкил этади.
Илк халқ оғзаки ижоди намуналари бўлган «Алпомиш», «Гурўғли»,
«Кунтуғмиш» ва бошқа қатор достонларни назарда тутсак, қадимий
Хоразмда дунёга келган илк маданий ёдгорлик – «Авесто»даги ғоят
инсонпарвар ғояларни инобатга олсак, бунга яққол гувоҳ бўламиз. Зотан,
«Авесто» даги кўпхудолиликка, турли майда қабила ва уруғлар ўртасидаги
ҳар хил низоларга, тўқнашувларга барҳам бериб, якка худоликка даъват этиш
ғояси инсониятни умумий манфаатлар атрофида бирлаштириш каби ғоят
118
юксак даражадаги эзгуликлар, жумладан, эзгу хаёл, эзгу фикр, эзгу амал
тамойили, ўйларинг, айтаётган гапинг ва бажарадиган ишинг бир бўлиши
каби юксак даражадаги ахлоқий мезонлар бугун ҳам ана шу ҳудуд халқлари
маънавий эҳтиёжига айланиб қолган. «Авесто»нинг жаҳон цивилизация-
сидаги мисли кўрилмаган қадрияти яна шундан иборатки, у тарқоқ яшаш
принципларига нуқта қўйиб, жамоа бўлиб яшаш қонуниятларини илгари
сурди ва жамоачилик тенденцияси орқали илк тизимли бошқарув усуллари ва
дастлабки давлатчилик элементларининг дунёга келишига катта замин
яратди.
Айрим Fap6 олимлари инсоният тарихини цивилизациялар оқимида
кўради. Унинг тараққиёти, ривожланиш омиллари бевосита инсон тафаккури
ва яратувчилик иштиёқи билан боғлиқ деган фикрни билдиришади.
Жумладан, А.Тойнби цивилизация ҳодисасига жиддий эътибор билан
қарайди.
Албатта, цивилизациялар даври бир неча юз йилликларни қамраб олади.
Бир инсон бунга гувоҳ бўлиши мумкин эмас. Тарихий тараққиётнинг аччиқ
сабоқларидан бири шундаки, цивилизация ўзининг энг юксак чўққисига
чиққан даврларда яшаётган инсон ҳам уни бутун кўлами билан идрок эта
олмайди. Унинг назарида худди ота-боболари ҳам шундай яшагандай, унинг
кейинги авлодлари ҳам худди шундай яшаши муқаррардай туюлади. Бундай
пайтда тарихчи тарихий жараён динамикасини, ривожланиш босқичларини
аниқ-равшан идрок этишга ҳаракат қилса-да, унинг ҳам ялпи цивилизация
туб моҳиятини бутун салмоғи билан яхлит ифода қилиши анча қийин. Ана
шу ҳаётий қоидани тадқиқ қилар экан, «Алоҳида индивиднинг яшаш даврига
нисбатан, - деб ёзади А.Тойнби, - цивилизациянинг яшаш даври шунчалик
каттаки, ундан етарли даражада узоқлашгандагина бу даврни ўлчашга умид
қилиш мумкин. Бунга фақат ўлган жамиятни тадқиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |