ХОТИРА
Ёз
оқшоми, кеч кира бошлаган пайт.
Сан-Францискодаги савдо марказининг баланд
бинолари ва тик кулранг деворлари ҳам кечки ғи-
ра-шираликка чўмган.
Ғала-ғовурли кундан сўнг энди деярли жимиб
қолган Маркет-стритдан жанубга қараб кетув-
чи катта кўчада беш кишидан иборат бир гуруҳ
бор япти: биринчиси олтмиш ёшлардаги пакана,
семиз, безрайган юзли ва мурдаларники синга-
ри сўник, нурсиз кўзли эркак киши – у ниҳоятда
683
Америка фожиаси
ушоқ ва толиққан бир мўйсафид эди; қалин оппоқ
сочлари доирасимон эски кигиз шляпаси ости-
дан ёйи либ чиқиб ётибди; елкаси оша ўтказилган
камар билан ихчамгина органчани бўйнига осиб
олган, бунақа асбоблардан одатда кўча дуогўйла-
ри ва машшоқларигина фойдаланадилар. У билан
бирга ундан атиги беш ёшлар чамаси кичикроқ,
бўйи тикроқ, у қадар тўла бўлмаса ҳам, аммо зува-
ласи пишиққина, сочлари худди қордек оппоқ бир
аёл боряпти, у бошдан-оёқ қора кийинган – қора
кўйлак, қора шляпа, қора бошмоқда эди. Унинг
кенг юзи эриникига қараганда маънодорроқ кўри-
нар, бироқ мусибат ва азоб-уқубатларнинг зўри-
дан буришиб кетган эди. Ёнида эса, қўлида тав-
рот ва бир тўп оятнома китобларини кўтарганча,
чиққан бўлса энди етти-саккизга чиққан, эпчилги-
на, йирик-йирик кўзли бир бола кетяпти, у унчалик
яхши кийинмагану, лекин серҳаракат ва хушқад
эди; кўринишидан бояги ёши улғайиб қолган аёлга у
жуда ҳам ўрганганлиги билиниб турар ва нуқул унга
яқинроқ бўлишга интилар эди. Уларнинг кетидан
эса сал орқароқда йигирма етти ёшлар чамасидаги
сўлғин, хунук бир аёл ва эллик ёшлардаги яна бири
келмоқда эди, улар жуда ҳам ўхшаш эдилар, афти-
дан, она ва бола бўлсалар керак.
Кун иссиқ эди, аммо ҳавода тинч океан ёзининг
ёқимли бир беҳоллиги сезилиб турар эди. Ҳали у
томонга, ҳали бу томонга тинмай ўтаётган сон-са-
ноқсиз автомобиллар ҳамда трамвайларга тўла
кенг ва гавжум Маркет-стрит кўчаси бурчагига
етиб боришганда, улар чорраҳадаги полициячи-
нинг ишорасини кутиб, тўхтаб қолишди.
–
Менга яқинроқ тур, Рассел, – деди кекса аёл.
– Қани, қўлингни бер-чи.
–
Назаримда, бу ерда кўча ҳаракати кун сайин
кучайиб бораётганга ўхшайди, – деди эри эшити-
лар-эшитилмас, маънисиз бир оҳангда.
684
Теодор Драйзер
Трамвай овозлари жаранг-журунг қилар, авто-
мобиллар тариллаб, гувиллар эди. Лекин кичик гу-
руҳнинг булар билан мутлақо иши йўқ, фақат кў-
чани тезроқ кесиб ўтиш пайида эди.
–
Саёқ дуогўйлар, – деди сал наридан ўтиб бора-
ётган банк клерки ҳамроҳи – кассир қизга қараб.
–
Ҳа, уларни мен шу ерда деярли ҳар чоршан-
бада учратаман.
–
Аммо, менимча, шундай болани кўчама-кўча
судраб юриш – одам қиладиган иш эмас. У бундай
ишлар учун ҳаддан ташқари кичкиналик қилади,
тўғрими, Элла?
–
Менимча ҳам шундай. Масалан, менинг укам
шундай нарсалар билан шуғулланишини истама-
ган бўлардим. Бола учун ҳаётми шу, ахир? – деб
қувватлади Элла.
Бояги гуруҳ кўчани кесиб ўтиб, нариги чорраҳа-
га етди-да, худди мақсадига эришгандай тўхтади;
мўйсафид органчани ерга қўйди-ю, уни очиб, нота
қўядиган ихчам бир курсича чиқарди. Хотини эса бу
орада неварасининг қўлидан таврот ва бир тўп оят-
нома китобчаларини олиб, таврот билан битта кито-
бчани эрига узатди, бирини нота курсичасига қўйди,
яна бирини эса ўзида қолдириб, кейин бошқаларга
ҳам битта-биттадан бўлиб берди. Эри паришонхотир
тарзда, бироқ шунда ҳам қалбаки дадиллик билан у
ёқ-бу ёққа кўз югуртирди-ю, эълон қилди:
– Бугун биз икки юз етмиш олтинчи: «Таянчи-
миз қанчалар мустаҳкамдур», деган сурадан бош-
лаймиз. Мисс Шуф, қани марҳамат.
Шундан сўнг аёллар ичдаги энг ёши, ниҳоятда
озғин, қоқ суяк, тунд ва хунук хотин – тақдир унга
сира кулиб боқмаган эди – сарғиш йиғма курсига
ўтирди-да, бармоқларини клавиш узра ўйнатиб ва
ноталарни варақлаб, бояги айтилган сурани чала
бошлади; қолганларнинг бари унга жўр бўлишди.
685
Америка фожиаси
Бу орада уй-уйларига қайтаётган турли хил
касб ва мансабдаги одамлар шаҳарнинг бош кў-
часи биқинида қулайгина ўрнашиб олган бу кичик
гуруҳни кўриб, мужмал кайфиятда қадамларини
секинлатишар, ўгирилиб қараб ўтишар ёки нима
бўлаётганини билиш мақсадида тўхтаб ҳам қоли-
шар эди. Анавилар ҳадеб хониш қилишар экан,
кўчадаги хилма-хил, лоқайд оломон эса умумий
ишончсизлик ва совуққонликка қарши баралла
овоз билан дуо ўқиётган мана шу кўримсиз гу-
руҳнинг ғалати аҳволига қизиқсиниб, ажабси-
ниб тикилиб ўтар эди. Эскирган, шалвираган кўк
костюм даги анави сочи оппоқ, ғариб, ҳеч нарса-
га ярамайдиган чол бечорани қаранглар, нуроний
сочли, бақувват, лекин бесўнақай ва толиққан ана-
ви аёл-чи; ранги қип-қизил, ўзи покиза, ҳали бу-
зилмаган, норасида анави болакайни айтинглар...
у бу ерда нима қилиб юрибди ўзи? Кейин анави
қути ўчган ориқ қари қизни ва худди ўзига ўх-
шаш озғин, меровсиб турган онасини кўринглар...
Йўловчилар, ўша гуруҳ орасидаги фақат оқ соч хо-
тиндагина куч-қувват ва қатъият мавжудлигини
ҳис этишар эди, шу куч-қувват ва қатъиятини у
қанчалар кўр-кўрона, бенаф томонга сарфлаётга-
нидан қатъи назар, ҳаётда у бахтга эришолмаса
ҳам, ҳарқалай, ўз жонини сақлаб қолишга қурби
етадиган аёллардан эди. Унда гарчи нодонликдан
иборат бўлса-да, аммо ҳар ҳолда, кишида ҳурмат
уйғота оладиган бир эътиқод борлиги бошқа ше-
рикларига қараганда яққол кўзга ташланар эди.
У оятномани осилган қўлида ушлаганча, олис
бўшлиққа назар ташлаб қолган эди, шу ердан ке-
толмай турган кўпгина йўловчилар эса унга тики-
либ, ҳар бири ўзича: «Ҳар қанча камчилигига ҳам
қарамай, эътиқодига тўла амал қиладиган дуогўй
фақат шу бўлса керак, ҳойнаҳой», дея фикр юри-
686
Теодор Драйзер
та бошлашди. Ўзи мадҳ этаётган олий, қудратли
ва зийрак илоҳий кучнинг донишмандлигига ва
марҳамати кенглигига қатъий ҳамда мустаҳкам
ишончи юзининг ҳар бир бичими-ю, ҳар бир ҳара-
катида ҳам яққол муҳрланиб турар эди.
Сура хониши тугагандан сўнг, хотин узун бир
дуони ўқиди; кейин эри панд-насиҳат қилиб ваъз
айтди, қолганлар эса худо томонидан ҳар бирлари-
нинг пешоналарига ёзиб қўйилган ўз қисматлари
тўғрисида гувоҳлик бериб ўтдилар. Сўнгра китоб-
чалар йиғилиб, орган қопқоғи ёпилиб, уни эри тас-
масидан елкасига осиб олгач, улар яна изларига
қайтдилар.
– Ажойиб оқшом бўлди бу. Назаримда, халойиқ
одатдагидан кўра анча эътиборлироқ туюлди ча-
мамда, – деди эри.
– Ҳа-я, – гапни илиб кетди орган чалган аёл. –
Ҳар ҳолда, ўн бир киши китобчаларимиздан олди.
Бир кекса жентельмен эса, хонақоларингиз қаер-
да жойлашган ва ибодат маросимларингиз қайси
кунларда бўлади, деб ҳам сўради мендан.
– Худога шукур! – дея якунлади мўйсафид.
– Мана, ниҳоят, хонақонинг ўзига ҳам етиб
келишди – «Умид юлдузи. Тақводорлар хонақоси.
Ибодат йиғинлари чоршанба ва шанба кунлари 8
дан кеч соат 10 гача давом этади; якшанба кун-
лари соат 11, 3 ва 8 да. Эшигимиз ҳамма учун
очиқ». Шу лавҳа остида ҳар бир деразага: «Худо –
бу меҳр-муҳаббатдир» деган бошқа лавҳа ёпишти-
риб қўйилган, тағин ҳам қуйироқда эса, майдароқ
ҳарфлар билан битилган: «Сен онангга қанча вақт-
дан бери нома ёзмадинг?» деган лавҳа турибди.
– Бувижон, менга битта чақа беринг! Чопиб бо-
риб ҳу муйилишдан музқаймоқ олиб келаман! –
деб сўради болакай.
– Хўп, Рассел. Лекин тезда кел, эшитдингми?
687
Америка фожиаси
– Ҳа, албатта, бувижон! Хавотир олманг!
– У, бувиси юбкасининг чуқур киссасидан чиқа-
риб берган ўн центлик чақани олди-ю, музқаймоқ-
чи томонга қараб югуриб кетди.
Унинг қадрли ўғли. Қариган чоғида кўзининг
нури, қалбининг қувончи. У шу неварасига меҳри-
бон, мурувватли бўлиши, ҳадеб уни жеркиб, тер-
гайвермаслиги керак, эҳтимол, у илгари ўз бола-
сига... У чопиб кетаётган невараси орқасидан ма-
йингина ва хаёли бир оз паришонроқ бўлиб терму-
либ қолди. «Ўшанинг хотираси учун».
Кейин Расселдан бошқа кичик гуруҳнинг бари
кўримсиз сарғиш дарвозадан кириб кетди-ю, кўз-
дан ғойиб бўлди.
Адабий-бадиий нашр
ТЕОДОР ДРАЙЗЕР
АМЕРИКА ФОЖИАСИ
Иккинчи қисм
Муҳаррир
Маъмура ҚУТЛИЕВА
Бадиий муҳаррир
Уйғун СОЛИҲОВ
Мусаҳҳиҳ
Мадина МАҲМУДОВА
Саҳифаловчи
Суннат МУСАМЕДОВ
Техник муҳаррир
Сурайё АҲМЕДОВА
Лицензия рақами: AI № 252, 2014 йил 02.10.да берилган.
Босишга 2016 йил 25.03.да рухсат этилди.
Бичими 84x108 1\32.
Босма табоғи 14,0 Шартли босма табоғи 23,52
Гарнитура «Bookman Old Style». Офсет қоғоз.
Адади 5000 нусха. Буюртма № 64.
Баҳоси келишилган нархда.
«Янги аср авлоди» НММда тайёрланди.
100113. Тошкент, Чилонзор-8, Қатортол кўчаси, 60.
Мурожаат учун телефонлар:
Нашр бўлими – 147-00-14; 129-09-72;
Маркетинг бўлими – 128-78-43; 397-10-87 факс – 273-00-14;
e-mail: yangiasravlodi@mail.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |