УЧИНЧИ КИТОБ
I БОБ
К
атараки округи Учинчи миль Кўрфази
номи билан аталган қишлоқ чеккасидан
бошланиб, бўйи шимолга қараб Канада чегарала-
ригача эллик миль ва эни Сенашет ва Ҳинд кўлла-
ридан бошланиб, шарққа қараб, Қояли ва Скарф
дарёларигача ўттиз миль келади. Бу бўшлиқнинг
каттагина қисми одам оёғи етмаган ўрмонлар ва
кўллардан иборат бўлиб, ҳар жой-ҳар жойда Кунц,
Грасс-Лейк, Шимолий Уоллес, Браун-Лейк синга-
ри қишлоқ ва посёлкалар қад кўтариб туради; бош
шаҳар ҳисоб ланган Брижбургда округга қарашли
ўн беш минг аҳолининг икки мингга яқини яшай-
ди. Шаҳарнинг марказий майдонида кўҳна, аммо
баҳайбат соатли минора билан безатилган тузукки-
на суд биноси жойлашган, минора устида эса доимо
беш-ўнта каптар; шаҳарнинг асосий тўртта кўчаси
мана шу майдонга келиб туташарди.
Тўққизинчи июль, жума; Фред Хейт исмли тер-
говчи суд биносидаги ўз кабинетида ўтирибди, ўзи
бўйдор, елкадор киши бўлиб, мош-гуруч соқолига
ҳатто мормонлар оқсоқолининг ҳам ҳаваси келиши
турган гап эди. Кенг юзи, катта-катта қўл- оёқлари
чорпаҳил жуссасига монанд.
Бизнинг ҳикоямиз бошланаётган, соат иккилар-
дан ошган туш пайтида, Хейт хотинининг илти-
мосига кўра ёзиб олдирган каталог-китобни эрин-
чоқлик билан варақлаб, харид қилинган нарсалар-
ни почта орқали юборадиган дўконлар тўғрисида
маълумот тўплаб ўтирарди. У берсанг ейман, ур-
130
Теодор Драйзер
санг ўламан деб турган бешта боласига бошмоқ,
камзул, шапка ва шапкачалар олиш дардида
нарх-наволарни кўздан кечираётиб, ўзига лойиқ
қишлик пальто борлигини билиб қолди, кенг-мўл
қилиб тикилган, ёқаси энли, кенг белбоғли ва йи-
рик-йирик чиройли тугмалари бу пальтога қараб
туриб, кўнгли ўксинганча ўй суриб кетди; йилига
атиги уч минг доллар тушадиган ҳамёни бу қишда
бунақанги ортиқча харажатни сира кўтаролмас,
бунинг устига хотини Элла ҳам мўйна пўстин олиш
дардида юрганига мана, салкам уч йил бўляпти.
Лекин у бу хусусда ҳар қанча бош қотирмасин,
тўсатдан жиринглаган телефон хаёлини бўлди.
– Ҳа, мистер Хейт эшитяпти.. Катта мушгир кў-
лидан Уоллес Айхэм гапиряпти дейсизми? Ҳа, Уол-
лес, қулоғим сизда... бир йигит билан бир қиз чўкиб
кетибди? Ҳа, яхши, бир дақиқа сабр қилинг...
У, яқиндагина «терговчи секретари» лавозимида
давлат хизматига кирган эпчил йигитчага юзланди.
– Эрл, маълумотларни ёзиб боринг, – кейин те-
лефонга қараб гапирди: – Яхши, Уоллес, энди
менга барча далил-тафсилотларни айтинг, ҳа, ҳа.
Аёлнинг мурдаси топилган, эриники эса йўқ...
хўш-хўш... Қайиқ жануб томондаги соҳил яқини-
да тўнкарилиб ётган экан... хўш. Астари йўқ похол
шляпа... хўш-хўш. Аёлнинг оғзи ва кўз атрофлари
лат еган... Пальтоси билан шляпаси меҳмонхона-
да... хўш-хўш... Пальтосининг битта чўнтагидан
хат чиқди... кимга ёзилган экан? Миссис Олденга,
Бильц, Маймико округига? Хўш... Эрининг мурда-
сини ҳали ҳам қидиришяптими? Хў-ўш... Ҳозирча
ҳеч қандай натижа йўқ денг?.. Тушунарли... Ҳа,
майли, яхши... Уоллес, энди гап бундоқ: пальтоси
билан шляпаси жойида қолаверсин. Тўхтанг, ўй-
лаб олай... ҳозир икки ярим, мен тўртдаги поезд
билан етиб бораман. Поездга меҳмонхонадан ав-
тобус юборишади, шекилли? Хўп, ўша автобусда
131
Америка фожиаси
бораман, аниқ... Ҳа, ростдан Уоллес, мурдани то-
пишганда тепасида бўлган одамларнинг барини
ёзиб
олинг. Яна нима? Чуқурлиги ўн саккиз фут,
ундан кам эмас денг-а? Хўш... Эшкак ҳалқасига
ўртиги илиниб қолган... хўш.., Жигар ранг ўртик...
Шуми ҳаммаси?.. Хўш... Хўп, сиз қандай қиёфа-
да топган бўлсангиз, ўшандай қолдиришга буйруқ
қилинг. Мен ҳозироқ йўлга чиқаман. Ҳа. Миннат-
дорман сиздан, Уоллес... кўришгунча хайр.
Мистер Хейт шошмасдан трубкани илди, худди
шундай шошмасдан ёнғоқ ёғочидан ясалган кенг
креслосидан турди-ю, қалин соқолини силаб, ко-
тиби Эрл Ньюкомга қаради (мистер Хейтнинг ко-
тиб-машинкачиси ҳам, клерки
1
ҳам, қўйинг-чи,
югурдаги ҳам шу битта Эрл эди).
– Ҳаммасини ёзиб олдингизми, Эрл?
– Ҳа, сэр.
– Унда пальто билан шляпани кийинг, кетдик.
Биз учу ўндаги поездга улгуришимиз керак. Ай-
рим гувоҳларга поезддаёқ чақирув қоғози тўлди-
ришингиз мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши ўзингиз
билан ўн беш-йигирматача бланка олиб олинг: ўша
ерда учратган гувоҳларнинг номларини ёзиб олиш-
га тўғри келади. Ҳа, илтимос, миссис Хейтга теле-
фон қилинг-да, айтинг, бугун кечки овқатга ҳам,
ҳатто охирги поездга ҳам улгуролмасам керак. У
ерда биз эртагача қолиб кетишимиз ҳам эҳтимол.
Бунақа пайтларда иш кутилмаганда чаппасига
айланиб кетиши мумкин, билиб бўлмайди, шунинг
учун ҳамма нарсага шай туриш керак.
Хейт алмисоқдан қолган зах хонанинг бурчаги-
да турган кийим-кечак шкафига яқин борди-да,
ундан сават панамасини олди. Кенг ҳошиялари
пастга қараган панама унинг чақчайган, аслида
эса мулойим укки кўзли, қуюқ соқолли юзини хий-
1
Клерк – Ғарбий европа мамлакатлари ва АҚШда идора
ходими. (Таржимон.)
132
Теодор Драйзер
ла олимистерроқ кўрсата бошлади. У ёқ-бу ёғини
тўғрилаб олганидан сўнг, секретарига:
– Эрл, мен бир дақиқага шериф
1
га кириб чиқ-
моқчиман, – деди. – Сиз «Республикачи»га ҳам,
«Демократ»га ҳам қўнғироқ қилинг-да, воқеани га-
пириб беринг; тағин газеталар биздан бирон нар-
сани бекитишяпти, деб ўйлаб юришмасин. Вок-
залда учрашамиз.
Хейт битта-битта қадам ташлаб хонадан чиқди.
Ўн тўққиз ёшлардаги сочлари ҳурпайган, ўзи жу-
даям жиддий, аммо гоҳи пайтларда паришонхотир
юрадиган, новча, ориқдан келган Эрл Ньюком ўша
заҳотиёқ судга чақириш бланкаларидан бир тахи-
ни олди-да, чўнтагига тиқа туриб, миссис Хейтга
телефон қоқа бошлади. Кейин у газета таҳрири-
ятларига қўнғироқ қилиб, Катта мушгир кўлидаги
бахтсиз ҳодиса ҳақида хабар берди-ю, шоша-пи-
ша ҳаво ранг тасмали похол шляпасини олганча
(шляпа унга анчагина катта эди) пастга отилди; бу
атрофларда машҳур, ўзи ҳам анча-мунча уддабуро
прокурор Орвил Мейсон кабинетининг очиқ эшиги
олдида Зилла Саундерсга урилиб кетди. Зилла эрга
тегмаган қари қиз бўлиб, прокурорнинг бирдан-бир
стенографисткаси ҳам шу эди. У аудитор
2
идора-
сига бормоқчи бўлиб турган эди, аммо, одатда ҳа-
деганда хамири ачимайдиган мистер Ньюкомнинг
ҳозир шошиб кетаётгани ва ташвишли кўриниши-
дан ажабланди-ю, орқасидан чақирди:
– Хэлло, Эрл! Нима бўлди ўзи? Қаёққа бунчалик
ошиқяпсиз?
– Бахтсиз ҳодиса. Катта мушгир кўлида икки
киши чўкиб кетибди. Тагида бошқа гап борга ўх-
шайди. Мистер Хейт ўша ёққа кетяпти, мен ҳам
1
Шериф – Англия ва АҚШда маъмурий ва суд амалдорла-
ридан бири.
2
Аудитор – юрист амалдор. (Таржимон.)
133
Америка фожиаси
бирга бораман. Биз учу ўндаги поездга улгуриши-
миз керак.
– Қаердан билдинглар? Улар шу ерлик эканми?
– Ҳозирча билмайман, менимча, бу ерлик бўлиш-
маса керак. Қизнинг чўнтагидан Маймико округига,
Бильцга, аллақандай миссис Олден номига ёзилган
хат чиқибди. Қайтиб келганимиздан сўнг ҳаммаси-
ни гапириб бераман ёки қўнғироқ қиламан.
– Э, худо-ей, агар бу жиноят бўлса, унда, ҳой-
наҳой мистер Мейсон ҳам қизиқса керак.
– Албатта-да. Мен унга телефон қоқаман ёки
мистер Хейтнинг ўзи қўнғироқ қилади. Агар Бада
Паркер ёки Кэрел Бэднелни кўрсангиз, шаҳардан
ташқарига кетганимни айтиб қўйинг. Кейин, Зил-
ла, сиздан илтимос, ойимга телефон қоқиб, уни
ҳам огоҳлантиринг, майлими? Ўзим телефон қи-
лолмайдиганга ўхшайман.
– Қўнғироқ қиламан, ташвиш тортманг.
– Раҳмат.
Бошлиғининг ҳар кунги бир тахлитдаги тирик-
чилигини алғов-далғов қилиб юборган бу воқеадан
манфаатдор бўлган Ньюком икки зинани бир сак-
раб босганча округ суди пиллапоясидан қувноқлик
ва эпчиллик билан чопиб туша бошлади. Миссис
Саундерс эса, бошлиғи республикачи партия-
нинг бўлажак округ конференциясига оид айрим
масалалар билан кетганини билгани учун, унинг
кабинетида янгиликни ўртоқлашадиган ҳеч ким
йўқлиги сабабли аудитор идорасига қараб юрди:
ҳарқалай, у ерда учраган одамга кўлда содир бўл-
ган фожиа хақида ўзи билганларини ҳикоя қилиб
бериши мумкин-ку, ахир.
134
Теодор Драйзер
II БОБ
Терговчи Хейт ва унинг ёрдамчиси йиққан маъ-
лумотлар сирли ва хавотирли хусусиятга эга эди.
Кўринишидан бахтли, бир-бирига муносиб жуфти
ҳалол саёҳатчилар тушган ўша қайиқ йўқолган кун-
нинг эртасига эрталаб меҳмонхона хўжайинининг
ташаббуси билан қидирув ишлари бошланган, на-
тижада оролчанинг нарёғидаги Ҳилол қўлтиғидан
тўнкарилиб ётган қайиқ, шляпа ва ўртик топиб
олинган. Ўша заҳотиёқ меҳмонхонанинг ҳамма
хизматчилари, йўл кўрсатувчилар ва меҳмонлар
орасидан бу ишга кимни кўндириб ёллашса – ўша-
лар кўлга шўнғиб, чўкиб кетганларнинг мурдасини
топиб чиқариш мақсадида учи чангак узун хода-
лар билан сув тубини кавлаштира бошлашган. Йўл
кўрсатувчи Сим Шуп, меҳмонхона хўжайини ва
қайиқлар қароргоҳини ижарага олган кишининг
гапига қараганда, ўлган аёл жуда ёш ва хушбичим
бўлиб, ҳамроҳи эса – ҳойнаҳой, бадавлат оилалар-
дан бирининг фарзанди эди, шунинг учун ҳам бу
ерда яшайдиган бармоқ билан санарли кишилар
– дарахт кесувчилар ва меҳмонхона хизматчилари
бу ҳодисага қизиқибгина эмас, балки ачиниб ҳам
қарай бошладилар. Бунинг устига тиқ этган ша-
молсиз очиқ бир кунда бунақанги сирли фожиа юз
бериши ҳеч бирининг ақлига сиғмас эди.
Туш пайтига борганда чангак билан иш кўраёт-
ган дарахт кесувчилардан бири Жон Поль беш-ўн
марта уриниб, кейин Робертани кўйлагидан илган-
ча сув остидан кўтарганда одамларнинг ҳаяжони
баттар авжга чиқди; унинг юзида – оғзи, бурни,
ўнг қовоғи ва кўзининг остида зарбдан қолган
кўкиш доғлар яққол кўриниб турарди, йиғилган-
ларга бу ўша заҳотиёқ шубҳали бўлиб туюлди. Жон
Поль қайиқни бошқараётган шериги Жо Райнер
135
Америка фожиаси
билан бирга Робертани сувдан чиқарди-да, юзига
тикилиб туриб:
– Вой, шўринг қурғур-а! – деб хитоб қилиб юбор-
ди. – Қушдай енгил экан-а! Ҳатто қандай чўкиб
кетганига ҳам ақлим етмайди.
У ўтирган жойида эгилди-да, бақувват қўлла-
ри билан жиққа ҳўл, жонсиз ётган Робертани даст
кўтариб қайиққа олди; бу пайтда шериклари бош-
қа қайиқларга ишора қилишган эди, улар тезда
шу томонга сузиб кела бошлашди.
Жон Поль (қизнинг сувда ёйилиб, юзини тўсиб
олган) узун, йўғон қўнғир сочларини бир томонга
сураётиб:
– Вой-бў, роса азобланибди-ку! – деб қўшиб
қўйди, – Жо, бир қарагин! Бу бечора гўдакни бир
нарса билан боплаб туширишганга ўхшайди наза-
римда. Қара, қарагин!
Сал ўтмай дарахт кесувчилар ва меҳмонхонада
истиқомат қилувчиларнинг бари қайиқларини шу
ёққа ҳайдаб келиб, Робертанинг юзидаги момата-
лоқларни кўра бошладилар. Унинг жасадини юқори-
га, қайиқ қароргоҳига олиб кетишлари ва ҳамроҳи-
нинг мурдасини яна қидира бошлашлари биланоқ
турли-туман гумонлар айтила бошланди: «Бу ерда
бошқа бир гап борга ўхшайди... Кўк доғлар... ва
умуман... Шунақанги осойишта кунда қайиқ қандай
қилиб ағдарилиб кетиши мумкин?» «Ҳозир кўрамиз:
сув тубида яна одам бормикин ёки йўқми...» Бир
неча соат давомида қидира-қидира, охири ҳеч қан-
дай натижа чиқаришолмагандан сўнг ҳамма йиғил-
ганлар: сувда ҳойнаҳой эркакнинг жасади бўлмаса
керак ва аввалданоқ бўлмаган, деган қарорга ке-
лишди, бу даҳшатли, ташвишли фикр эди...
Шундан кейин Клайд ва Робертани бекатдан
олиб келган йўл кўрсатувчи ҳамда Катта муш-
гир кўли ва Ўтлоқзордаги меҳмонхона хўжайинла-
ри билан суҳбатлашилгандан сўнг қуйидагилар
136
Теодор Драйзер
аниқланди: 1) чўккан қиз жомадонини Қуролсоз
бекатида қолдиргани ҳолда, Клифорд Голден жо-
мадонини ўзи билан олиб кетган; 2) Ўтлоқзор кўли
ва Катта мушгир меҳмонхоналаридаги рўйхат-
ларда шубҳали қарама-қаршилик мавжуд: бир
жойда – Карл Грэхем, бошқасида эса – Клифорд
Голден деб ёзилган, ваҳоланки, ташқи қиёфасига
қараганда иккови ҳам сўзсиз битта одам бўлган
(меҳмонхоналарнинг иккала хўжайини муфассал
муҳокамадан кейин, шундай қатъий хулосага ке-
лишди) ва ўзини Клифорд Голден ёки Карл Грэхем
деб атаган ўша кимса Катта мушгир кўлига олиб
келаётган йўл кўрсатувчидан: бугун одам кўпми у
ерда, деб суриштирган. Шу гаплардан кейин но-
аниқ гумонлар бу ишда ҳаром қўллик бор, деган
қатъий ишончга айлана борди. Энди бунга ҳеч
кимда шубҳа қолмади.
Шимолий ўрмонларда яшовчи кишилар бу
воқеа дан чуқур ташвишга тушганлари ва ўзла-
рининг гумонлари сўзсиз ҳақ чиқишини терговчи
Хейт келиши биланоқ унга шама қилиб айтиб ҳам
қўйишди. Уларнинг фикрича, Клифорд Голден ёки
Карл Грэхемнинг жасади кўл тубида аввал бошда-
ноқ, умуман бўлмаган. Хейт қайиқ қароргоҳидаги
уйчада турган каравотга авайлаб ётқизиб қўйил-
ган номаълум қизнинг мурдасини кўздан кечи-
риб чиқди-ю, унинг ёшлиги ва гўзаллигини кўриб,
фақат хушбичимлигидан эмас, балки уни ўраб ол-
ган сирли гумонлардан таъсирланганидан кўнгли
бир хил бўлиб кетди. Бунинг устига меҳмонхона
идорасига қайтиб келиб, Роберта пальтосининг
чўнтагидан топилган хатни ўқиб чиққандан сўнг,
уни энг мудҳиш шубҳалар қамраб олди, чунки у
ўқиган хат тубандагича эди:
Do'stlaringiz bilan baham: |