Маълумотлар базаси сервери – компьютер тармоқ тугунидаги махсус дастурий таъминотдир (дастур). У корпоратив тармоқдаги сўровларни қабул қилиш ва қайта ишлашга мўлжалланган. Аниқ ресурсни бошқарувчи компьютер шу ресурснингт сервери деб аталади. Ушбу компьютердан фойдаланувчи - мижоздир.
Корпоратив ахборот тизимлари ишчи гурухлар учун мулжалланган ахборот тизимларининг ривожланган кўриниши бўлиб, йирик компанияларнинг фойдаланишига йўналтирилган ва майдон жихатидан катта тармоқни ташкил этиши мумкин. Улар асосан бир нечта сатхлардан иборат иерархик структурага эга бўлишади. Бундай тизимлар махсус серверли клиент-сервер ёки кўп сатхли архитектурали тизимлар тоифасига киради. Бундай тизимларни қуришда маълумотлар базалари серверларидан фойдаланилади. Одатда йирик ахборот тизимларида ушбу серверлар кўп тарқалган: Oracle, DB2 и Microsoft SQL Server.
Глобал АТ давлат ёки қитъа майдонини қамраб олади. Ушбу АТга Интернет глобал тармоғи мисол бўлади.
Даражаси ёки фаолият доирасига кўра – давлатлар, майдонлар (минтақавий), сохалар, бирлашмалар, корхоналар ёки уюшмалар, технологик жараёнларга бўлинади.
Давлат ахборот тизимлари давлат менеджерлари томонидан мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини ечишда қарор қабул қилишга мўлжалланган. Улар компьютер мажмуалари, компьютер ахборот тизимлари ва иқтисодий-математик усулларини моделлаштиришни қўллаш асосида яратилади. Корхонани бошқариш ахборот тизимлари (корпоратив) - корхонанинг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини бошқаришда қарорларни қўллаш учун қўлланилади.
Миллий ахборот тизимини шакиллантиришда ахборот тизимлари мажмуасини яратиш ва интеграциялаш усуллари.
Миллий ахборот тизими (МАТ) - Давлат органлари ахборот тизимлари, худудий ахборот тизимлари хамда юридик ва жисмоний шахслар ахборот тизимлари ўз ичига олган тизимдир (№ 560-II 11 декабр 2003 йилдаги Ўзбекистон республикаси Қонунига таяниб).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон Фармонига асосан:
- алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ахборот технологияларини ривожлантириш, ахборотни ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланишнинг жаҳон даражасини ҳисобга олган ҳолда замонавий ахборот ва телекоммуникация технологияларини жорий этиш бўйича комплекс миллий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ахборот ресурслари, ахборот тизимлари ва тармоқлари, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар, уларни таъминлаш ва ҳимоя қилиш воситалари бозорини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- давлат бошқаруви органларида, иқтисодиёт соҳаси ва тармоқларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланишни комплекс, тизимли таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
- давлат ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини яратиш, маълумотларни узатиш ва алмашиш идоралараро тармоқларининг интеграциялашган тизимларини яратиш ва бошқариш, электрон ҳужжат айланиши тизимини яратиш ҳисобига «электрон ҳукумат» платформасида ахборот муҳитини янада ривожлантиришни таъминлаш, давлат ахборот ресурсларини интеграциялаш, вазирликлар ва идораларнинг ягона вертикал корпоратив тармоқларини шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон шаклларини жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |