Педагогик мулоқот маданияти – педагогнинг ўқувчилар жамоаси,
ота-оналар, ҳамкасблар, раҳбарият билан педагогик одоб ва мулоқот
талабларига мувофиқ ҳолда уюштириладиган суҳбати
Педагогик мулоқот услублари – ўқитувчилар томонидан педагогик
жараёнда таълим иштирокчилари билан мулоқотни ташкил этишда
қўлланиладиган усуллар мажмуи (авторитар услуб, демократик услуб,
либерал услуб)
Педагогик такт (лот. “tactus” – “даҳл қилиш”, “даҳлдорлик”, “ҳис
этиш”, “туйғу”) – педагогнинг ўқувчилар билан турли фаолият шакллари
бўйича ташкил этиладиган мулоқотда мавжуд ахлоқий тамойиллар ҳамда
ҳулқ-атвор қоидаларга риоя қилиши, уларга тўғри ёндошиш малакаларига эгалиги
Do'stlaringiz bilan baham: |