Temirbeton paydo bo‘lishi va rivojlanishining qisqacha tarixi


Temirbeton konstruksiyalarini ishlashini o‘zgacha xususiyatlari



Download 19,47 Mb.
bet16/19
Sana30.11.2022
Hajmi19,47 Mb.
#875278
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Konstruksiya uchun

Temirbeton konstruksiyalarini ishlashini o‘zgacha xususiyatlari.



  1. Egiluvchi element ko‘ndalang kesimining kuchlanish deformatsiya xolatining uch bosqichi Темирбетон тўсин билан ўтказилган тадқиқий тажрибаларда ташқи юк миқдори тўсининг нормал кесими бўйича бузилиш даражасигача ошиб борганда бу кесимнинг кучланиш ва деформацияланиш ҳолати учта характерли босқичга эга бўлади (2.1 расм). I босқич (2.1, в,г расм). Ташқи юкларнинг кичик миқдорларида бетон ва арматурадаги кучланишларнинг миқдорлари унча катта бўлмаган ҳолда бетон эластик ҳолатда деформацияланади. Бунда, бетондаги сиқувчи ва чўзувчи кучланишлар билан мос бўлган деформациялар орасидаги боғлашш чизиқли бўлиб, кесимнинг сиқилган ва чўзилган зоналарида бетондаги нормал кучланишларнинг эпюралари учбурчак шаклида бўлади. Ташқи юк миқдорининг ошиши билан тўсиннинг сиқилиш ва чўзилиш зоналаридаги нормал кучланишларнинг миқдорлари ҳам ошиб боради. Бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги сиқилишдагига нисбатан бир неча марта кам бўлганлиги сабабли чўзилган бетонда пластик деформациялар ривожлана боради ва бетондаги кучланишлар унинг чўзилишдаги мустаҳкамлигига интилади (σbt → Rbt). Тўсин чўзилиш зонасидаги нормал кучланишларнинг эпюраси тўғри чизиқдан эгри чизиққа айлана боради. Сиқилиш зонасидаги бетон эса эластик холатда деформацияланиб, нормал кучланишларнинг эпюраси учбурчак шаклига яқин бўлади. Тўсин чўзилган зонасидаги бетоннинг деформацияланиш тезлиги сиқилган зонадагига нисбатан катта бўлганлиги сабабли нейтрал ўқ сиқилган зонага қараб кўтарилади. Бетон деформациясининг тўсин кўндаланг кесими баландлиги бўйича тарқалиш характери тўғри чизиққа яқин бўлади. Ташқи юкнинг шундай бир кийматида тўсин чўзилиш зонасидаги кучланиш бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлигига тенг бўлиб қолади. Кучланиш ва деформацияланиш ҳолатининг бу сўнгги даври Iа босқич деб айтилади. Ташқи юк миқдорининг навбатдаги ошишидан тўсин чўзилган кесимида ёриқлар пайдо бўлади ва бу кесим ишдан чиқади. Шундан кейин кесим кучланиш ва деформацияланиш ҳолатининг II босқичи бошланади.

II босқич (2.1, д расм). Ёриқлар пайдо бўлгандан кейин бу кесимлардаги чўзувчи зўриқишларни арматура ва ёриқлар чўққисидаги чўзилган бетон қабул қилади. Ёриқлар оралигида эса арматура билан бетоннинг боғланиши бузилмайди ва улар биргаликда ишлайди. Бунда, ёриқ пайдо бўлган кесимдан узоқлашган сари арматурадаги зўриқишларнинг миқдори камайиб, бетонда эса зўриқишларнинг қиймати кўпайиб боради. Тўсин сиқилганзонасидаги бетонда пластик деформацияларнинг ривожланиши натижасида нормал кучланишларнинг эпюраси эгри чизиққа айланади. Ташқи юк миқдорининг янада ошиши натижасида тўсин чўзилган зонасида ҳосил бўлган ёриқлар сиқилиш зонасига қараб ривожланиб, нейтрал ўққача етиб боради ва ёриқларнинг очилиш кенгликлари катталашади. Бу ҳолатда чўзилиш зонасидаги ёриқлар ҳосил бўлган кесимларда чўзувчи зўриқишларнинг ҳаммасини фақат арматура қабул қилади. Сиқилган бетон ва чўзилган арматуралардаги кучланишларнинг миқдорлари ошади. Ёриқ ҳосил бўлган кесимдаги сиқилган бетон текис деформацияланиш қонуни бўйича деформацияланади. Бу кесимдаги арматуранинг деформацияси эса, текис кесимлар деформацияланиш қонуни бўйича топиладиган қийматидан фарқ қилади. Бироқ ўтказилган кўп тадқиқотлар асосида сиқилган зонадаги бетон ва чўзилган арматуранинг ўртача деформацияларининг ёриқлар ҳосил бўлган кесимлар оралиғида ўзгариш характери тўғри чизиқдан унчалик оғмаслиги аниқланган. Кучланиш ва деформацияланиш ҳолатининг II босқичи арматурадаги кучланишларнинг оқувчанлик чегарасига етиши ёки сиқилган четки толаларда бетондаги кучланишлар миқдорининг камая бошланиши билан тугалланади. III босқич (2.1, е расм). Бу босқичда бетондаги пластик деформацияларнинг ривожланиши кескинлашиб сиқилиш зонасининг катта қисмига тарқалади. Арматурада ҳам пластик деформациялар ривожланади. Элемент бузилиш холатига келиб қолади. Тўсиннинг бузилиш характери арматуранинг миқдорига боғлиқ бўлиб, икки ҳол бўйича содир бўлади: I ҳол - бузилиш чўзилган арматурадаги кучланишларнинг физик ёки шартли оқиш чегарасига етиши натижасида содир бўлади. Бунда, арматурадаги кучланишлар физик ёки шартли оқиш чегагарасига етгандан кейин арматурадаги пластик деформацияларнинг ривожланиши кескинлашади. Натижада ёриқларнинг очилиш кенглиги катталашади ва сиқилган бетондаги кучланишлар ошади. Бу тўсиннинг бузилишига олиб келади ва бузилиш пластик характерга эга бўлади; 2 ҳол - бузилиш сиқилган бетондаги кучланишларнинг бетон мустаҳкамлигига етиши натижасида бетоннинг эзилишидан содир бўлади. Бунда арматурадаги чўзувчи кучланишларнинг миқдори оқиш чегарасига етмаслиги ҳам мумкин. Натижада арматуранинг мустаҳкамлигидан тўлиқ фойдаланилмайди. Тўсинларнинг бундай бузилиши арматуранинг миқдорига катта бўлган ҳолларда содир бўлиб, мурт характерга эга бўлади. Тўсин ровоқи бўйича ташқи юклардан ҳосил бўладиган зўриқишларнинг миқдори ўзгарганлиги сабабли унинг узунлиги бўйича нормал кесимлари кучланиш ва деформацияланиш холатининг ҳар хил босқичлари таъсири остида бўлади (2.1, а расм). Юқорида келтирилган кучланиш ва деформацияланик ҳолатининг уч босқичи нафақат эгиладиган элементларда, балки марказмас сиқиладиган, марказмас чўзиладиган ва марказий чўзиладиган элементларда ҳам учрайди.



  1. Download 19,47 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish