Termiz davlat universiteti tabiiy fanlar fakulteti geografiya kafedrasi



Download 7,61 Mb.
bet124/221
Sana13.06.2022
Hajmi7,61 Mb.
#664723
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   221
Bog'liq
ЖАҲОН ГЕОГРАФИЯСИ УМК 2020 2021ўқув йили ТЕРМИЗ 25-ЛОТИН-ПРИНТЕРЬ-2

Аҳолиси. Аҳолисининг асосий қисми янги зеландияликлар; улар янги зеландиялик инглизлар ва маорилар (15%) га бўлинади. Бундан ташқари, полинезияликлар, инглиз, шотланд, ирланд, хитой, ҳинд ва бошқалар халқлар ҳам яшайди. Расмий тиллар — инглиз ва маори тиллари. Диндорларнинг аксарияти — протестантлар. Шаҳар аҳолиси 85%ни ташкил этади. Йирик шаҳарлари: Веллингтон, Окленд, Крайстчерч.
Давлат тузуми. Янги Зелландияга 10—14-асрларда маорилар келиб жойлашган. Европаликлардан биринчи марта 1642 йил голландиялик денгизчи А.Тасман борган. 1769— 70 йилларда инглиз денгизчи сайёҳи Ж.Кук оролларни тадқиқ қилган. 19-асрнинг бошларида европаликларнинг дастлабки аҳоли пунктлари пайдо бўлди. Айни вақтда маориларга тегишли ерларни босиб олиш жараёни бошланди. 1840 йил дастлабки инглиз муҳожирлари Веллингтон шаҳрини барпо этдилар. 1840 йилдан Англия Янги Зелландияни ўз мустамлакасига айлантирди. 1843 йил маориларнинг инглиз мустамлакачиларига қарши қуролли қўзғолони бошланди. 1872 йилга келиб маориларнинг қаршилиги тўла бостирилди. 1907 йил Янги Зелландия доминион мақомини олди. 1-жаҳон уруши (1914—18)да Я.З. Буюк Британия томонида бўлди. Урушдан сўнг Янги Зелландия Германиянинг собиқ мустамлакалари бўлган Ғарбий Самоа ва Науруни Буюк Британия ва Австралия билан биргаликда бошқариш учун мандат олди. 1926 йилги империя конференцияси ва 1931 йилги Вестминстер статути билан тасдиқланган қарорлар асосида Янги Зелландия ташқи ва ички ишларда тўла мустақилликка эга бўлди. Аммо 2-жаҳон уруши (1939—45) гача Буюк Британия Янги Зелландиянинг барча ташқи алоқаларини назорат қилиб турди. 2-жаҳон урушида Янги Зелландия антифашистик коалиция томонида бўлди. 1930-й.лардан ҳокимиятни навбатма навбат Миллий партия ва Лейбористлар партияси эгаллаб келмоқда. Янги Зелландия 1945 йилдан БМТ аъзоси. Янги Зелландия 1992 йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 6 февраль. — Вайтанга куни (1840). Асосий сиёсий партия ва касаба уюшмалари. Умумий келажак партияси, 2002 йил тузилган; Лейбористлар партияси, 1916 йил асос солинган; Янги Зелландия миллий партияси, 1936 йил ташкил этилган; Янги Зелландия демократик партияси, 1954 йил тузилган; Социалистик бирлик партияси, 1993 йил ташкил этилган; Тараққийпарвар коалиция, 2002 йил тузилган. Янги Зелландия касаба уюшмалари кенгаши, 1987 йил асос солинган.
Янги Зелландия — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи парламентар монархия. Буюк Британия парламенти ва асосан, Янги Зелландия парламенти томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларига амал қилинади. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироличаси, унинг номидан генерал губернатор давлатни бошқаради. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали парламент — вакиллар палатаси, ижрочи ҳокимиятни генерал губернатор томонидан тайинланадиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish