Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


Ўйинда эркин иштирок этиш тамойили-



Download 3,9 Mb.
bet24/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

Ўйинда эркин иштирок этиш тамойили-агар ўйин қизиқарли ва қувноқ кайфият бағишловчи бўлса, ҳар бир бола бу ўйинда иштирок этишга интилади. Қандайдир сабабларга кўра бола ўйинда иштирок этишдан бош тортса, у ўйнаши мумикн бўлган бошқа бир ўйинни таклиф этиш мумкин. Болаларга ўйиндан бемалол чиқишлари ап унга қайтишларига имконият яратиш лозим.
Ўзаро ҳурмат тамойили – бу ўзаро муносабатлардаги қоидага ўхшашдир, яъни ҳар бир ўйин иштирокчиси ўз фикрини эркин билдиришга, танлаш хуқуқига эга, ҳамманингфикри эшитиб-тингланади.
Ўйин қоидаларни англаб етиш – машғулотни бошлашдан олдин болалар ўйин-машғулот мақсадлари, қоидалари билан таништирилади. Агарда болаларнинг айримлари бу нарсаларни англаб ермаса, ўйин-машғулотлар қоидалари такрор тушунтирилади.
Рефлексия – олинган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида қайта алоқа ўтказиш муҳимдир. Ўйин-машғулоти якунида бошловчи болалар билан хулоса ясайди. Болалардан кўпроқ нималар ёққани, нималар маълум бўлмагани ва нималарни ўрганганлиги сўралади.
Хулосадан кейин якуний машқни бажариш мумкин. Масалан, болалар доира бўлиб туриб, қўлларини ушлашади. Ҳамма кўзини юмиб, ёқимли нарсалар ҳақида ўйлайди. Шундан сўнг бошловчи кўзини очади ва ўнг тамонидаги боланинг қўлини сиқиб қўяди. Бу бола ўз навбатида кўзини очиб, қўшнисининг қўлини сиқади. Машқ шу тариқа барча болалар кўзларини очгунларича давом этади. Охирида болаларнинг ҳаммалари бирон-бир қўшиқни куйлашлари ҳам мумкин.
Ҳамкорликда ўтказиладиган ўйинлар болаларнинг бир-бирларига яқинлашишларига, бирлашишларига ҳамда кайфиятни кўтаришга хизмат қилади. Айнан ўйинлар тарбиячига нисбатан болаларнинг ишончи ва мойилликларини қозонишга ёрдам беради.


11.3.Малака, кўникмаларни шакллантирувчи тренинг-ўйинлар
Қўғирчоқни кийинтирамиз” – кичкинтой нарсалар катталиги билан танишишда турли ўлчамдаги бир хил предметларни таққослашдан фойдаланади. Унга 2 та қўғирчоқ (катта ва кичик) ва иккита кийим-кечак тўпламини тавсия этинг. Қайси кийим қайси қўғирчоққа тегишли эканлигини аниқлаш болага ҳавола этилади. Қўғирчоқлар совуқ еётгани, уларни кийинтириш лозимлигини айтинг. Агар бола кийимларни тақсимлашда хато қилса, ҳечқиси йўқ. Кийимлар қўғирчоққа катта ёки кичик келганини болага кўрсатинг. Топшириқ тўғри бажарилгач, болани рағбатлантириб: - катта қўғирчоққа катта кўйлак, кичик қўғирчоққа кичик кўйлак кийдирдик – деб айтинг.
Агар сизда керакли ўлчамда қўғирчоқ ва кийим бўлмаса, уни бошқа нарсалар билан алмаштириш мумкин. Картон қоғоздан ясалган қўғирчоққа қоғоздан қирқилган кийим-кечак тайёрлаб бериш мумкин. Топшириқни бир оз мураккаблаштириш учун 3 та қўғирчоқ ва улар учун кийим-кечак тайёрлаш кифоя.
Сичқончани яшир” – болалар нарсаларни рангига эътибор қилишни ўрганишлари учун турли рангдаги қоғозлардан катта тўғри тўртбурчаклар тайёрланг, ҳар бир шакл ўртасидан дарча қирқинг. Тагига сичқон расми чизилган оқ қоғозни ёпиштиринг. Сичқон деразадан қараб турган бўлади. Деразадан каттароқ ўлчамда тўртбурчакли эшик тайёрланг. Болага ўйинчоқ мушукни кўрсатиб у сичқон овлагани кетаётганини айтинг. Ҳар бир сичқончани яшириш учун деразани шу рангдаги эшик билан ёпиш керак. Шунда мушук деразани пайқамай қолади. Мушук ухлаётганда болага сичқончаларни яшириш имконини беринг. Кейин мушукни овга чиқаринг. Агар бола топшириқни нотўғри бажарган бўлса мушук сичқончани олиб кетади. Агар бу ҳол болани хафа қилса, хатосини тўғрилашга имкон беринг.


Бир предметни бошқаси ўрнида қўллаш мумкинлигини англаш, бола учун атроф-оламни билиш, ўрганишидаги аҳамиятли бурилиш ҳисобланади ва у дастлабки тасаввурларини юзага келтиради. Бу ёшдаги болалар энди, аста-секинлик билан катталар айтиб бераётган эртак, воқеа ёки ҳикояларни, шунингдек расмда чизилган нарсаларни тасаввур эта оладилар. Эртакларни эшитиш жараёнида бола эртак каҳрамонларини кимгадир ўхшатишга ҳаракат қилади, баъзида эса у ўзи мустақил эртак ёки ҳикояларни тўқий олиши ҳам мумкин. Илк болалик даврида хотира билишдаги асосий вазифа ҳисобланиб, у билишнинг барча кўринишларини ривожланишида иштирок этади. Бу даврда боланинг хотираси жадал ривожланади. Боланинг ҳаётий тажрибаларни ўзлаштиришида дастлаб ҳаракатли, эмоционал ва образли хотира иштирок этади. Бу борада ҳаракатли ва эмоционал хотира устунлик қилади. Хотира бу ёшда асосан ихтиёрсиз бўлади. Бу даврдаги болаларга кўп китоб ўқиб бериш натижасида улар эртак, шеър ва ҳикояларни эслаб қоладилар, лекин бундай эслаб қолиш боланинг умумий ақлий ривожланишидан ҳам, хотирасининг индивидуал хусусиятидан ҳам далолат бермайди. Бу илк болалик давридаги болаларнинг барчасига хос бўлган нерв тизимининг умумий эгилувчанлиги натижасидир. Ўзи ва атроф ҳаёти ҳақидаги воқеа ва ҳодисаларда кетма-кетлик борлиги учун ҳам уларни ҳали тўлиқ равишда хотирасида сақлаб қола олмайди.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish