Betonni normativ va xisobiy qarshiligi. Бетон структураси бир жинсли бўлмаганлиги сабабли унинг мустаҳкамлиги ўзгарувчан бўлади. Бир хил бетон қоришмасидан тайёрланган намуналар синов машинасида синалганда ҳар хил қаршиликлар олинади. Бунда бетон структурасининг бир жинсли бўлмаслигидан ташқари бетон намуналарнинг тайёрланиш сифати, синов машиналари ва синаш услубининг аниқлиги сабаб бўлади. Бир хил бетон қоришмасидан тайёрланган N танамуна синалганда R1, R2, R3…RN қаршиликларга тенг бўлган бетон мустаҳкамлиги олинади. Бу қаршиликлар ўртасидаги муносабат R1 < R2 < R3 < … < RN бўладиган бўлса, қайси бир қаршилик конструкцияларни ҳисоблаш учун қўлланиши мумкин деган савол туғилади. ҳисоблашларда R1 қаршилик қўлланиладиган бўлса конструкциянинг ишончлилик даражаси жуда ҳам юкори бўлиб, унинг таннархи ҳам кўп бўлади. Ҳисоблашларда RN қаршилик қўлланилганда эса конструкциянинг ишончлилик даражаси даст бўлиб, таннархи ҳам кам бўлади. Биринчи ҳолат ҳам, иккинчи ҳолат ҳам лойиҳачиларни қаноатлантирмайди. У вақтда қаршиликларнинг қайси бири конструкцияларни ҳисоблашда қўлланиши керак? Бу саволга эҳтимоллар назарияси услубларидан жавоб топиш мумкин. Бетоннинг қаршилиги ўзгарувчан экан, демак уни ўзгарувчан миқдор сифатида қабул қилиш мумкин. Бу ҳолатда бетон қаршилигининг ўзгарувчанлигини баҳолаш учун ўзгарувчан миқдорларнинг статистик тақсимот қонунларидан фойдаланиш мумкин. Бир хил бетон қоришмасидан тайёрланган намуналарнинг конструкцияларини R1, R2, R3 … RN декарт системасининг абцисса ўқи бўйлаб, бу қаршиликларнинг пайдо бўлишига мос бўлган p1, p2, p3 … pN эхтимолликларини ордината ўқ бўйлаб жойлаштирилганда бетон қаршиликларининг эмпирик тақсимот қовунини ифодаловчи графикни оламиз (3.1, а расм). Бунда бетон қаршиликларининг ўртача қиймати Rm = p1 R1 + p2 R2 + p3 R3 + … +pN RN. (3.3) R1, R2, R3…RN қаршиликларнинг ўртасида жойлашган бўлади. Бу формулада p1 = =N1/N, p2 = N2/N, p3 = N3/N…pN = NN/ N бўлиб, N1, N2, N3…NN бетоннинг мос бўлган R1, R2, R3…RN қаршиликлари сони (синовлар сони); N - умумий қаршиликлар (синовлар) сони. Ҳисоблашларда асосий мустаҳкамлик сифатида бетоннинг ўртача қаршилиги Rm қўлланиладиган бўлса, бетоннинг ҳақиқий қаршилиги R>Rm бўлган ҳолларда конструкциянинг мустаҳкамлиги таъминланган, R
Armaturani normativ va xisobiy qarshiligi. . Арматуранинг норматив қаршилиги сифатида назорат қилинадиган қуйидаги қийматларнинг энг кичиги қабул килинади: - физик оқиш чегарасига эга бўлган стерженли арматуралар учун - физик оқиш чегараси; - шартли оқиш чегарасига эга бўлган стерженли арматуралар, юқори мустаҳкамлиққа эга бўлган симлар ва арматурали арқонлар учун - 2% қолдиқ деформация ҳосил қиладиган кучланиш қийматига мос бўлган шартли оқиш чегараси; - оддий симли арматуралар учун - узилишдаги вақтинча қаршилигининг 75%, яъни Rns=0,75∙ Rsu, Rsu = Nu / As симли арматуранинг узилишдаги вақтинчалик қаршилиги. Арматуранинг назорат қилинадиган бу характеристикалари арматура тайёрланадиган пўлат учун давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқ қабул қилинади ва 0,95 дан кам бўлмаган эҳтимоллик билан тайинланади. Чегаравий ҳолатларнинг биринчи ва иккинчи группалари учун арматураларнинг чўзилишдагиҳисобий қаршиликлари қуйидаги формуладан аниқланади б) нормал ва қия ёриқларнинг очилиши бўйича - ёриқларнинг арматура сатҳидаги очилиш кенглиги нормада [15] кўрсатилган қийматларга тенг ёки ундан кичик бўлиши шарт acrc ≤ acrc,u ; в) нормал ва қия ёриқларнинг ёпилиши бўйича - муваққат юклар таъсиридан очиладиган ёриқларнинг кенглиги, талаб қилинган ҳолларда, юкнинг таъсири йўқолганда маҳкам ёпилиши шарт; г) салқиликлар бўйича - ҳисобий юклар (γf =1,0 бўлганда) таъсиридан элементларнинг салқиликлари f нормада [15] келтирилган қиийматлардан катта бўлмаслиги шартf ≤ fu.. (3.14) Баъзи бир камчиликларига қарамасдан чегаравий ҳолатлар услуби материаллар қаршиликларини ва юклар миқдорининг ўзгарувчанлигини алоҳидаалоҳиида коэффициентлар орқали эътиборга олганлиги сабабли прогрессив услуб саналади. Ҳозирги вақтда чегаравий ҳолатлар услуби ҳамма бинокорлик конструкцияларини, шу жумладан темирбетон конструкцияларини ҳам ҳисоблаш учун қўлланилмоқда ва шунга ўхшаган услуб хорижий давлатларда ҳам тўлиқсиз эҳтимоллик услуби номи билан қўлланилмоқда. Чегаравий ҳолатлар услубининг камчиликларига ҳар бир ҳисоблаш омили учун материаллар ва юклар бўйича ишончлилик юэффициентларини бошқа омиллар ўзгарувчанлигини эътиборга олмасдан топилиши мисол бўлади. Бунда, тасоддифий омилларнинг сони кўп бўлган конструкциянинг ишончлилик даражаси талаб қилинадиган миқдордан катта бўлади ва етарли даражада тежамли ҳисобларга олиб келмайди. Агар тасоддифий омил битта бўлса, конструкциянинг ишончлилик даражаси талаб қилинадиганидан паст бўлади. Бундан ташқари чегаравий ҳолатлар услуби конструкцияларнинг вақт давомида мустаҳкамлигини ҳамда хизмат муддатини аниқлашга имкон бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |