Нутқли (ёки товушли) нафас олиш (фонацион, юнон. “phono” –
“товуш”) – нафаснинг нутқ жараёнидаги олиниши
Нутқ маданияти – ўз фикрини нутқ ёрдамида мантиқли, тўғри, ва ифодали етказиб бериш малакаларининг ўзлаштирилганлик даражаси
Нутқ техникаси – нутқни тингловчи ёки ўқувчига етказишда
қўлланиладиган воситалар мажмуи
Нутқ ҳосил қилувчи органлар – нутқни ҳосил қилиш жараёнида
иштирок этувчи органлар (ўпка, иккита бронх, трахея, кекирдак, бўғиз,
ҳиқилдоқ, ҳалқум, тишлар, бурун бўшлиғи, лаблар)
Пантомимика – педагог томонидан баён этилаётган муайян фикрни
алоҳида ажратиб кўрсатишга, маълум қиёфа орқали гавлантиришга имкон
беради гавда, қўл ва оёқларнинг ҳаракати
Do'stlaringiz bilan baham: |