Мулоқот маданияти – 1) мулоқот жараёнини ахлоқий меъёрлар,
ижтимоий талабларга мувофиқ ташкил этиш асосида суҳбатдошни
тушуна олиш эҳтиёжи ва қобилиятига эгалик; 2) педагогик маданиятнинг
таркибий элементларидан бири
Нафас олиш – 1) организмга ҳаёт бағишловчи физиологик функция;
2) нутқнинг энергия базаси
Нафас олиш техникаси – физиологик функция ёки нутқнинг энергия
базаси сифатида нафас олишда қўлланиладиган воситалар мажмуи
Ноёб қобилиятлар – шахсга хос индивидуал психологик
хусусиятнинг шундай тури бўлиб, у жуда кам сонли шахслардагина
кузатилади ва кўп учрайдиган психологик ҳодиса саналмайди
Нутқ аппарати – нутқни ҳосил қилишда иштирок этувчи органлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |