Корхонада ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва январ ойида содир бўлган операциялар бўйича умумий маълумот:
№
Фамилияси, исми, отасинингисми
Лавозими
Разряди
Иш стажи
1
Абдуллаев Бекзод
раҳбар
17
10
2
ШоназаровАброр
бошбухгалтер
15
10
3
АнваровСарвар
бухгалтер
12
3
4
ОчиловУлуғбек
омбормудири
10
5
5
АлматовШаҳзод
ишюритувчи
11
9
6
ЮсуповБобомурод
ишчи
9
5
7
Жураев Санжар
ишчи
9
4
8
ЖовлиевАбдулазиз
ишчи
8
9
9
АшуроваМафтуна
ишчи
7
3
10
ЮсуповаШаҳзода
ишчи
6
5
11
Каримов Отабек
ишчи
5
8
Ш.Алматов 15 январдан 22 январгача ва С.Анваров эса 25 январдан кейин касаллиги туфайли ишга чиқмаган, бошқа ходимлар январ ойи давомида тўлиқ ишлашган.
М.Ашурова, У.Очиловларга ой бошида ҳар бирига 50 000 сўм миқдорида аванс берилган. Шунингдек ой бошида ўтказилган инвентаризатсия пайтида аниқланган 45 000 сўм моддий зарар суммаси хўжалик раҳбарининг буйруғига кўра омбор мудирининг иш ҳақидан ушлаб қолинади.Корхонада ҳисобот даври бошига қуйидаги счётларда қолдиқлар мавжуд бўлган:
Талаб килинади: Ҳисобланган иш ҳақига нисбатан даромад солиғи ва давлат мақсадли фондларига 1.ажратмаларни ҳисобланг.
2. Корхона ходимларига январ ойи учун иш ҳақи ҳисобланг ва ҳисобот ойи учун берилган маълумотлардан фойдаланиб, ишчи, ходимлар бўйича касаллик варақаси бўйича иш ҳақи ва бошқа ушланмаларни ҳисобга олинг.
3.Юқоридаги хўжалик операцияларига счётлар боғланишини кўрсатинг (бухгалтерия проводкасини тузинг) ва асос бўлувчи ҳужжатларни Ёзинг.
4. Счётлар схемасини очиб унга қолдиқларни ва муомаладаги суммаларни ўтказинг ҳамда счётларни ёпинг.
37-масала Биринчи йил ишлаётган ходим 6 ой иш даври учун меҳнат таътилига чиқди. Ходимнинг ойлик оклади 500 000 сўм, олган мукофот ва қўшимча тўловлари 200 000 сўм.
Талаб қилинади: 1.Ходимга 7 ой иш даври учун меҳнат таътили ҳисобланг.
2. Ҳисобланган меҳнат таътили суммасига бухгалтерия ҳисобида Ёзувларни амалга оширинг.
38-масала Ходим 7 ой 18 кун ишлади ва таътилга чиқиш учун ариза берди.Биринчи йил ишлаётган ходим 7 ой 18 кун ишлади ва таътилга чиқиш учун аризага биноан меҳнат таътилига чиқди. Ҳисобот ойида унинг оклади 400 000сўм, олган мукофот суммаси 80 000 сўм.
Талаб қилинади: 1.Ходимга ҳисобот даври учун меҳнат таътили ҳисобланг.
2.Ҳисобланган меҳнат таътили суммасига бухгалтерия ҳисобида Ёзувларни амалга оширинг.
39-масала №55 қарорга мувофиқ ходим Алиев Анварга 2014 йил январ ойида 24 кун муддатга таътил берилди.
Ходимнинг шахсий варақасида қуйидаги маълумотлар мавжуд:
2014 йил 1 январдан бошлаб ходимнинг ойлик маоши 900000 сўм қилиб белгиланган. 2013 йилда ходимнинг ойлиги 680000 сўмни ташкил этган;
Шу муддат давомида олган мукофот суммаси 500000 сўм;
Йил охирида аксия бўйича 2500000 сўм дивиденд олган.
Талаб қилинади: 1. Корхона ходимга 24 иш куни учун таътил ҳақи ҳисобланг.
2. Ҳисобланган меҳнат таътили суммасига бухгалтерия ҳисобида Ёзувларни амалга оширинг.
40-масала №160 қарорга мувофиқ ходим Абдуллаев Алишерга 201--- йил май ойида 24 кун муддатга таътил берилди.
Ходимнинг шахсий варақасида қуйидаги маълумотлар мавжуд:
201--- йил 1 январидан бошлаб ходимнинг ойлик маоши 2480000 сўм қилиб белгиланган. 2012 йилда ходимнинг ойлиги 2350000 сўмни ташкил этган;
ходимга 400 000 сўм моддий ёрдам берилган;
шу муддат давомида олган мукофот суммаси 500000 сўм;
касаллик варақаси бўйича 65000 сўм иш ҳақи олган;
йил охирида аксия бўйича 500000 сўм дивиденд олган;
2013 йилдан бошлаб ходимга то таътил давригача 240000 сўмга йўл карточкалари олиб берилган.
Талаб қилинади: 1.Корхона ходимга 24 иш куни учун таътил ҳақи ҳисобланг.
2.Ҳисобланган меҳнат таътили суммасига бухгалтерия ҳисобида Ёзувларни амалга оширинг.