Касбий билимларни пухта ўзлаштириш маданияти – педагог
томонидан мавжуд педагогик билимларни пухта ўзлаштириш йўлида
амалий ҳаракатларнинг ташкил этилаётганлигини англатувчи сифат
Касбий зийраклик – ўқувчилар руҳий ҳолатларини, дарс, тарбиявий
тадбирларни ўтказишга бўлган иштиёқларини тўғри баҳолаш, уларнинг
ўзаро ёки педагоглар билан зиддиятларини англаш, ўқувчи ва гуруҳга
таъсир кўрсатишда қулай вазиятини танлай билиш
Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий фаолиятни
амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг
эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиниши
Do'stlaringiz bilan baham: |