58
Теодор
Драйзер
Энди у бечорага мистер Уилкоксдан тортиб, ҳали ун-
га-ҳали бунга қўнғироқ қилиб, кеча янаги ҳафтага
қолдирилганини айтишга тўғри келяпти. У хафа бў-
либ, қовоқ-тумшуғи осилиб кетган, албатта.
Мендан аҳвол сўрасанг, ҳар қанча жоним қий-
налганда ҳам ўзимни қўлга олишга ҳаракат қиляп-
ман. Лекин, жоним, очиғини айтсам, бу жуда ҳам
оғир. Ахир, мен шу пайтгача сен билан фақат уч
мартагина телефон орқали гаплашиб, мўлжалдаги
пулни бешинчи июлгача ҳам йиғмасам керак, де-
ган гапингни эшитдим, холос. Бунинг устига ойим
билан отам Гамильтонга, Чарли амакимникига бо-
ришни ўйлаётган эканлар, буни келиб-келиб бугун
билиб қолдим; улар амакимникида тўртинчидан то
ўн бешинчигача меҳмон бўлишармиш, агар Ликур-
гга қайтмасам, мени ҳам ўзлари билан бирга олиб
кетишмоқчи. Том билан Эмилия бўлса, Гомерга,
опамникига жўнашади. Лекин, ўзинг биласан, мен
ахир ҳеч ёққа боролмайман-ку. Ҳаддан ташқари
мадорим қуриб, эзилиб қолдим. Кеча тунда бамисо-
ли ичим узилгундай бўлиб қайт қилдим, бугун кун
бўйи оёқ босишга ҳам ҳолим йўқ, даҳшатдан худди
жинни бўлиб қолаётганга ўхшайман.
Жоним, нима қиламиз энди? Мени олиб ке-
тиш учун балки учинчигача кела оларсан? Улар
Гамильтонга учинчида жўнашади, сен ҳам менга
албатта келишинг зарур, улар билан бирга борол-
майман-ку, ахир. Бунинг учун эллик миль йўл бо-
сиб ўтиш керак. Агар улар кетгунга қадар сенинг
келишинг аниқ бўлганда эди, унда улар билан бир-
га боришга кўнишим ҳам мумкин эди. Аммо кели-
шингни мен аниқ билишим керак, аниқ!
Клайд, шу ерда яшаётганимдан бери кучим ет-
гани фақат йиғи. Агар сен ёнимда турганингда,
менга бунчалик оғир тушмасди. Жоним, мен бар-
дошли бўлишга интиляпману, аммо гоҳи пайт-
ларда, балки сен бутунлай келмасанг-а, деб ўйлаб
59
Америка
фожиаси
кетаман беихтиёр. Ахир, сен шу ердалигимдан
бери бир қатор ҳам хат ёзмадинг, атиги уч марта
телефонда гаплашдинг, холос. Лекин мен, ҳарқа-
лай, сен унчалик пасткашлик қилмасанг керак,
деб ўзимга-ўзим далда берганим-берган,
бунинг
устига лафзинг бор-ку, ахир... Сен келасан, шун-
дайми? Негадир мени энди ҳамма нарса ваҳимага
соляпти, Клайд, ҳамма нарсадан қўрқяпман, жо-
ним. Мен ўтган йилги ва бу йилги ёзни, олам-олам
орзу-тилакларимни ўйлаяпман... Жоним, ахир, сен
уч-тўрт кун олдин келсанг ҳам бўлади-ку, фарқи
нима? Майли, ҳечқиси йўқ, пулимиз бир оз камроқ
бўла қолар. Қўрқма, шундоқ ҳам яшаб кетишимиз-
га инонаман. Борини аяб, тежаб-тергаш қўлимдан
келади. Ўша вақтгача кўйлакларимни битиришга
уриниб кўраман, агар битиролмасам, унда эскила-
ри ҳам кунимга яраб турар, янгиларини ке йинроқ
битирарман. Жоним, мен албатта бардам, мар-
дона бўлишга, ҳадеб жонингга тегавермасликка
ҳаракат қиламан, фақат ўзинг келсанг бас. Била-
сан-ку, Клайд, келишинг қанчалар зарурлигини!
Акс ҳолда, гарчи сен учун бошқа бирор йўл топиш-
ни истаган тақдиримда ҳам, бари бир бўлмайди.
Илтимос, Клайд, ўзинг айтган муҳлат тугашига
албатта шу ерда бўлишингни хабарлаб хат ёз, ил-
тимос қиламан. Мен шунчалик хавотирдаманки,
шунчалик ёлғиз ва ғарибманки, агар вақтида етиб
келмасанг, сени кўриш учун ўша заҳотиёқ Ликург-
га жўнайман. Бу гапларимдан ранжийсан, буни
биламан, лекин, Клайд, мен бу ерда энди қололмай-
ман, гап шу – вассалом. Отам ва ойим билан ҳам
бирга кетолмайман, демак, атиги битта йўл бор.
Ҳойнаҳой, бугун тун бўйи мижжа қоқмай чиқсам
керак. Сенга ёлвориб илтижо қиламан, келиш-кел-
маслигингни ўйлаб хавотирда ўтирмаслигим учун
қайта-қайта ишонтириб менга хат ёз, Жоним, агар
бугун ёки шу ҳафтанинг охирига келганингда эди,
60
Теодор Драйзер
бунчалик азобга тушмас эдим.
Яна салкам икки
ҳафта кутиш, эҳ-ҳе!.. Ҳозир уйимизда ҳамма ухлаб
қолган, энди мен ҳам ётмоқчиман.
Илтимос, жоним, ушбу хатни олишинг биланоқ
менга жавоб ёз ёки хат ёзолмасанг, эртага азонда
албатта қўнғироқ қил, чунки сендан ақалли жин-
дай бўлса-да хабар топмагунимча бир дақиқа ҳам
кўнглим жойига тушмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: