қачон юз ўгир-
майди.
Ҳеч қачон. Ҳали шошмай туринг, кўрасиз.
Бундан буёнига агар
осмон узилиб ерга тушганда
ҳам – бари бир! Балки қийин бўлар, лекин Сондра
49
Америка фожиаси
Клайдни ташламайди! – Кейин бирдан ишбилар-
мон оҳангда, бу айни Сондрага хос хусусият эди,
мурожаат этди: – Энди-чи, биз ҳозироқ жўнаши-
миз керак. Йўқ, бошқа битта ҳам ўпич берилмай-
ди. Йўқ, йўқ! Сондра йўқ дедими, вассалом. Қўлга
тушиб қолишимиз мумкин.
У сочларини тузатиб олгач, Клайднинг қўлидан
ушлади-да, орқага – уйга қараб чопа кетди, айни
вақтида қайтишган экан, рўпарадан Сондрани қи-
дириб юрган Палмер Тэрстонга дуч келиб қолишди.
Янаги кун эрталаб соат еттиларда, Сондра ваъ-
да қилганидек, Илҳом бурунига сафарга чиқил-
ди. Бертина билан Сондра чавандозларга ўхшаб
қип-қизил рангли калта кўйлак, оқ шолвор ва
амиркон этик кийиб олишган, сочлари шамолда
тўзғиб-тўзғиб борар эди; улар ҳар замон-ҳар за-
монда от чоптириб, узоққа кетиб қолишар, кейин
яна Клайднинг олдига қайтишарди ёки Сондра
шўх овози билан Клайдга: қани қувиб етинг-чи,
деб қичқирарди; ёки Бертина иккови қаҳқаҳа
отиб, важир-вужур гаплашиб, Клайд кўрмаслиги
учун олис-олисларга, олдинга кетиб қолишар, худ-
ди ўрмон қасрининг пинҳона бир манзилгоҳига
яширингандай дарахтлар орасига беркиниб оли-
шарди. Бертина шу кунларда Сондранинг ақлу
ҳуши Клайд бўлиб қолганини пайқаб, агар оила-
вий жанжаллар халақит бермаса, бу иш тўй билан
тугайди, деб ўйлай бошлади, шу сабабли қувончи
ичига сиғмаганидан оғзи қулоғида эди; у сипо-
лик билан Клайдни ўзлариникида бутун ёз бўйи
қолишга ундар, мен сизларга ҳомийлик қиламан,
шунда ҳеч ким ўчакишолмайди, деб ваъда ҳам
берарди. Клайд бўлса бундан гоҳ ҳаяжонга тушиб
энтикар, гоҳ беихтиёр газета хабари эсига солган
фикрни хотирлаб, бирдан хомушланиб қолар, бу
фикрдан мутлақо қутулмоқ мақсадида ўзи билан
ўзи олишарди.
50
Теодор Драйзер
Бир epгa келганда Сондра тикка сўқмоққа
бурилди-ю, йўсин ва тошлар орасидан қайнаб
чиққан булоққа томон туша бошлади.
– Клайд, бу ёққа! – деб чақирди у. – Жерри йўл-
ни билади, мункимайди. Сув ичинг! Айтишларича,
кимки шу булоқдан сув ичса, яна шу ерга қайтиб
келармиш.
Клайд эгардан сакраб тушганда:
– Мен сизга бир нарсани айтмоқчиман, – деди
Сондра. – Кеча кечқурун сиз шу ердалигингизни
эшитганда, ойимнинг ранги қув ўчиб кетганини
бир кўрсангиз эди! Сизни таклиф этишни мен ил-
тимос қилганимдан, ҳойнаҳой, у бехабар, албат-
та, у сизни Бертина яхши кўриб қолгандир, деб
ўйлаяпти. Мен шундай, деб ишонтирдим ойимни.
Лекин шунга қарамай, сезишимча, мени ҳам бу
ишга аралашган, деб шубҳаланяпти, бу эса унга
сираям ёқмайди. Аммо у бошқа ҳеч нарса демади.
Мен ҳозир Бертина билан гаплашдим, у қўлидан
келганча менга ёрдам бермоқчи. Лекин биз эҳти-
ёт бўлишимиз керак, чунки ойимнинг шубҳаси
кўпаяверса, билмадим, нима машмаша кўрсатиб
юбориши мумкин у... сиз билан учраштирмаслик
учун, балки ўша куниёқ бу ердан кетамиз, деб қо-
лар. Биласизми, ойим ўзига ёқмаган одамни яхши
кўриб қолишим мумкинлигини ҳатто хаёлига ҳам
келтирмайди. Сиз ойимни билмайсиз ҳали. У Стю-
артни ҳам худди шундай тутади. Лекин сиз эҳти-
ёт бўлинг, ўзингизни менга нисбатан гўё парвойи
фалак кўрсатаверинг, айниқса атрофимизда биз-
га яқин одамлар турган пайтда, ана шунда, ме-
нимча, ойим ҳеч нарса қилмаса керак, жуда бўл-
маганда, ҳозирча. Кейин, кузда Ликургга қайтиб
борганимизда ҳаммаси бошқача бўлади. Мен унда
балоғатга етаман, ана ўшанда кўрамиз! Мен шу
пайтгача ҳечам севмагандим, аммо сизни севаман
51
Америка фожиаси
ва сиздан сира воз кечмайман, гап шу, вассалом.
Кечишни истамайман. Улар ҳар қанча уринганла-
рида ҳам мени мажбур қилишолмайди!
Сондра ер тепинди. Отлар ювошлик билан атроф-
га бефарқ мўлтайиб туришарди. Сондранинг ик-
кинчи марта ўз туйғуларини бу даражада ошкора
изҳор этганидан қойил қолган ва таажжубга тушган
Клайд бу ердан қочиш ва никоҳдан ўтиш, демак-
ки, иккалаларига хавф солаётган ҳалокатдан қуту-
лишни Сондрага таклиф этиш пайти келди, деган
фикрдан ичи қизиб, унга хавотир ва умид билан
тикилиб қолди. Эҳтимол, Сондра Клайднинг бу том-
дан тараша тушгандек таклифидан ўзини йўқотиб,
кўнмаслиги, бирдан тўнини тескари кийиб олиши
ҳам мумкин. Бундан ташқари, Клайднинг пули йўқ,
мабодо Сондра кўнган тақдирда ҳам қаёққа қараб
кетишларини у аниқ билмайди. Лекин, балки Сон-
драдан бирор-бир маслаҳат чиқар? Борди-ю, у кў-
надиган бўлса, хўш, Клайдга ёрдам берса нима қи-
либди? Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас-ку, ахир.
Ҳар қандай шароитда ҳам Клайд гапириши шарт,
кейин нима бўлса – омадидан! Клайд гап бошлади:
– Сондра, азизим, шу оннинг ўзидаёқ мен билан
кетсангиз нима қилади-а? Ҳали кузгача ким бору,
ким йўқ, мен сизни жонимдан севаман! Келинг,
кетайлик? Бари бир, ойингиз ҳечам сизни менга
бермайди. Агар иккаламиз ҳозир кетсакми, унда
қўлидан ҳеч нарса келмайди. Кейин, уч-тўрт ой-
дан сўнг ойингизга хат ёзасиз, у гуноҳингиздан ке-
чиб юборади. Кета қолайлик, Сондра?
Ялиниб-ёлворганидан унинг овози қалтирар,
кўзлари эса, агар илтимосимни рад этса, кейин
нима қиламан, деган маънода жавдираб, сароси-
мага тушган эди.
Чуқур ҳаяжон оқибатида туғилган ундаги титроқ
Сондрага ҳам ўтди, шу сабабли у ҳадеганда жавоб
52
Теодор Драйзер
беравермади; уни Клайднинг таклифи хафа қили-
ши у ёқда турсин, қайтага – у ўзи Клайдда шун-
чалик бетоқат ва бебошвоқ иштиёқ уйғота олгани-
ни ўйлаб, чинакамига ҳаяжонга тушди ва мамнун
бўлиб қўйди. Клайд Сондра ёққан, лекин Сондра-
нинг ўзи унчалик ҳис этолмаган оловда шунчалик
куйиб-ёнар, шунчалик талпинар эдики... У ҳали
ҳеч вақт бунчалик оташин севгига дуч келмаган-
ди. Ахир, у билан... махфий тарзда... Канадагами,
Нью-Йоркками ёки Бостонгами – майли, қаёққадир
қочиб кетиш мўъжиза эмасми! Агар қочиб кетса, бу
ерда, Ликургда, Олбэнида, Утикада росаям машма-
ша кўтариларди-да! Сондранинг уйида, қолаверса,
ҳамма ерда қанча-қанча миш-миш, қанча-қанча
оҳ-воҳлар авжга чиққан бўларди! Хоҳласа-хоҳла-
маса Гилберт ҳам, Сондранинг онаси билан отаси
қойил қолиб юрадиган бутун Грифитслар ҳам унга
қариндош-уруғ бўлишарди-қўйишарди.
Сондрани бир дақиқа Клайднинг илтимосини
бажо келтириб: у билан бирга қочиб кетиш, ўзи-
нинг ўтли, чинакам муҳаббатини кўнгилочар эр-
макка айлантириш истаги ва ҳатто қатъий қарори
қамраб олди, унинг кўзларидан айни шу маъно-
ни уқиш мумкин эди. Агар иккови турмуш қурса,
ота-онаси нима қила оларди, хўш? Наҳотки, Клайд
унга ва оиласига муносиб бўлмаса? Гарчи ҳамма
таниш-билишлари Клайдни Финчлиларники син-
гари пули йўқлиги сабаблигина йўлини тополмай
юрган бир лапашанг, деб ўйласалар ҳам, бари бир
Клайд унга муносиб. Боши омон бўлса, пул ҳам то-
пади ҳали... Унга уйланса бас, Гил Грифитс ўз ота-
си фабрикасида яхши лавозимни эгаллаганидек,
Клайд ҳам отасининг корхонасида сердаромад би-
рор жойга эга чиқади.
Лекин орадан бир дақиқа ўтгач, бу ердаги тур-
муш шу алпозда кетаверса, ёз мавсумининг боши-
53
Америка фожиаси
даноқ ота-онасини оғир аҳволга солиб қўйиши ва
натижада бутун режаларининг бузилиб кетиши
ҳамда онасининг ниҳоятда ғазабнок бўлишини ўй-
лаб (балки, у қизининг ҳали балоғатга етмаганини
баҳона қилиб, никоҳни бузишни ҳам талаб қилар),
Сондранинг ақли ҳуши ўзига келди ва кўзларида-
ги шўх жилва ўрнини одатдаги жиддий ишбилар-
монлиги эгаллади. Хўш, аслида, яна уч-тўрт ой сабр
қилинса, нима бўлибди! Ана ўшанда қайтага Клайд
Сондрадан айрилмайди, қочиб кетиш эса уларни
умрбод ҳижрон азобига дучор этиши мумкин.
Шу сабабли Сондра эркаланганнамо, аммо
қатъият билан бош чайқади ва Клайд ўзининг
мағлубиятга учраганини – чидаб бўлмас, тузалиб
бўлмас даражада ғоят оғир мағлубиятга учрагани-
ни тушунди. Сондра у билан кетмайди! Демак, у
тамом бўлди... тамом... эҳтимол, у Сондрани бутун
умрга йўқотгандир. Э, парвардигор! Сондранинг
нигоҳида эса меҳрибонлик балқиди, ваҳоланки, у
ҳар қанча изтироб ва ҳаяжонга тушган онларида
ҳам бунчалик меҳрибон бўлолмас эди.
– Азизим, бу ишни қилмаслигимиз керак, деб
ўйламаганимда гапингга кўнармидим, – деди у. –
Ўтакетган шошма-шошарлик бўлади бу. Ойим ҳо-
зирча ҳеч нарса демаяпти, буни биламан. Бундан
ташқари, унинг режалари шунчалик кўпки, ёзни
нуқул меҳмон кутиш билан ўтказмоқчи – шулар-
нинг ҳаммаси мен учун. Ойим анавинга... илти-
фотли бўлишимни истайди, ким ҳақда гапираёт-
ганимни сиз биласиз. Ҳечқиси йўқ, истаса истай-
версин, лекин бу бизга зиғирча ҳам халал бермай-
ди; мен ойимни ташвиш-шубҳага соладиган бирор
нарса қилмайман, – Сондра унга далда берганси-
мон жилмайиб қўйди. – Лекин сиз тез-тез, иста-
ган вақтингизда келаверишингиз мумкин бу ерга,
ойимда ҳам, бошқа бирон кишида ҳам асло шубҳа
54
Теодор Драйзер
туғилмайди, чунки сиз бизнинг меҳмонимиз бўл-
майсиз-ку, ахир, тушуняпсизми? Мен ҳаммасини
Бертина билан келишиб олдим. Хуллас, биз бу-
тун ёз бўйи, хоҳлаганимизча кўришишимиз мум-
кин, тушуняпсизми? Кузда Ликургга қайтаман,
агар ўшанда ойимни сизга мойил қилолмасам, биз
унаш тирилганмиз дейман, бу гапга ҳам ишонти-
ролмасам, унда, аниқ сиз билан қочаман-кетаман.
Ҳа, азизим, қочиб кетаман, чин лафзим шу!
Жоним! Кузда!..
Сондра жим бўлиб қолди, икковлари олдида
турган турмуш қаттиқчиликларини Сондра аниқ
тасаввур этаётгани шундоқ нигоҳидан сезилиб ту-
рарди. У Клайднинг қўлидан ушлаб, юзига тикил-
ди. Кейин шиддат билан бўйнидан қучоқлаб ўпди.
– Наҳотки, сиз шуни тушунмасангиз, азизим?
Илтимос, жоним, бунчалик ғамгин боқманг. Сон-
дра ўз Клайдини жудаям севади! У Клайд бахтиёр
бўлиши учун осмондаги ойни олиб беришга ҳам
тайёр! Тайёр! Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
Сабр қилинг – кўрасиз. Сондра ўз Клайдини ҳеч
қачон, ҳеч қачон ташламайди!
Сондрани кўндириш учун бирор-бир далил-
асоси йўқлигини, ўзининг қандайдир ғалати ва
шубҳали, хавотирли тоқатсизлигини Сондра се-
зишига туртки бўла оладиган далил-асоси йўқ-
лигини Клайд тушунарди, бунинг устига Роберта
талаб қўйиб турган бир пайтда (мабодо, агар...
мабодо, агар... масалан, дейлик, Роберта унга қат-
тиқ ёпишиб оладиган бўлса) Сондранинг ҳозирги
рад жавоби Клайд учун ҳалокат деган сўз бўлади.
Шу сабабли у маъюс, ҳатто умидсиз бир қиёфада
Сондранинг юзига тикилди. Бунчалар ҳам соҳиб-
жамол бўлмаса бу қиз. У яшаётган муҳитнинг гў-
заллиги-чи! Клайднинг пешонасига эса шу соҳиб-
жамол қиз ҳам, унинг муҳити ҳам насиб этмаган
55
Америка фожиаси
экан, умрбод насиб этмайди ҳам! Шуларнинг ҳам-
масига Роберта, унинг талаблари ва Клайд берган
ваъдалар сабабчи. Бу бахтсизликдан фақат қочиб
қутулмасанг – бошқа иложи йўқ. Эй, худойим-ей!
Унинг кўз қарашлари кескинлашиб, деярли
телбанамо тус олди – қорачиқларида қандайдир
ғайритабиий куч пайдо бўлди, унинг қарашлари
ақлдан озай деб турган кишининг қарашларинн
эслатарди; Клайд бутун умри давомида ҳеч қачон
бундай ҳолатга тушмаган эди ва Сондра ҳам унинг
кўзларида ёнаётган ғалати бир ўтни сезгандай бўл-
ди. Шунда Клайд унга шу даражада хаста, тушкун
ва ҳаддан ташқари умидсиз бир қиёфада кўриниб
кетдики, Сондра:
– Сизга нима бўлди, Клайд, азизим?! – деб хитоб
қилиб юборди. – Кўзларингиз аллақандай... ҳатто
қандайлигини ҳам билмайман... аллақандай бахт-
сизми ё... Клайд мени ҳали шунчалик севадими-а?
У наҳотки уч ёки тўрт ой кута олмайди? Йўқ-йўқ,
у, сўзсиз кутади! Бу – у ўйлаганча мушкул иш эмас.
Клайдим, менинг ёқимтой болажоним бу орада де-
ярли ҳузуримдан кетмайди. Бу ерда бўлмаган пай-
тида эса Сондра унга кунин, кунин хат ёзади!
– Аммо, Сондра, Сондра, қани энди ҳаммасини
айтиб бера олганимда эди! Мен учун бу қанчалик
муҳимлигини билганингизда эди!
Клайд шу аснода Сондра кўзларида: нима учун у
билан, албатта, ҳозир қочиб кетишим керак экан,
деган зийрак ва ишбилармонларча бир маънони
кўрди-ю, дудуқланиб қолди. Сондрага ўз муҳи-
тининг нақадар кучли таъсири борлигини Клайд
ўша заҳотиёқ тушунди... шу муҳитга у қанчалар
сингиб кетган... Ҳозир атиги арзимаган қайсарли-
ги туфайли уни бирдан гумонсиратиб қўйиши, ўзи
билан дон олишиб юргани беадаблик эмасмикан,
деган фикрга олиб бориши... Бу таваккалдан, ях-
56
Теодор Драйзер
шиси, воз кечиш керак. Акс ҳолда Сондра албатта
сўраб-суриштиради, охири бориб кўнгли шунча-
лик совиб кетиши мумкинки, унда куз масаласида
ҳатто гапиришга ҳам ўрин қолмайди...
Шу боисдан Сондранинг фикри ўзи учун нақа-
дар муҳимлигини тушунтириб ўтириш ўрнига у
гапни бошқа ёққа буриб қўя қолди:
– Буларнинг сабаби нимада, азизим, чунки мен
сизсиз яшолмайман, доимо ёнимда бўлишингизни
истайман. Ниятим шу, вассалом. Гоҳи пайтларда
сиздан йироқда бир дақиқа ҳам яшолмайдигандек
бўлиб туюлади назаримда. Мен сизга шунчалик
муштоқман!
Сондра Клайднинг ўтли туйғуларига қисман
хайрихоҳ бўлиб, бу туйғулардан эриб ўтирган бўл-
са-да, аммо шунда ҳам фақат аввалгидек жавоб
бериб қўя қолди, холос. Улар кутишлари керак.
Куз келиши билан ҳаммаси жойига тушиб кета-
ди. Ўз муваффақиятсизлигидан бутунлай ган-
гиб қолган Клайд ҳозир ҳам Сондра билан бахтли
эканлигини тан олишдан бошқа иложи қолмади;
у қўлидан келганча кайфиятини билдирмасликка
уринарди... балки, бирор-бир чораси топилар...
бирор-бир чораси... эҳтимол, анави қайиқ ҳақида-
ги фикр... ёки яна бирор бошқа фикр чиқар... у
ўйларди, ўйларди, тўхтовсиз ўйларди...
Лекин қандай фикр?
Йўқ, йўқ, йўқ – анави фикрни асло кўнглига
йўлатмайди! Клайд қотил эмас ва ҳеч қачон қотил-
лик қилмайди. Қотиллик қилмайди, ҳеч қачон...
ҳеч қачон... ҳеч қачон...
Демак – ҳамма нарсадан айрилса майлими?
Муқаррар фожиа юз беришига розими?
Муқаррар фожиа юз беришига розими?
Бу фожиадан қандай қутулиб, Сондрага қандай
етишиш мумкин?
Қандай, қандай, қандай?
57
Америка фожиаси
Do'stlaringiz bilan baham: |