Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси



Download 24,89 Mb.
bet230/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

7 – лаборатория машғулоти
Мавзу: Ziyonet ахборот-таълим портали билан ишлаш (4 соат).


Ишдан мақсад: талабаларга иқтидорли ёшларни рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида ZiyoNet ахборот-таълим порталининг ўрни ҳақида маълумотлар бериш. ZiyoNet ахборот-таълим портали билан ишлашни ўргатиш.
Билим ва кўникмаларга талаблар: талабалар иқтидорли ёшларни рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида ZiyoNet ахборот-таълим порталининг аҳамияти, портал билан ишлаш қонун-қоидалари ҳақида назарий билимларга эга бўлиши ва ZiyoNet кутубхонасидан фойдаланиш, маълумотлар олиш, ZiyoNet кутубхонасига ресурс қўшиш, саҳифаларни алоҳида ойнада очиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиши лозим.
Лаборатория машғулотини ўтказиш учун керакли жиҳозлар: Pеntium-IV компьютер, Интернетга уланган компьютер синфи, браузер ва зарурий сайт (ZiyoNet ахборот-таълим портали).


Иш режаси:

  1. Иқтидорли ёшларни рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида ZiyoNet ахборот-таълим порталининг ўрни.

  2. ZiyoNet ахборот-таълим порталида рўйхатдан ўтиш.

  3. ZiyoNet ахборот-таълим портали кутубхонасидан фойдаланиш ва кутубхонага ресурс қўшиш.



Ҳисобот шакли

  1. Лаборатория иши номи ва мақсади.

  2. ZiyoNet ахборот-таълим порталининг имкониятлари ҳақида назарий маълумот.

  3. ZiyoNet ахборот-таълим порталида рўйхатдан ўтиш, ресурсларидан фойдаланиш, маълумотлар олиш, сайт яратиш, ресурс қўшиш бўйича амалий кўрсатмалар.

  4. Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар.



Назарий маълумот:
Иқтидорли ёшларни рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида ZiyoNet ахборот-таълим порталининг ўрни.
Айни вақтда, иқтидорли ёшларни тарбиялаш шунчалик муҳим, мураккаб ва кўп қирралики, мамлакатнинг ҳар бир ривожланиш босқичларида бу масала қайта ва қайта кўриб ўтилади. Ахборот коммуникация ва инновацион технологияларни турли соҳаларда жадал тарзда жорий этиб борилиши билан бизнинг жамиятда иқтидорли ёшларга, уларнинг етук кадр бўлиб шаклланишига жиддий эътибор қаратилмоқда. Айниқса бу борада, ҳозирги ахборот асрида ёшларнинг руҳан етук инсон бўлиб шаклланишида ахборот коммуникация технологияларининг ўрни беқиёс. Ёш авлоднинг Интернет ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи уларнинг ёши ва руҳий ҳолати ҳусусиятларига боғлиқ холда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисидаги” қонуни ва қонун ости хужжатлари билан белгилаб қўйилган. Ахборот тизими ёшларни электрон адабиётлар билан танишишга, маданиятни ўрганишга, ўзаро ахборот алмашинувига кенг имконият яратиб бермоқда. Натижада ёшларда чет-эл тилларини ўрганишга иштиёқ ва эҳтиёж туғилмоқда, бу ўз навбатида кенгроқ доирадаги маълумотларни ўзлаштиришга олиб келмоқда. Интернет орқали билим олиш, эстетика ва саньат, тарихий воқеалар, экологик жараёнлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳақидаги маълумотлардан ногирон ёшларнинг хабар топишига имконият яратилди.
Интернет тармоғининг афзаллиги шундаки, ихтиёрий маълумотни бир зумда олишингиз ва уни қайта ишлашингиз мумкин. Ҳар бир ёш ўзини қизиқтирган соҳага оид электрон ахборот ресурслари жамғармасини яратиши, ижодий фаолият олиб бориши ва эришилган натижаларни жамиятнинг бирон бир соҳасига тадбиқ этиши мумкин. Рақобатбардош етук мутахассис бўлиб етишишга замин яратилади. Ёшларнинг маънавий савияси ошади, дунёқараши шаклланади, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни таҳлил қилишлари асосида ташаббускорлик хислатлари янада ривожланади.
Иқтидорли ёшларга ҳукумат, ўқув юртлари ва оила аъзолари томонидан эътиборнинг кучайтирилиши, уларнинг замонга ҳамнафас холда жамият учун етук рақобатбардош кадр бўлиб етишишига замин яратади. Интернет ахборот ресурсларидан ижодий изланишлар олиб бориш, назарий билим ва амалий кўникмаларини бойитишда инновацион технологиялардан самарали фойдаланишларини ташкил этилиши бугунги куннинг тақозаси ҳисобланади.
Юқоридагиларга таянган ҳолда айтиш жоизки, ZiyoNet ахборот таълим портали иқтидорли ёшларимизни шаклланишида, етук кадр бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади.
ZiyoNet ахборот таълим портали И.А. Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги 2005 йил 28 сентябрдаги 191 сонли қарорига мувофиқ ташкил топган.
ZiyoNet тармоғининг асосий мақсади таълим тизимида республика ёшлари ҳамда таълим олувчиларни билим олиш жараёнида ахборот-коммуникация хизматларини кўрсатишдан иборат. ZiyoNet ахборот таълим портали ёшларни, мураббийларни, шунингдек аҳолининг турли қатламини керакли ахборот билан та'минлаш, АТ соҳасида керакли маълумотларни бериш, мулоқат қилиш ва тажриба алмашинишлари учун зарур имкониятларни яратиб беришни Ўз зиммасига олади.

7.1.-расм. ZiyoNet ахборот таълим порталининг кўриниши
ZIYONET.UZ субдоменларида 12 та очиқ ресурслар жойлашган бўлиб, улар қуйидагилар:

  1. people.ziyonet.uz – машҳур ватандошларимиз ҳақидаги маълумотлар;

  2. sites.ziyonet.uz – фойдали сайтлар базаси;

  3. library.ziyonet.uz – электрон кутубхона;

  4. foreign.ziyonet.uz – хорижий тилларни ўрганиш;

  5. ask.ziyonet.uz – савол-жавоблар хизмати;

  6. institutions.ziyonet.uz – таълим муассасалари каталоги;

  7. groups.ziyonet.uz – ижтимоий гуруҳлар тизими;

  8. blogs.ziyonet.uz – веб-сайт яратиш хизмати;

  9. abiturient.ziyonet.uz – Республика олий таълим муассасаларидаги барча мутахассисликлар бўйича маълумотлар ва тестлар;

  10. meros.ziyonet.uz – Ўзбекистон маданий мероси;

  11. games.ziyonet.uz – таълимий ўйинлар жамланмаси;

  12. talents.ziyonet.uz – иқтидорли ёшлар блоки.

Тармоқда ижтимоийликнинг қуйидаги элементлари жорий этилган: фойдаланувчи профили; дўстлар бўлимига фойдаланувчи қўшиш; хабар алмашиш; фойдаланувчилар рейтинги; фикр ва мулоҳазалар билдириш; қизиқишлар бўйича фойдаланучиларни гуруҳларга бирлаштириш.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish