Корхона ҳисоб сиёсати Ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш усулларининг тартиботи бўлиб, устав ва бошқача фаолиятнинг иқтисодий ҳодисалар фактини дастлабки кузатиш (ҳужжатлаштириш ва инвентаризатсия), қиймат ўлчовида ифодалаш (баҳолаш ва калкулятсия), жорий гуруҳлаш (счетлар ва иккиёқлама ёзув) ва якуний умумлаштириш (баланслаштириш ва ҳисобот)дан иборат. Бухгалтерия ҳисобининг бир хилдаги методини ҳар хил корхоналарда амалга оширадиган ҳисоб сиёсати турлича бўлади. Баҳолаш, калкулятсия, хўжалик оператсияларини акс эттириш тартиби ва ҳоказоларнинг муайян усулларини танлаш имконияти корхонанинг ҳисоб сиёсатини шакллантиришдаги танлаш эркинлигини билдиради.
Ҳисоб сиёсатининг асосий вазифаси – корхона фаолиятини юқори даражада обектив акс эттириш, унинг фаолиятини самарали бошқариш мақсадида тўлиқ ва ишончли ахборотларни шакллантиришдан иборат.
Жумладан, корхона ҳисоб сиёсати қуйидагиларни таъминлаши лозим:
хўжалик фаолиятининг барча фактларини бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс эттириш (тўлиқлик тамойили);
хўжалик фаолияти фактларини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ўз вақтида акс эттириш (ўз вақтидалик тамойили);
мумкин бўлган даромадлар ва активларга қараганда харажатлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида тан олишга тайёр туриш, яширин резервлар яратилишига йўл қўймасдан (еҳтиёткорлик тамойили);
хўжалик фаолияти фактларини нафақат уларнинг ҳуқуқий шаклидан келиб чиққан ҳолда, балки иқтисодий мазмуни ва хўжалик юритиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисобида акс эттириш (мазмуннинг шаклдан устуворлиги тамойили);
ҳар ой охирига синтетик ҳисоб счетлари бўйича қолдиқ ва оборотларнинг аналитик ҳисоб маълумотларига тенглиги (ўзаро зид бўлмаслик тамойили);
корхонанинг ҳажми ва хўжалик фаолиятининг шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисобини оқилона юритиш (оқилоналик тамойили).
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) хўжалик юритувчи субектнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек турли хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсланишини таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субект молиявий ҳисоботини шакллантириш ва тузиш учун асосларни белгилаб беради.
Бу мақсадга эришиш учун хўжалик юритувчи субектларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботига асос бўладиган контсептсиялар ҳамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига энг кам миқдордаги талаблар кўзда тутилган.
Айрим оператсиялар ва воқеаларни акс эттириш, уларни ўлчаш ҳамда очиб бериш учун батафсил талаблар БҲМСларда баён қилинади.
Молиявий ҳисоботдан ташқари тақдим этилиши лозим бўлган ахборотларга талабларни баён қилмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субектлар молиявий ҳисоботга қўшимча ахборот сифатида молиявий шарҳларни тақдим этишлари мумкин.
Ҳисоб сиёсатини бухгалтерия ҳисобини юритиш субектларининг маблағларини ҳисобот йилида баҳолашнинг услубий қоидаларининг йиғиндиси деб таърифлаш мумкин.
Ендиликда ҳар қандай мулкчилик шаклидаги, ташкилий-ҳуқуқий тузилишдаги ва тармоққа тегишли субектлар қуйидаги соҳалар бўйича узининг ҳисоб сиёсатини танлаб олиши мумкин:
асосий воситаларнинг амортизатсиясини ҳисоблаш;
асосий воситаларни таъмирлаш сарфларини ҳисобга олиш;
материалларни сотиб олиш сарфларини ҳисобга олиш;
моддий айланма маблагларининг ҳисобини ташкил қилиш ва
баҳолаш;
ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш;
материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот,
жунатилган товарларни баҳолаш;
ишлаб чикатилган тайёр маҳсулотни ҳисобда акс эттириш;