Назорат саволлари
1. TMN нима?
2. Бошқарилишида TMN қўлланилиши мумкин бўлган тармоқлар ва аппаратураларнинг асосий турларига мисоллар келтиринг.
3. TMNнинг функционал модели ҳақида гапириб беринг.
4. TMNнинг ахборот модели ҳақида гапириб беринг.
5. TMNнинг физик модели ҳақида гапириб беринг.
5-амалий машғулот. Тармоқда хизматлар ва ресурсларни ўзаро боғланишининг мантиқий архитектураси, бошқарув жихатлари. SLA
Ишдан мақсад: SLA (Service Level Aggrement) кўрсаткичларини ўрганиш. Тармоқда ресурслар боғланишнинг мантиқий архитектураси хақида тушунчага эга бўлиш.
Назарий қисм
Маълумки хизматни таъминловчи ва фойдаланувчи ўртасидаги ҳамкорлик шартнома асосида бўлади. Мижоз ва таъминотчи ўртасидаги шартномада ҳар доим ҳам кўрсатилган хизматларнинг самарадорлигига бўлган талабнинг аниқ қийматлари кўрсатилган бўлмайди. Одатда шартномаларда жараёнларга умумий қаралади. Шунинг учун ҳам шартноманинг Хизмат даражаси ҳақидаги келишув (Service Level Aggrement, SLA) деб ном олган тури мавжуд. Бу шартномада мижоз ва таъминотчи кўрсатилаётган хизматнинг сифати ҳақида тармоқнинг самарадорлик характеристикаларидан фойдаланган ҳолда сонли кўрсаткичларда ифодалайди. Ҳар икки томон келишувга амал қилинаётганини назорат қилиши учун шартномада қандай вақт оралиғида текширувлар олиб борилиши ва бу текширув қандай ўлчашлар билан амалга оширилиши ҳам кўрсатилиши керак. Бу таъминотчи ва мижоз ўртасида келишувни тўғри бажарилаётгани устида келишмовчиликлар бўлишини олдини олиш мақсадида қилинади.
SLA да қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
1) сеанс давомидаги талаб қилинадиган тезлик
2) оқимдаги пакетлар йўл қўядиган кечикиш
3) оқимдаги пакетлар йўқолишининг йўл қўядиган эҳтимоллиги
4) трафикнинг ҳақиқий параметрларига мос ҳолдаги текширув қоидаси
5) пакетлар машрутизацияси учун маълумотлар
Агар фойдаланувчи чуқур билимга эга мутахассис хизматидан фойдалана олмаса, у ҳолда оператор унга танлаш учун хизмат кўрсатиш сифатининг стандартлашган синфини таклиф этади
Қуйида фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги хизмат кўрсатиш сифати ҳақидаги келишувда қўлланилиши мумкин бўлган параметрлар тўплами кўрсатилган:
- “Охиридан охиргача” кечикиш - маълумотлар пакети шаклланганидан т фойдаланувчигача етиб бориши учун кетадиган вақт;
- джиттер(життер)-пакетларни яна ўша маълумотлар оқимида узатишдаги кечикишларни ўзгариш диапазони
- боғланишни ўрнатишдаги кечикиш - фойдаланувчининг боғланишни ўрнатилишини сўраши билан провайдернинг тасдиқлаши ўртасидаги максимал кечикиш
- боғланишни узишдаги кечикиш- фойдаланувчининг боғланишни узишни сўраши билан провайдернинг тасдиқлаши ўртасидаги максимал кечикиш;
- пикли ўтказувчанлик қобилияти - бирлик вақт ичида қўлланма юбориши мумкин бўлган максимал пакетлар сони
- нормал ўтказиш қобилияти - бирлик вақт ичида қўлланмани юбориши шарт бўлган ўртача пакетлар сони
- йўқотишлар коеффициенти йўқолган пакетлар сонининг узатилган пакетлар сонига нисбати
- имтиёз – сеансларга хизмат кўрсатиш навбатини аниқлайди;
- қиймат – тармоқ уланишининг рухсат этилган максимал қийматини аниқлайди.
Хизмат кўрсатиш сифати бўйича оператор тармоғига бўлган талаблар.
Е2Е QoS мустаҳкамлиги энг заиф қисмлари мустаҳкамлигига боғлиқ занжирни ташкил этади. Шунинг учун фойдаланувчилар учун талабга жавоб берувчи хизмат кўрсатиш даражасини таъминлайдиган операторни топиш жуда муҳим. Масалан, нутқ ва видео узатувларига бўлган талаб тўлиқ хизмат кўрсатиш даражасига бўлган қуйидаги талабларни белгилайди:
пакетлар йўқолиши 1% дан ошмаслиги;
бир томонлама кечикиш 150 мс дан ошмаслиги; (G.114 стандартига мувофиқ)
- кечикишлар ўзгариши 30 мс дан ошмаслиги керак.
Оператор ташкил қилувчилари бундан кам бўлиши керак. Cisco SLA параметрлари қуйидагича:
пакетлар йўқолиши 0.5% дан ошмаслиги;
бир томонлама энг четки қурилмалар орасидаги кечикиш 60 мс дан ошмаслиги;
- кечикишлар ўзгариши 20 мс дан ошмаслиги керак.
Хизмат сифатини таъминлаш жараёни юқори даражали мураккабликка эга. Бу фойдаланувчи баҳолаган сифат кўрсаткичлари (QoS) билан тармоқнинг унумдорлик кўрсаткичлари (NP) орасида бир хил мосликни ўрнатиш зарурлиги билан боғлиқ. Фойдаланувчилар кўрсатилган хизматни ўзлари тушунмайдиган қандайдир параметрлар йиғиндиси сифатида эмас балки интеграл кўринишда баҳолашади. Алоқа тармоқлари операторлари (хизмат провайдерлари) фойдаланувчилар нуқати назари билан кўрсатилган хизмат сифати характеристикалари келишуви усулига эҳтиёж сезади (5.2-расм). Шунинг учун ҳам SLA ни шакллантириш ўта муҳим масаладир. Хизмат провайдери фойдаланувчига хизмат сифатининг талаб этилган даражаси қувватланаётганини исботлайдиган хисоботларни етказиш имконига эга бўлиши керак. Шундай қилиб, SLA провайдернинг энг қиммат турувчи хизматларни ҳам тақдим этишда юқори сифатни таъминлашга қодир эканига фойдаланувчини ишонтиришга имкон беради. Биламизки ҳар бир фойдаланувчи хизмат сифатини ўзига мос баҳолайди, шунин учун ҳам оператор (провайдер) хизмат мослигига, хизмат нархига ва ишлаб чиқаришнинг турли сатҳларига асосланган ҳолда SLA ни шакллантиришга индивидуал ёндашиши керак.
Провайдер қуйидаги кўрсаткичлар учун ўрнатилган норматив ва кўрсаткичларни ўз ичига олган SLAни таклиф эта олади:
амалга ошмаган қўнғироқ фоизи ойига < 1% тармоқ ресурслари етишмаслиги туфайли,
белгиланган йўналишда қўнғироқларни рад этиш фоизи ойига < 2 %.
Фойдаланувчи хизмат кўрсатиш сифат кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун тармоқни шакллантиришда анчагина параметрлар сонини мониторинги ва улар билан бошқариш процедураларининг ўтказилиши талаб этилади.
Алоқа операторлари SLA бажарилишини таъминловчи махсуслаштирилган бошқарув тизимларига эҳтиёж сезади. Бундай тизимлар тармоқ ишлашини характерловчи параметрларни ишлаб чиқишни, йиғишни ва уларни SLA да кўрсатилган қийматлари билан солиштиришни, фойдаланувчиларга тақдим этиладиган шартномалар бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни таъминлайди.
5.1-расм. SLA га мувофиқ маълумотлар алмашуви жараёни.
ITU-T М.3342 тавсиясида SLA шаблонларини белгилаш бўйича кўрсатмалар берилган. Унда SLA ни тақдим этиш шаблонлари (SLA reprTTntation templates) бу белгиланган хизмат учун SLA ни тақдим этиш формати ва стандартлашган усули экани белгиланган. Шаблон бир нечта йўналтирилган формалар(проформалар)дан ташкил топган, уларда белгиланган хизмат кўрсатиш бўйича SLA нинг таркиби келтирилган. Унда SLA мақсадини ташкил этиш усули ва тузилиши кўрсатилган. Бирор хизмат учун аниқ маълумотлар ёрдамида SLA шаблонларини тўлдириш билан улар SLA нинг ҳақиқий нусхасига айланади. SLA – бу мижоз хизматдан қониқишининг узоқ муддатли кафолатидир. SLA бўйича музокараларнинг соддалашуви ва шартнома хулосасининг стандартлашган жараёни мижозни ҳам таъминотчини ҳам бир хилда қизиқтиради. SLA тақдим этиш шаблонларини белгилаш бўйича кўрсатмалар бу маълум хизмат турини бажаришда SLA таркибини қандай тақдим этиш ва уни ташкил этиш мумкинлигини аниқлаштирадиган ва ўргатадиган характердаги кўрсатмалардир. GDSRT ўз ичига SLA тақдим этиш умумий шаблонларини қатъий белгилаш ва ифодалашлар (формулировка) асоси бўлган раҳбар кўрсатмалар йиғиндисини олади. ТМF GB917-3 спецификацияда SLA қуйидаги маълумотлардан ташкил топиши мумкин деб белгиланган:
– Контакт реквизитлар
– Тақдим этиладиган хизматлар
– Тизимни лойиҳалаш маълумотлари
– Ёрдамчи қурилмалар
– Хизматни тақдим этиш даражаси ва хизмат кўрсатиш сифати
– Назорат ва ҳисобот бериш
– Хизмат кўрсатиш маркази
– Хизмат таъминотчиси амалга оширадиган фавқулотда ҳолатларда қайта тиклаш ва заҳиравий нусхалаш механизмлари
– Шартлар
– Тармоқ замонавийлашуви (модернизацияси) ва узатишнинг такомиллашуви
– Ўзгартириш тартиби
– Хизмат бузилиши ва зарарни қоплаш
– Тарифлар ва ҳисобни ёзиш
– Хизматни тугаши
5.2-расм. SLA таркибининг асос тузилиши
5.2-расмда SLA таркибининг тақдим этиладиган хизмат туридан қатъий назар асос тузилиши ифодаланган. Юқорида келтирилган SLA нинг таркибий қисмларини 4 та қисмга бўлиб таснифлаш мумкин:
Ишга оид қисм
Бу қисмда хизмат таъминотчиси томонидан мижозга кўрсатиладиган хизматга доир умумий бизнес-ахборот ва иш жараёнларининг тартиби баёни берилади. У ўз ичига контакт ахборотлари, умумий шартлар, компютер ёрдами хизмати (“маълумотлар столи”), хизмат шартлари бузилганда бажариладиган тартиблар, хизматга кўрсатиладиган ҳисоб китобга доир маълумотлар ва б. Юқорида келтирилган қисмлардан қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
– Контакт реквизитлар
– Хизмат кўрсатиш маркази
– Шартлар
– Ўзгартириш тартиби
– Хизмат бузилиши ва зарарни қоплаш
– Тарифлар ва ҳисобни ёзиш
– Хизматни тугаши
Тақдим этиладиган хизматга оид қисм
Бу қисмда мижозга тақдим этиладиган хизмат ҳақидаги батафсил маълумот берилади.Унда шартномада кўрсатилган хизмат таркиби ва уни тақдим этишнинг келишилган даражаси ифодаланган. Бу қисмга қуйидаги вазифалар киради:
– Тақдим этиладиган хизматлар
– Хизматни тақдим этиш даражаси ва хизмат кўрсатиш сифати
Техник қисм
Бу қисмда хизмат кўрсатиш сифати параметрлари ҳақида батафсил маъумотлар, характеристикалар ва техник қувватлаш инфраструктураси, масалан ёрдамчи қурилмалар, тизимни лойиҳалашга оид маълумотлар ва бошқалар кўрсатилади. Унда қуйидаги вазифалар келтирилади:
– Хизмат кўрсатиш сифати параметрлари
– Тизимни лойиҳалаш маълумотлари
– Ёрдамчи қурилмалар
–Тармоқ замонавийлашуви (модернизацияси) ва узатишнинг такомиллашуви
– Хизмат таъминотчиси амалга оширадиган фавқулотда ҳолатларда қайта тиклаш ва заҳиравий нусхалаш механизмлари
Хизмат кўрсатиш сифатига оид ҳисобот
Бу қисмда SLA да келтирилган, мижоз ва хизмат таъминотчисига хизмат даражасини баҳолаш учун хизмат кўрсатиш сифатига доир ҳисоботга кирувчи маълумотлар ўз аксини топади. У қуйидаги вазифадан ташкил топган:
– Назорат ва ҳисобот бериш
Do'stlaringiz bilan baham: |