<<3>>
Электрон ҳукумат конфиденциал ахборот ресурсларидан фойдаланиш усуллари
Ҳаётда ким ахборотга эга бўлса, ўша ҳолатни бошқаради деган ибора мавжуд. Шунинг учун ҳам инсоният жамиятининг бошланишиданоқ айғоқчилик фаолияти юзага келган. Жумладан, давлат ва тижорат сирлари, уруш даврида ҳарбий сирлар. Инсонларнинг тарихий келажагини белгилашда маълумотларни бошқалардан сир сақлаши катта ютуқларга эришишига кенг имконият ва замин яратади. Кўпчилик мулк эгалари ўзларининг эҳтиёжларини ҳимоялаш мақсадида маълумотларни махфийлаштиради, ҳимоя қилади ва патентлайди. Маълумотларни махфийлаштириш ҳимояланган маълумотларни олиш усул ва воситаларини мунтазам такомиллашига, ҳамда ахборот ҳимоя усул ва воситаларини такомиллашувига олиб келади.
Жаҳон тажрибасида аниқ бир соҳа фаолиятига тааълуқли сир номлари “ишлаб чиқариш сирлари”, “савдо сирлари”, “кредит муносабатлари сирлари” иборалари қўлланилган. XX – аср бошларида барча соҳалар фаолиятига боғлиқ бўлган иборалар умумийлаштирилиб “тижорат сирлари” иборасида бир тўхтамга келинилди.
Бугунги кунда тижорат сирлари қуйидагича ифодаланади – учинчи шахс томонидан ахборот, маълумот, маълумотнома, объект, тарқатиш, узатиш ва чиқиб кетиши ахборот эгаси хавфсизлигига ёки этиёжларига зарар етказиши /2,3/.
ISO/IEС 17799 стандарти ахборот хавфсизлигини конфиденциаллик, тўлиқлик ва ахборот мавжудлигини таъминлаш сифатини белгилайди.
Хавфсизлик – бу нафақат жиноий ҳаракатлардан ҳимояланиш, балки ахборот ва хужжатларни (асосан электрон) сақлашни таъминлаш, ҳамда фавқулотда ҳолатларда муҳим ҳужжатларни ҳимоялаш чора–тадбирлари ва улар фаолиятини тиклаш ёки узлукизлигини таъминлашдан иборат.
Ахборот хавфсизлиги деганда субъектнинг ахборот муносабатларини ҳимоялаш тушунилади.
Электрон ҳукумат интерактив хизмати ахборот ресурслари хавфсизлигини таъминлаш деганда ахборот мухитида миллий манфаатларини ҳимояланганлик ҳолатини ифодаловчи шахс, жамоа ва давлат манфаатларининг умумий мажмуаси тушунилади.
Конфиденциаллик – рухсатсиз мурожаатдан ҳимояланиш. Шунингдек, конфиденциаллик ахборотга мурожаат учун рухсат олган шахсга шундай маъсулият юклатиладики ахборот эгасининг розилигисиз учинчи шахсга берилмаслигини билдиради. Ахборот ресурсларининг хавфсизлиги деганда ҳар қандай объектив ва субъектив хавфдан вақт (макон) ва майдонда (фазо) ахборотларнинг ҳимояланганлиги тушунилади. Бу одатда ташкилотнинг экстремал фавқулотда ҳолатларидаги фаолиятида: табиий офатда, бошқа бошқариб бўлмайдиган ходисаларда, рухсат этилмаган ишларга, маълумотлар базасига, хужжатларга хуруж ва ҳуқуқбузарларнинг пассив ва актив ҳаракатлари.
Конфиденциаллик – ахборот ва маълумотларни тўлиқ узатиш шароитлари ва қоидалари. Конфиденциалликка ташқи муҳитга маълумотни тарқатмаслик, шунингдек ички ҳодимлар орасида ҳам киради. Қимматли хужжат маълумотлари хавфсизлиги экстремал ҳолатлар натижалари ҳимояланганлик даражаси билан аниқланади. Хусусан, табиий офатлар, ташкилий ва техник йўллардан фойдаланиб рухсат этилмаган ҳужжатларга хавф туғдириши ёки ҳуқуқбузарнинг пассив ва актив ҳатти– ҳаракатлари натижасида маълумотни ўғирланиши, ҳуқуқбузарнинг маълумотдан ўз мақсадлари йўлида ҳуқуқсиз фойдаланиши, ахборотни ўзгартириши, қалбакилаштириши ва йўқотиши мумкин.
Махфийлик – ахборот манбаларига кириш, кириш шартлари ва қоидалари. Ахборот муносабатлари субъекти фақат рухсатсиз фойдаланишдан зарар кўради, балки тизимни ишдан чиқиши, ишдаги юзага келадиган узилишлар ҳам бўлиши мумкин. Конфиденциаллик махфийликка синоним бўлишига қарамай, бу ибора давлат сирларига тааълуқли бўлмаган чекланган ахборот ресурсларига рухсатни ифодалаш учун ишлатилади. Конфиденциаллик ахборот эгасининг ўзга шахсларга рухсат берилиш тартибини ифодалайди, яъни ахборот эгаси қонун бўйича ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқ тартибини белгилайди.
3>
Do'stlaringiz bilan baham: |