Термиз давлат университети архитектура ва қурилиш факултети



Download 0,5 Mb.
bet1/5
Sana02.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#630970
  1   2   3   4   5
Bog'liq
25-лаб. ПОЛИМЕР хоссалар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ФАКУЛТЕТИ

Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани бўйича


ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ
25 Лаборатория иши: ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАР ВА БУЮМЛАР. ЛИНОЛЕУМ ВА ПОЛИМЕРБЕТОН ТАРКИБИ, АСОСИЙ ХОССАЛАРИНИ АНИҚЛАШ.



Термиз-2021
25-Лаборатория иши.
ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАР ВА БУЮМЛАР. ЛИНОЛЕУМ
ВА ПОЛИМЕРБЕТОН ТАРКИБИ, АСОСИЙ ХОССАЛАРИНИ АНИҚЛАШ.
СИҚИЛИШГА МУСТАХКАМЛИГИ (МПа)

ПОЛИМЕРБЕТОНЛАРНИНГ ТАРКИБИ
Полимербетонларнинг қўлланиши сохаларига қараб ва уларга боғлиқлиги бўйича қуйидаги кўрсаткичларга амал қилиб таркибий қисмлари танланади: зичлиги, кимёвий турғунлиги, мустахкамлиги, деформативлиги ёки шаклан ўзгарувчанлиги, қулай жойлашувчанлиги, технологияга тўғри келганлиги ва шунга ўхшашлардир.
Полимербетонларнинг таркиблари ниҳоятда турли хилдир. Табиий холатдаги шароитда қотирилувчи ёки иссиқликда ишлов бериладиган бетонлар ва темирбетон қурилмалари ва иншоотлари учун асосий ашё сифатида полимербетон қоришмалари ва полимерли улаштирувчилар, қотиргичлар, минералли боғловчилар ва тўлдиргичлар каби таркибий қисмлари таклиф этилган. Олинадиган буюмларнинг мустахкамлигини, кимёвий турғунлигини ва сув шимувчанлигини яхшилаш учун коришмада кетоно-формальдегидли смола, котиргич сифатида эса металларнинг гидроксил ишқорлари бор. Полимербетон қоришмалари учун таклиф этилган таркиб: полимерли улаштирувчилар 0,3—10,0 фоиз; қотиргич 0,1 —1,0 фоиз; минералли боғловчилар 15,0—50,0 фоиз; қолганлари эса тўлдиргичлардир. Юқори иссик, ва товушдан изоляциялаш хоссаларга эга бўлган ашёлар олиш учун таркиб ишлаб чиқарилган, қайсики 55 фоиз қўпчитилган перлит; 43 фоиз мочевина-формальдегидли смола; 12 фоиз алюминий хлориди таклиф қилинган ашёлар изоляцияловчи блоклар тайёрлаш учун тавсия этилади.
Захарлилигини, ёнувчанлигини пасайтириш ва мустахкамлигини ошириш, сувда турувчанлигини ва кимёвий ошириш учун полимербетон қоришмаси, улаштирувчи сифатида октаметакрилат трипентаэритбисафонинати ва демиталакрилат, триэтиленгликоля, шунингдек яна қўшимча қилиб учокоидли сурма, поливинилхлоридли смола ва қуйидаги компонентлардаги нисбатда аэросил (% МА): октамеитакрелат трипентаэритбисафенината 1,5—1,6; диметакрилар триэтиленгликоли 8,7—9,2; гидроперикись изопропиленбензоли 0,3—0,5; навтелат кобалий триметакрилат три эталопамин 0,8—1,4; усоксидли сурма 0,9—1,0; поливинилхлоридли смола 1,8—1,9; аэросил 0,2—0,3 ва қолганлари тўлдиргичлар қўлланилади.
Ўз ичига киритилган фосфатли улаштирувчи, ўтга бардошли тўлдиргич ва буғ хосил қилувчи енгил тўлдиргичлар таклиф этилган. Бунинг фарқи шундаки, термик ишлов бериш жараёнида деформацион чўкишларни пасайтириш мақсадида ўтга чидамли тўлдиргич сифатида техникавий гилтупроқ ва алюминий гидрат оксиди, буғ хосил қилувчи сифатида эса — бисерли полистирол ва яна қўшимча қилиб сульфитли — спирт бардаси (ССБ) қуйидаги нисбатан бўлган компонентлар киритилган (% оғиp): фосфатли улаштирувчи 30 : 40; техникавий гил тупрок, 15 : 65; алюминий гидрат оксиди 03—12; бисерли полистирол 5,0—1,5; ССБ 0,25—1,0. Яримсувли гипсдан, сувли мочевинли-формальдегидли смолалардан ва қотиргичли таркиблардан иборат бўлган полимербетон қоришмаси ишлаб чиқарилган. Фарқланиши шундан иборатки, жисмий массасини камайтириш ва олинадиган буюмнинг мустахкамлигини ошириш учун яна қўшимча қилиб ёғоч қириндилари киритилган. Таркиб (% оғир): яримсувли гипс 37,8—41; мочевинли-формальдегидли смолалар сувдаги эритмаси 5,5—14 фоиз концентрати 45—49; қотиргич-шевел кислотаси 1,9—2; ёғоч қириндиси 11,3—12. Кейинги йилларда янги полимербетон қоришмаларининг таркибини ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларидан кенг фойдаланмокдалар. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳозир ҳам фосфорли кислотасини ишлаб чикқаришда чиқинди фосфогипс кенг қўлланилмоқда. Шунга асосланиб чиқиндилардан кўпгина специфик хоссаларга эга бўлган бинокорлик, қурилиш ашёлари олинган. Фосфогипс ва фенолформальдегидли смола киритилган қурилма ашёларининг фарқи шундаки, сув шимувчанлигини пасайтириш ва мустахкамлигини оширишдир. Бунда яна қўшимча қилиб киритилган шиша толасидир, қуйидаги нисбатдаги компонентлардан иборат булиб (фоиз оғиp): фенолформальдегидли смола 20—25 фоиз, шиша толаси 18—20 фоиз, қолгани фосфогипс. 58 фоиз фосфогипс, 19 фоиз шиша толаси ва 29 фоиз фенол-формальдегидли смолалар қўшилган ашёнинг сиқилишдаги мустахкамлик чегараси 160,0 кгк/см2 (МПа), эгилишдаги мустаҳкамлиги 145 МПа ва 24 соат давомида 0,17 фоиз, 1,6 г/см3 хажмий массасида.
Қурилиш буюмларнинг қопламаларини декоратив — химоялаш учун қурилиш қоришмалари олинган бўлиб, таркибига карбомидли смола ва фосфогипс киритилган. Сувда турғунлигини ошириш учун бунга яна қўшимча қилиб, винилацетатли этилсили сополимерининг 45—55 фоиз сувдаги дисперсияси киритилган.
Қурилиш буюмларини ишлаб чиқариш учун қолипланувчи қоришма тавсия этилган бўлиб, таркибида — ярим сувли фосфогипс, карбомидли смола қуйидаги нисбатдаги компонентлардан иборат (% оғир): Яримсувли фосфогипс 85—94; карбомидли смола 5—15; бўёқ 1—5. Олимлар Б. И. Врублевский, Ю. А. Комар томонидан фосфогипсли боғловчи асосида сувга чидамли ашё олиш учун қўшимча сифатда карбомидли смолаларнинг қўлланиши мумкинлиги ўрганилган. Шундай қилиб, юқорида айтилганларга асосланиб хулоса чиқариш мумкинки, специфик хоссаларга эга бўлган янги таркибларни ишлаб чиқариш туфайли йил сайин полимербетонларнинг қўлланиш сохалари кенгайиб бормокда.
Полимербетоннинг ўртача зичлигини аниклаш.
Куб намуналарнинг ўртача зичлиги қуйидагича аниқланади. Нормал шароитда қотган намуналар қуритиш жавонида 60±5 °С хароратда турғун массагача қуритилади. Қуритилган намуналар синчиклаб кўздан кечирилади, таянч юзаларидаги нотекисликлар эговлаб ёки жилвирлаб кетказилади. Куб намуналар металл чизғич ёки штангенциркул билан 1 мм гача аниқликда ГОСТ 10180 да кўрсатилгандек ўлчанади ва 0,1 % аниқликда тарозида тортилади.
Полимербетоннинг ўртача зичлиги Рб, кг/м3, қуйидаги формуладан фойдаланиб 1 кг/м3 аниқликда хисобланади.

Бу ерда; т – намунанинг массаси, г;
V- намунанинг хажми, см3.
Тажриба параллел равишда 3 марта бажарилади ва ўртача арифметик қиймати олинади.

Штангенциркуль чуқурўлчагич билан.
1 – штанга; 2 – губкалар; 3 – рамка; 4 – винт; 5 – нониус; 6 – чуқурўлчагич

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish