Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


Инновацион технологиялар асосида электрон ҳукумат тизимини модернизациялаш



Download 24,89 Mb.
bet76/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

<<5>>
Инновацион технологиялар асосида электрон ҳукумат тизимини модернизациялаш.
Электрон ҳукумат – давлат органлари фаолиятини янги шаклда ташкил этиш ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологиялари асосида тезкорлик сифат даражасини ошириш ва ташкилот ва фуқароларнинг давлат хизматлари ва давлат органлари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотни олиш учун қулай шароит яратишни таъминлашдан иборат.
Ҳукумат электрон воситалар ва инновацион технологиялар ёрдамида аҳолига, тижорат ташкилотларига, ҳукумат тузилмалари ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштиришда самарали хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Инновацион технология асосида электрон ҳукумат тизимини модернизациялаш натижасида қуйидаги мақсадларга эришилади:

  • жамоа ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар шаклларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

  • жамият ва аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш;

  • фаолият шартларининг ўзгаришларига тез ва самарали таъсир кўрсатиш ва эътибор қаратиш;

  • аҳоли ва тижорат тизимларига хизмат кўрсатишни оптималлаштириш ва хизмат нархини камайтириш;

  • давлат бошқарувида ташкилотлараро муносабатлар самарадорлигини ошириш;

  • давлат бошқаруви ходимлари салоҳиятини ошириш;

  • ҳукумат хизматчилари маъсулиятини ошириш, уларнинг ташаббуслигини рағбатлантириш ва давлат бошқаруви шаффофлик даражасини ошириш.

Инновацион технологиялар электрон ҳукумат учун қуйидаги имкониятларни яратади:

  • аҳолига ва тижоратга қулай ва тезкор хизмат кўрсатади;

  • фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жараёнлари изчиллигини оширади;

  • фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширади;

  • давлат бошқаруви ва раҳбарлиги жараёнларида сайловчилар изчиллигини оширади;

  • фуқароларнинг географик жойлашувининг таъсирини камайтиради.

Электрон ҳукумат қуйидагиларни таъминлайди:

  • маъмурий бошқарув сарф харажатини камайтиради ва самарадорлигини оширади;

  • жамоа ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради;

  • демократияни такомиллаштириш ва халқ олдида давлат маъсулиятини ошириш.

Электрон ҳукумат тизими фойдаланувчиларининг энг катта ютуғи – офис ва уйдан чиқмаган ҳолда турли хужжатларни расмийлаштириш, компьютердан узоқлашмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш, қоғоз харажатини ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишдан иборат. Электрон ҳукумат элементларини амалда жорий этилиши давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ҳукумат фаолиятининг шаффофлиги, давлат хизматчилари томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган таъмагирлик даражасининг кескин камайишига олиб келади.
Фуқаролар бевосита виртуал тизим орқали ҳукумат билан мулоқот қилиш имконига эга бўладилар.
Электрон ҳукумат яратишнинг асосий вазифаси – сервис ва сервис хизматини кўрсатиш учун инфраструктура яратишдан иборат.
Электрон ҳукумат - давлат бошқарув тизими бўлиб, маълумотларни қайта ишлаш, узатиш ва тарқатишдан иборат. Электрон ҳукумат – объектив реаллик ҳисобланиб, ахборот жамиятида юзага келадиган электрон ҳукумат институтларини яратиш ва ривожланишини англатади. Электрон ҳукумат институтларининг ривожланиши бевосита жамият аъзоларининг фаравонлиги ва ижтимоий талабларини қондиришга қаратилган. Ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш учун АКТдан изчил фойдаланиш ғояси ҳукумат менежменти янги ғоялари асосида маъмурий реформалар ўтказиш жараёнида юзага келди. Бу ерда Government оммавий давлат бошқарув органи тизимини ифодалайди. Янги давлат менежменти асосида электрон ҳукуматни дастурини амалга ошириш жараёнида бу маъмурий ўзгаришлар ўтказиш ғояси тор ва оммавий бошқарув ҳусусиятларини тўлиқ инобатга олмаган ҳолда яратила бошланган. Шунингдек, глобаллашув, тармоқ тузилиши, коммуникация, жамият билими каби жамият тараққиётидаги ривожланиш тенденцияси тор маънода иқтисодий ёндошувга тўсқинлик қила бошлади.
Инновацион технологиялар ва электрон техник воситаларнинг ривожланиши давлат бошқарув жараёнлари тузилмасига жиддий ва салмоқли таъсир кўрсатди. Аввалига бу таъсир маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, қарор қабул қилиш жараёнида намоён бўлган бўлса, кейинчалик давлат бошқарув тизимини ташкил этиш ва институтлар транформациясида жиддий ўзгаришлар юзага келди. Бу ўз навбатида ҳусусий шахс ва оммавий ахборот сектори орасидаги муносабат изчиллигини ошириш, сарф ҳаражатсиз ва самарали хизмат кўрсатиш, маълумот ва билим беришни таъминлайди.
Ахборот коммуникация ва инновацион технологияларни давлат бошқарувида жорий этилиши натижасида электрон ҳукуматни ташкил этилиши бир неча босқичдан иборат бўлиши мумкин.
Масалан, биринчи босқич – ҳукумат агентликларининг электрон тармоқ тизимига чиқиши. Бу босқичда фуқароларнинг, корхона ва т ашкилотларнинг давлат бошқарув органлари ахборотларига мурожаати тез ва манзилли бўлиши таъминланади. Бунда ҳукумат ахборот вазифасини бажарувчи бир ёки бир неча веб сайтларга, порталларга эга бўлади. Бу сайтлар фуқароларни ҳукумат таркиби, унинг вазирликлари, агентликлари ва ҳ.зо тўғрисида маълумот беради. Шунингдек, мулоқот учун телефон рақамлари, манзиллари, қабул вақтлари ва кунлари, электрон почта манзили ҳақидаги маълумот бўлиши мумкин.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish