Касбий-педагогик бурч – мутахассис сифатида ўқитувчи томонидан
касбий фаолиятда адо этилиши мажбурий бўлган вазифа
Коммуникатив компетентлик – таълим жараёнининг барча
иштирокчилари, жумладан, ўқувчилар билан самимий мулоқотда бўлиш, уларни тинглай билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш
Компетентлик (ингл. “competence” – “қобилият”) – фаолиятда
назарий билимлардан самарали фойдаланиш юқори даражадаги касбий
малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олиш
Маҳорат (араб. “моҳирлик”, “усталик”, “эпчиллик”) – 1) бирор иш,
касб учун зарур ёки шу соҳада орттирилган усталик, санъат, моҳирлик; 2)
бир иш ёки фаолиятни юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта
моҳирлик билан бажариш; 3) муайян иш, хатти-ҳаракат ёки касбий
фаолиятнинг усталик, моҳирлик билан, санъаткорона ташкил этилишига
имкон берадиган билим, кўникма ва малакалар мажмуи
Мимика (юнон. “mimikos” – “тақлидий”) – юз мускуллари
ҳаракатлари орқали шахснинг ўз фикри, ҳис-туйғулари, кайфияти ҳамда
мавжуд воқеликка муносабатини ифодалаши
|
Do'stlaringiz bilan baham: |