YANGI ZELANDIYA (2soat)
1. Iqtisodiy-siyosiy geografik o'rni.
2. Tabiiy sharoiti va resurslari.
3. Aholisi.
4. Davlat tuzumi.
Xo'jaligi:
Tashqi iqtisodiy aloqalari.
Hududi- 268,7 минг км2
Aholisi- 4 822 000 киши (2020й 23.08)
Poytaxti-Веллингтон шаҳри
1.Iqtisodiy-siyosiy geografik o'rni.
Янги Зеландия Тинч Океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган мамлакат ҳисобланади.Мамлакат иккита йирик Шимолий ва Жанубий ороллардан ташкил топган. Мамлакат географик ўрнининг муҳим хусусияти Австралия Иттифоқи каби Дунёнинг ривожланган ҳудудларидан узоқда жойлашган.Бироқ ҳozirgi zamon dengiz transporti va ayniqsa aviasiyasi uning boshqa qit'alar bilan bo'lgan aloqasini kuchaytirmoqda.
2. Tabiiy sharoiti va resurslari.
Янги Зелландия Кук бўғози орқали ажралиб турган Шимолий ва Жанубий оролларда жойлашган. Янги Зелландияга Тинч океандаги бир қанча майда ороллар ҳам киради. Мамлакатнинг 3/4 қисми тоғ, қир ва тепаликлар билан банд. Соҳилида ва дарё водийлари пасттекисликлар жойлашган. Шимолий . оролда тез-тез зилзила бўлиб туради, сўнмаган вулканлар, гейзерлар, қайноқ минерал булоқлар бор. Жанубий оролда Жанубий Альп тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 3764 м — Кук тоғи; чўққиларда абадий қор ва музликлар бор). Шимолий . орол қирғоғи яқинидаги шельфда нефть, газ, темир, мис, полиметалл рудалари, олтин, кўмир конлари бор. Иқлими субтропик денгиз иқлими, чекка жанубида мўътадил иқлим вужудга келган. Июлнинг ўртача ҳарорати шимолида 12°, жанубида 5°, январники шимолида 19°, жанубида 14°. Ўртача йиллик ёғин 400—700 мм, тоғ ён бағирларида 2000—5000 мм. Дарёлари серсув, гидроэнергия заҳирасига бой. Энг йирик дарёси — Уаикато (узунлиги, 354 км). Кўллар кўп, улардан энг йириги — Таупо (майдони 612 км2). Янги Зелландияда сариқ, қорамтир ва каштан тупроқ, тоғларда тоғўрмон, тоғўтлоқи тупроқлар тарқалган. Ўрмон, асосан, баланд тоғларда сақланиб қолган (мамлакат ҳудудининг 23%). Ўсимлик турларининг 75% дан зиёди эндемик ҳисобланади. Папоротник, дарахтсимон эпифит ва лианалар, маҳаллий дарахт турлари (каури, намаки, риму, тараиро ва бошқалар) кўп. Ҳайвонот дунёси кам тарқалган. Сут эмизувчилардан каламуш, ит, кўршапалаклар, судралиб юрувчилардан туатара, қушлардан пингвин, найбурун, чағалай ва бошқалар кўп. Учмайдиган қушлардан киви, уэка, моа ва учадиган мойқут, читтак, чуғурчиқ бор. Сўнгги 100 йил давомида ҳайвонот дунёси буғу, серна, тулки, қуён ва бошқалар ҳисобига анча бойиди. Янги Зелландияда 10 та миллий боғ (Маунт Кук, Тонгариро, Фьордленд ва бошқалар), 2та денгиз парки, кўплаб резерватлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |