Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси



Download 3,9 Mb.
bet16/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

6–МАВЗУ: ЎЙИН ВА ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ
РЕЖА:
6.1. Ўйин ва мотивацион-эҳтиёжлар соҳаси ривожи. Ўйин ва билишга бўлган эгоцентризмни енгиб ўтиш.
6.2.Ўйин ва ақлий ҳаракатлар тараққиёти Н.Н.Ладигина-Котс, В.Мухина.
6.3. Ихтиёрий хулқ ривожланишида ўйиннинг аҳамияти


6.1. Ўйин ва мотивацион-эҳтиёжлар соҳаси ривожи. Ўйин ва билишга бўлган эгоцентризмни енгиб ўтиш.

Психология қабул қилинганидек, ролли ўйин фаолияти сюжет ва мазмундан ташкил топади. Одатда сюжет деганда, ўйин фаолиятида болалар акс эттирадиган воқеликнинг доираси тушунилади. ўйин сюжети турли даврга, синфий хусусиятга, оилавий турмуш тарзига, географик ва ишлаб чиқариш шароитларига боғлиқ ҳолда яратилади. Бола муносабатга киришадиган воқелик доираси қанчалик тор, чекланган бўлса, ўйиннниг сюжети шунчалик хира ва бир хил эканлигини акс эттиради.


Ўйинларнинг сюжети хилма-хиллигига қарамай, уларини махсус гуруҳларга бириктириш имконияти мавжуддир. Масалан, йирик психолог Е.А.Аркин ўйинларнинг қуйидаги таснифини тавсия қилади: 1) ишлаб чиқаришга (техникага); саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, касб-ҳунарга оид ўйинлар; 2) маиший ва ижтимоий сиёсатга рўзғор: боғчага, мактабга, кундалик турмушга оид ўйинлар; 3) ҳарбий: уруш-уруш ўйинлари; 4) драммалаштирилган: кино, спектакл ва бошқаларга оид ўйинлар. Биз шу тасниф ҳақида Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, Д.Б.Эльконин сингари психологларнинг танқидий мулоҳазаларига тўла қўшиламиз, чунки ҳарбий ва драммалаштирилган ўйинларни ҳам ижтимоий-сиёсий гуруҳга киритиш мумкин. Бизнингча, Д.Б.Элькониннинг таснифи маъқулдир. У мактабгача ёшдаги болаларга хос ролли ўйинларнинг сюжетига кўра учта гуруҳга ажратишни тавсия қилади: 1) маиший мавзу сюжетига оид ўйинлар; 2) ишлаб чиқариш сюжетига таалуқли ўйинлар; 3) ижтимоий-сиёсий сюжетли ўйинлар. Муаллиф айрим ўйин турлари мактабгача ёшдаги болаларнинг барча бўғинларига мослигини, сюжетлар маишийдан ишлаб чиқаришаг қараб ва ундан ижтимоий-сиёсий воқеаларни акс эттиришга қараб ривожланишини алоҳида уқтиради. Унинг фикрича, ўйин сюжетидаги бундай изчиллик боланинг билим савияси, турмуш тажрибаси кенгайиши, унинг катта ёшдаги одамлар турмушига чуқурроқ кириб бориши билан боғлиқдир. Дархақиқат, ўйин сюжетининг ўсиши турмушнинг тобора янги қирраларини акс эттириш билан чекланиб қолмай, муайян сюжетнинг ўзига хос бошқа кўринишлари билан бойиши сабабли ҳам амалга ошади.
Катта ёшдаги болаларда ўйин фаолияти мутлақо бошқача ўтади, чунончи бир ҳаракат иккинчи ҳаракат билан узлуксиз боғланиб кетади, баъзи бир ҳаракатлар эса сўз ёрдамида қисқартирилади (“келинг, хуш кўрдик” ҳаракат билан эмас, балки сўз орқали ифодаланади) ва умумлаштирилади. Ролли ўйин болаларнинг ҳамкорликдаги фаолияти маҳсули тариқасида вужудга келади. Бу ёшда рол танлашда иштрокчилар ўртасидаги низолар, тортишувлар камаяди, ролга ўзини лойиқ деб билиш ўзидаги мавжуд буюмлардан келиб чиқмайди (масалан, қалам-ўқитувчи, қайчи-тикувчи ролини олиш учун асос бўла олмайди), балки ўйиннинг мазмунидан, ҳамкорликдаги фаолият нуқтаи назаридан келиб чиқади. Натижада улар кичик мактабгача ёшдагиларга ўхшаб ролни алмаштириш, бир буюмдан бошқасига бир образдан иккинчисига ўтишдек беқарор ҳаракатлар қилмайдилар.
Д.Б.Эльконин ҳаракатли ўйиннинг қоидалари мазмуни ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб уларни беш гуруҳга ажратади: 1) ҳаракатга тақлид қилиш; 2) муайян сюжетни драммалаштирилган ўйинлар; 3) сюжети оддий ўйинлар; 4) сюжетсиз қоидали ўйинлар; 5) аниқ мақсадга қаратилган машқлардан иборат спорт ўйинлари.
Болани ўйинга ундамаган омил унинг катта ёшдаги одамларнинг борлиқ тўғрисидаги ва шахслараро муносабати ҳақидаги тасаввури ва уларни ўз шахсий фаолиятида синаб кўриш истагидир, шунингдек, жамоа бўлиб ўйнаётган тенгқурлари билан бевосита мулоқотга киришиш иштиёқидир. Болалар психологияси фанида тўпланган маълумотлар таҳлилига асосланиб, мазкур ёш даври бўйича қуйидаги хулосани чиқариш мумкин: 1) ўйин фаолиятида бола турли ҳаракатларни тўлалигича намойиш этишга, уларни бажариш усулларини кўрсатишга иштиёқманд бўлади; 2) кейинчалик эса барча хатти-ҳаракатларни умумлаштириб акс эттиришга уринади.
Бола ўсиб борган сайин нарсалар ва ўйинчоқларнинг номини ўзгартириш, янги ном билан аташ енгиллашади. Шунингдек фақат янги вазиятда жисмлар номини ўзгартириш билан кифояланиб қолмай, уларни янги номга мувофиқ қўллаш имконияти ҳам вужудга келади. ўйин фаолиятида фойдаланиладиган нарсаларни янгича номлаш қатор муаммоли вазиятларни вужудга келтиради.
ўйин фаолиятида нарсалар номини ўзгартириш ўзининг психологик моҳияти билан мураккаб ҳолат ҳисобланади. Айниқса, сўз билан предметнинг ўзаро муносабатида уларга узвий боғлиқ ҳаракатлар алоҳида аҳамият касб этади.
Юқоридаги мулоҳазалар асосида айтиш мумкинки, катта кишилар ҳаёти ва фаолиятининг ўрнини босувчи ашёлар уларнинг ҳаракатини умумлашган ҳолда ифодалашнинг моддий таянчи ҳисобланади. Шундай экан, ўйин фаолиятида бола ҳаракатининг ривожланиши ўйин мазмунига кўпроқ боғлиқдир. Чунки боланинг хатти-ҳаркати қанчалик иҳчам ва умумлашган бўлса, у катталарнинг фаолияти мазмунини акс эттиришдан шунчалик йироқлашади. Бинобарин, у одамларнинг нарсаларга ва бир-бирига муносабатини амалда бажаришга ўтади ва шунинг учун нарсалар билан ҳаракат қилишда катталарнинг ижтимоий муносабатларини тўғри ифодалашга интилади.
Ҳар қандай ўйиннинг ва ўйин фаолиятининг марказида бола катта кишиларнинг фаолияти ва ўзаро муносабатини, муомаласини ўзига хос тарзда акс эттириши, такрорлаши имконияти туради. Шунга кўра ўйин ижтимоий аҳамият касб этиб, бола инсоният томонидан асрлар давомида яраилган қимматли билимлар, амалий кўникмалар, малакалар ва одатларни ўрганишга имкон яратади, оқибатда уни шахслараро мулоқотнинг моҳиятига олиб киради.



Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish