7.2.Ўйин турлари ва уларнинг психологик хусусиятлари. Ўйин ва билиш жараёнларининг ривожланиши.
Ўйин турлари ва уларни психологик хусусиятлари ҳақида педагогика ва психологияда ўз ёндошувлар мавжуд. Мактабгача ёшдаги болаларни ўйини хилма-хилдир. Уларни ўйин турларини асосан куйидаги классификация килиш мумкин.
1) сюжетли ва ролларга булиб уйналадиган ўйинлар;
2) Дидактик ўйинлар;
3) Харакатли ёки коидали ўйинлар;
4) Аралаштирилган ўйинлар;
5) Куриш ва ясаш ўйинлари.
Сюжетли ва ролларга бўлиб ўйналадиган боғча ёши болаларни энг асосий ўйин шаклидир.
Мактабгача ёшдаги болалар купрок «богча-богча», «поезд-поезд» каби кизикарли булган ўйинлар уйнайди. Лекин турли ёшдаги болаларнинг ўйинлари бир хил булса хам сюжети хар хил булади. Масалан: кичик гурух болалари «богча-богча» ўйинини уйнар экан улар пешинга овкат пиширадилар, нонни кесадилар, идишни ювадилар. Аммо кесилган нон кугирчокларга берилмайди, пиширилган овкат тарелкага сузилмайди.
Мактабгача ёшдаги болаларга сенсор тарбия беришда дидактик ўйинларни роли катта. Дидактик ўйинлар мактабгача таълим муассасасида махсус дастур асосида олиб бориладиган машгулотларни муваффакиятли утказишга, катта гурух болаларини мактабдаги ўқиш фаолиятига тайёрлашга катта ёрдам беради.
Мактабгача ёшдаги болалар ўйинлари ичида харакатли ёки қоидали ўйинлар хам муҳимдир. Чунки харакатли ўйинлар болаларни жисмоний жихатдан чиниқтиради, дадил, қўрқмас, эпчил бўлишга ундайди.
Мактабгача ёшидаги болаларнинг(4 ёшдан бошлаб) етакчи фаолиятларга ролларга бўлиб ўйналадиган, ижодий ўйиндир. Ўйин жараёнида бола муайян ролларни бажаришни ўз зиммасига олишади ҳамда ўйин шароитида одамлар фаолияти ва муносабатини эсга келтиришади. 3-4 яшар болаларда биргаликда ўйналадиган ўйинлар ҳали бўлмайди. Дастлаб буюм, ўйинчоқ ролини гўё эсга солгандай бўлади, сўнгра бола ўйинда ихтиёрий суратда ўз зиммасига маълум ролни олади. Мактабгача тарбия ёшида боланинг катталар томонидан уюштирилиб, муайян мақсадга қаратилган ижодий фаолияти унинг тараққиётга қанча таъсир кўрсатади. 2-ёшда бола расм сола бошлайди ва жон дили билан расм солади. Расм солиш жараёнида унинг идрок этиши аниқлашда у буюмнинг ранги ва шаклини яхшироқ ажрата бошлайди, кузатувчанлиги ривожланади. Бола тасаввурлаётган нарсани ўхшатиш мақсадида расмда акс эттириш зарур бўлган нарсаларнинг белгиларини атайлаб ажратиб кўрсатади.
Бола расм солар экан, расмни сўзлар билан тўлдириб, фаоллик билан харакат қилади, у ўз тассаввурлари асосида кейинчалик катта ёш одамларнинг сўзига биноан расмлар яратмоғи мумкин унда айрим нарсаларнинг образлари вужудга келади. Расм солиш билан лой ва пластилинлардан шакллар ясайди, натижада, бола анализаторларининг ривожлантиришда ҳамда мослашган ва дифференциялашган харакатнинг таркиб топиишидан ташқари унинг нарса шаклини, хажмини, бир ўлчовда бўлиши ва муносабатлигини идрок этиш такомиллаша боради. 3-4 яшар бола нарсалар ўртасидаги боғланишни фарқлаб олади ва ўз фаолиятини режалаштиради, бу фаолият аста-секин ижодий фаолиятга айланади
Do'stlaringiz bilan baham: |