Телекоммуникацияда бошқарув тизимларининг аппарат ва дастурий таъминоти” кафедраси



Download 6,73 Mb.
bet48/82
Sana05.04.2023
Hajmi6,73 Mb.
#925010
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   82
Bog'liq
ТТБА маъруза

Назорат саволлари



  1. SNMP кандай протокол?

  2. MIB нима?

  3. SNMP OSI моделининг кайси поғонасида ишлайди?

4-амалий машғулот. TMNда мантиқий, функционал ва физикавий архитектураларни моделлаштириш




Ишдан мақсад: TMNда мантиқий, функционал ва физикавий архитектураларни моделлаштиришни ўрганиш


Назарий қисм

TMNнинг мақсади оператор-компанияларга ўзларининг электралоқа тизимларини бошқаришларида кўмак беришдан иборат. 4.1-расмда TMN ва электралоқа тармоғи ўртасидаги ўзаро муносабат кўрсатилган.





4.1-расм. Бошқарув тизими ва алоқа тармоғи ўртасидаги ўзаро муносабат


TMNнинг функционал қурилиши функционал блоклар (ФБ) воситасида баён этилади. Улар орасидан қуйидаги ФБлар асосийлари ҳисобланади: NEF (Network Element Function) тармоқ элементи учун, OSF (Operations System Function) операция тизими учун, WSF (Work Station Function) ишчи станцияси учун, MF (Mediation Function) медиатори ва QAF (Q-Adapter Function) Q-адаптери учун. NEF тармоқ эркин элементининг бошқарилиши керак бўлган модели ҳисобланади. OSF TMNнинг бошқарувчи ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва излаш борасидаги вазифалари бажарилишини таъминлайди. Ушбу ФБлар TMNнинг ядросини ташкил этади. WSF бошқарув тизими ва инсон-оператор ўртасида инсон-машина интерфейсини ташкил қилади. MF эса NEF ва OSF орасида ўтаётган ахборотга ишлов беради. QAFлар TMNда назарда тутилмаган интерфейсларга эга бўлган тармоқ элементлари ёки операция тизимлари билан ўзаро муносабат учун мўлжалланган. Иерархиядан келиб чиқиб, OSF ФБларининг тўртта даражаси белгиланади: элементларни бошқариш (NE-OSF), тармоқни бошқариш (N-OSF), хизмат кўрсатишни бошқариш (S-OSF) ва маъмурий бошқарув (B-OSF). ФБлар орасида турли шаклдаги эталон нуқталари бўлиб, q, f ва x уларнинг энг муҳимлари саналади. q3 эталон нуқтаси – аралаш даражадаги OSF ҳамда OSF ва MF, NEF ёки QAF ўртасида; qx эталон нуқтаси – иккита MF ҳамда MF ва NEF ёки QAF ўртасида; f эталон нуқтаси – WSF ва OSF ёки MF ўртасида; x эталон нуқтаси – турли тизимларга мансуб OSF ўртасида.





4.2-расм. Операция тизимларининг функциональ иерархияси





4.3-расм.TMNнинг соддалаштирилган функционал қурилиши

TMNнинг соддалаштирилган физик қурилиши 4.5-расмда кўрсатилган. У юқорида санаб ўтилган ФБларнинг физик амалга оширилиши бўлган таркибий қисмларни ўз ичига олган. TMN физик таркибий қисмлари ичида бир нечта ФБ амалга оширилиши мумкин. Тегишли имкониятлар 4.1-жадвалда келтирилган. Физик таркибий қисм номининг танланиши унинг қанчалик кўп қўлланилишига қараб белгиланади.


4.1-жадвал

Жумладан, маълумотларни оралиқ қайта ишлаш ва сақлаш ҳамда протоколларни қайта ўзгартириш учун хизмат қиладиган медиаторлар зарурий таркибий қисм ҳисобланмайди, чунки уларнинг функциялари бевосита тармоқ элементларида бажарилиши мумкин. Юқорида қайд этилган эталон нуқталарининг ҳар бири физик жиҳатдан, худди ўшандай, фақат бош ҳарф билан белгиланадиган тегишли интерфейс тарзида амалга оширилади. F интерфейси ишчи станцияни операция тизимлари ва медиаторлар билан алоқаси учун хизмат қилади. Х интерфейси TMNнинг турли тизимларидаги операцион тизимлари ўртасидаги ўзаро муносабат учун мўлжалланган.





4.5-расм. TMNнинг соддалаштирилган физик қурилиши


Q интерфейслари тармоқ элементлари, операцион тизимлари, медиаторлар ва Q-адаптерларнинг маълумотларни узатиш тармоғи орқали ўзаро муносабатини таъминлайди. Q3 интерфейси TMNда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, операцион тизимларининг маълумотларни узатиш тармоғи, медиаторлар, Q-адаптерлар ва тармоқ элементларининг медиаторнинг ичига ўрнатилган функциялари билан уланиши учун хизмат қилади. Qx интерфейси тармоқ элементлари ва Q-адаптерларнинг медиаторга уланиши учун ишлатилади. TMNнинг бугунги кундаги энг ўрганиб чиқилган интерфейси Q3 бўлиб, унинг протоколлари профиллари Q.811 ва Q.812 тавсияларида белгилаб берилган. Q.811 тавсиялари қуйи (1 дан 3 гача), Q.812 – юқори (4 дан 7 гача) протоколларини белгилаб беради. Қуйи даражадаги протоколларнинг 7 хил варианти бўлиши мумкин. Улар маълумотларни узатиш тармоғи қандай ташкил этилгани, қандай иш тартиби қўлланилаётгани билан фарқланади. Мазкур профиллар Qх интерфейси учун ҳам қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, Q.773 тавсияларида иккита қисқартирилган профил берилган бўлиб, унда 4 дан 6 гача даража мавжуд эмас. Маълумотларни узатиш учун Х.25 протоколи бўйича пакетлар коммутация қилинадиган тармоқ, Ethernet типидаги локал тармоқ, 7-рақамли сигнализация тизимининг умумий каналлари, Х.31 бўйича ISDN пакет типидаги хизматлар қўлланилиши мумкин. 7-амалий даражадаги барча профилларда қўлланиладиган протоколлар сирасига CMIP ва FTAM (File Transfer, Access and Management) киради. TMN тизими юқори даражадаги ишончлиликка эга бўлиши керак. Одатда, у лойиҳалаштирилаётганда ишламай қолишга чидамлиликни таъминлаш талаби қўйилади. Бунинг маъноси шуки, тизимда озгина носозлик бўлганда у бошқарувнинг муҳим хабарларини узатиш имкониятини йўққа чиқармаслиги керак. Бундан ташқари, маълумотларни узатиш тармоғидаги ортиқча юкламалар бошқарув хабарномаларини тўсиб қўймаслиги ёки узоқ вақт ушлаб қолмаслиги учун зарур чоралар кўрилиши керак.





Download 6,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish