Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

VIII БОБ
Клайдни қўрқинчли тушлар (Роберта, уни қа-
моққа олгани келган кишилар ва шунга ўхшаш 
нарсалар) билан азобга солган деярли уйқусиз тун-
дан сўнг тонг ҳам отди. Ниҳоят, у ўрнидан тур-


208
Теодор Драйзер
ди: ҳар бир асаби, кўзлари қақшаб оғрир эди. Бир 
соатлардан кейин пастга тушди-ю, автомобиллар-
дан бирини ҳайдаб чиқаётган Фредерикни (қайси 
куни уни шу ерга олиб келган ҳайдовчини) кўриб, 
унга Олбэни ва Утикада чиқадиган ҳамма кундуз-
ги газеталардан олиб келишни топширди. Соат 
тўққиз яримларга яқин ҳайдовчи қайтгач, Клайд 
газеталарни кўтариб хонасига кирди-да, эшикни 
қулфлаб, улардан бирини ёзиб кўрган эди, бирда-
нига ваҳимали сарлавҳага кўзи тушди:
СИРЛИ ТАРЗДА ҲАЛОК БЎЛГАН ҚИЗ.
КЕЧА УНИНГ ЖАСАДИ АДИРОНДАК
КЎЛЛАРИНИНГ БИРИДАН ТОПИЛДИ.
ҲАМРОҲИНИНГ ЖАСАДИ ЙЎҚ.
Юраги ҳовлиққанидан ранги қув ўчиб, дераза 
олдидаги стулга ўтирди ва ўқий бошлади:
«Брижбург (Нью-Йорк штати), 9 июль. Кеча туш-
га яқин Катта мушгир кўлининг жанубий қисмида 
сувдан номаълум бир ёш жувон чиқариб олинган, 
тахмин қилишларича, у чоршанбада Ўтлоқзор кўли 
меҳмонхонасида ўзини «Карл Грэхем рафиқаси би-
лан», пайшанба куни Катта мушгир кўли меҳмонхо-
насида эса «Клифорд Голден рафиқаси билан» деб 
ёздирган бир йигитнинг хотини экан. Тўнкарилиб 
ётган қайиқ билан эркакларнинг похол шляпасини 
Ҳилол қўлтиғи деб номланган жойдан топишган. Шу 
боисдан кун бўйи у ерда чангак ва тўрлар ёрдамида 
қидирув олиб борилган. Аммо кеч соат еттигача ҳам 
эркакнинг жасади чиқмаган, фалокат юз берган 
жойга соат иккида чақирилган брижбурглик тергов-
чи Хейтнинг тахминига қараганда, эркакнинг жаса-
дини топишдан умид қилмаса ҳам бўлади. Ўлган жу-
воннинг юзи ҳамда бошидаги яра ва моматалоқлар, 
шунингдек, ҳодиса юз берган жойга қидирув давом 
этаётган пайтда етиб келган уч кишининг гапи


209
Америка фожиаси
яъни уларнинг ўтган тунда кўлдан жануброқда, ўр-
монда, таърифидан худди ўша Голден ёки Грэхемга 
ўхшаган бир йигитни учратганлари – кўп кишилар-
ни бу ўринда қотиллик бор ва қотил яширинишга 
уринмоқда, деб тахмин қилишга мажбур этяпти.
Марҳуманинг чарм жомадони Қуролсоз те-
мир йўл бекатида (Катта мушгир кўлининг шарқ 
томонида, беш миль нарида) сақлаб қўйиш учун 
топширилган экан, шляпаси ва пальтоси эса Кат-
та мушгир меҳмонхонасида қолдирилгани ҳолда 
Грэхем ёки Голден бўлса, айтишларича, жомадо-
нини ўзи билан бирга қайиққа олиб борган. Кат-
та мушгир кўли меҳмонхонаси хўжайинининг 
маълум қилишича, ўша йигит ва жувон ўзларини 
«олбэнилик Клифорд Голден рафиқаси билан», деб 
ёздиришган. Меҳмонхонада улар бир неча дақиқа 
бўлишган; кейин Голден шундоқ меҳмонхона ёни-
даги қайиқлар қароргоҳига боргану кичик бир 
қайиқни ижарага олган ва жомадонини кўтариб, 
ҳамроҳи билан кўл сайрига жўнаган. Шу-шу улар 
қайтиб келишмаган, кеча эрталаб эса кўлнинг жа-
нубий қисмидаги Ҳилол қўлтиғи деб номланган, 
чоғроққина бир кўрфазчада таги устига айланиб 
тўнкарилиб ётган қайиқни топишган; хиёл ўтмай 
шу ернинг ўзидан навжувоннинг мурдаси ҳам 
чиққан. Кўлнинг бу томонида сув ости тошлари 
йўқлиги, марҳуманинг юзида эса кўкарган жойла-
ри аниқ кўриниб тургани учун ўша заҳотиёқ уни 
ҳамроҳи нима биландир урган бўлса керак, деган 
гумон туғилди. Буларга бояги юқорида айтилган 
уч кишининг гувоҳлиги ҳамда қайиқ яқинидан то-
пилган эркак кишининг похол шляпасидан тамға-
си юлиб олингани ва эгаси кимлигини аниқлаш 
имконини берадиган бошқа

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish