Betonda armaturani ankerlanishi. Бетон танасидаги арматура маълум зўриқишларни қабул қила олиши учун у бетон танасида ёки сиртида бетонга маҳкамланиши-анкерланиши шарт. Арматураларнинг бетонга анкерланиши ишқаланиш натижасида ҳосил бўладиган боғланиш кучлари ёки арматураларнинг учларига махсус анкерлар жойлаштириш билан таъминланади. Сиртида ҳар хил шаклдаги қовурғалар ҳосил қилинган арматураларнинг бетонга анкерланиши боғланиш кучлари орқали таъминланади. Жуда кам ҳолларда бундай арматураларнинг учлари махсус анкерлар билан жиҳозланади. Сирти текис бўлган арматураларнинг бетонга боғланиш мустаҳкамлиги жуда кам бўлганлиги сабабли бунақа арматуралар бетонга 1.24 расмда кўрсатилгандек илгаклар (а), ҳалқалар (б) ҳосил қилиниб ҳамда стерженларнинг учларини 90° бурчак остида қайириб (в) ва кўндаланг стерженлар пайвандланиб (г) анкерланади. Сирти қовурғали, таранглаштирилмайдиган арматуралар билан жиҳозланган темирбетон элементларда чўзиладиган стерженлар арматуранинг ҳисобий қаршилиги тўлиқ ҳисобга олинадиган ва элемент бўйлама ўқига нормал бўлган кесимдан lan дан кам бўлмаган масофага ўтказилиши шарт. Ан-керланиш зонасининг узунлиги бу ҳолда қуйидаги формуладан аниқланади d d R R l an an b s an an , (1.36) бу ерда ωan, Δλan, λan коэффициентларнинг қийматлари ва масофанинг энг кичик қиймати 1.1 жадвалдан олинади.
Oldindan zo‘riqtirilgan armaturani ankerlash. Арматуралари таянчларга маҳкамлаб таранглаштирилган олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкцияларда бетон маълум бир мустаҳкамликка эришгандан сўнг таранглаштирилган арматуралар таянчлардан бўшатилади. Таянчлардан бўшатилган арматура ўзининг таранглашгунча бўлган ҳолатига қайтишга ҳаракат қилади. Арматура билан бетон бир-бирига яхши боғланганлиги сабабли бетон арматуранинг эркин қайтишига қаршилик кўрсатади. Натижада бетонда қисувчи кучланишлар ҳосил бўлиб, унинг миқдори конструкция узунлиги бўйича бир хил бўлмайди. Конструкциянинг икки четида қисувчи кучланишларнинг миқдори нолга тенг бўлиб, маълум lp масофадан кейин қисувчи кучланишларнинг миқдори конструкция узунлиги бўйича ўзгармас бўлади ( 9.2 расм). Шунинг учун lp масофа зўриқишларни узатиш зонаси деб айтилади. Зўриқишларни узатиш зонасида бетон билан арматуранинг боғланиши яхши таъминланмаган ёки бетоннинг мустаҳкамлиги кам бўлиб, сиқувчи зўриқиш катта бўлганда таранглаштирилган арматура бетон танасида сирпаниб кетиши ёки конструкцияда бўйлама ёриқлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатда олдиндан зўриқтиришнинг самарадорлиги йўқолади. Тажрибаларга асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, арматуралари таянчларга маҳкамлаб Тажрибаларга асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, арматуралари таянчларга маҳкамлаб таранглаштирилган қовурғали стерженлар ва арқон арматуралар билан жиҳозланган конструкцияларда арматура билан бетоннинг боғланиши яхши таъминланган бўлиб, арматурани бетонга маҳкамлаш учун махсус жиҳоз- анкер талаб қилинмайди (9.2, а расм). Синфи В-II бўлган сирти текис симлар билан жиҳозланган конструкцияларда эса, арматура бетонга махсус анкерлар билан маҳкамланади (9.3, а расм). Арматураси бетонга маҳкамланиб таранглаштириладиган конструкцияларда арматурани бетонга маҳкамлаш учун анкерлар доимо қўлланилади. Қўлланиладиган анкерларнинг тузилиши таранглаштириладиган арматуранинг хилига ва таранглаштириладиган ускунага боғлиқ бўлади. Стерженли арматураларда анкер сифатида гайка (9.3, б расм), арматуранинг учига пайвандланган арматура парчалари (9.3, в расм) ва шайбалар (9.3, г расм) қўлланилиш мумкин. Арқон ва тутам шаклидаги арматураларни таранглаштиришда стакан шаклидаги (9.4, а расм) ва гильзали анкерлар (9.4, б расм)
Таранглаштирилган арматураларни таянчлардан бўшатиш жараёнида конструкцияларнинг таянч зоналарида бўйлама ёриқларнинг пайдо бўлиши натижасида бетоннинг ёрилиши ва арматура билан бетоннинг боғланиши бузилиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида констркуциянинг таянч зоналари кўндаланг кесимининг ўлчамлари катталаштирилади ёки таянч зоналар кўндаланг ва қия арматуралар билан жиҳозланиб, мустаҳкамлиги оширилади Кучланишларни (зўриқишларни) арматуралардан бетонга узатиш зонасининг қуйидаги формуладан аниқланадижадвалдан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |