Фойдаланувчиларга хавфсизлик ва қулайлик. Ягона идентификация тизими – ID, порталнинг янги талқинида One ID деб ўзгартирилган. One ID Ягона Идентификация Тизими барча жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат ишчиларига электрон хукуматининг барча ахборот тизимларига эркин фойдаланиш қойдаларини риоя қилган холда ишлатиш учун яратилган.
OneID фойдаланувчиларнинг маълумотларини дахлдорлиги ва асллигини жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаси билан боғланганлиги туфайли таъминлаб беради. OneID тизими OAuth 2.0 протоколини ишлатиши туфайли, унга уланган манбаълар фойдаланувчиларнинг маълумотларини хавфсиз ишлатишини таъминлаб беради.
Амалий қисм: Электрон рақамли имзо олиш тартиби. Электрон рақамли имзони олиш ва ундан фойдаланиш. Ягона портал Сизга Ўзбекистон Республикаси давлат органларига мурожаатларни электрон шаклда юбориш имкониятини тақдим этади. Шуни Сизга эслатиб ўтамизки, электрон мурожаат ЭРИ билан имзоланиши шарт.
6.9.-расм. Ягона интерактив давлат хизматлар порталининг эски талқинида
ЭРИни олиш.
ЭРИ – имзонинг ёпиқ калитини қўллаган ҳолда ахборотнинг криптографик ўзгариши натижасида олинган ва имзонинг шаклланиш вақтидан бошлаб электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқловчи ҳамда имзо калити сертификатини имзо эгасига тааллуқлилигини текширувчи электрон ҳужжатнинг реквизити ҳисобланади.
ЭРИ электрон ҳужжатни имзолаган шахсни идентификациялаш учун мўлжалланган бўлиб, қўлда қўйилган имзонинг тўкис аналоги ҳисобланади ҳамда электрон ҳужжатда акс эттирилган ахборотнинг ўзгартирилмаслиги ва авторликни тасдиқлаш учун қўлланилади. Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига мувофиқ, ЭРИ билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади.
Электрон рақамли имзони (ЭРИ) олиш тартиби.ЭРИ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2 йилга берилади. ЭРИни яқин атрофдаги туман Давлат солиқ инспекцияси (ДСИ)да тўлов асосида олиш мумкин. ЭРИ учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида тўлов суммаси ундирилади.
ЭРИ олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:
ЭРИ калити сертификати ва калитини олиш тўғрисидаги имзоланган ҳамда зарур ҳолларда муҳр билан тасдиқланган ариза;
аризада кўрсатилган жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг паспорти;
ЭРИ калитларини яратиш хизмати учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Эслатма. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш учун CLICK тизими орқали тўловни амалга ошириш йўлга қўйилган. Бунинг учун телефонда *880*0113*STIR*тўлов суммаси# USSD-буйруғи терилади. Бунда: