Телекоммуникацияда бошқарув тизимларининг аппарат ва дастурий таъминоти” кафедраси


Тақсимланган тизимларда ресурсларни бошқаришнинг қўп агентли моделлари



Download 6,73 Mb.
bet56/82
Sana05.04.2023
Hajmi6,73 Mb.
#925010
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   82
Bog'liq
ТТБА маъруза

Тақсимланган тизимларда ресурсларни бошқаришнинг қўп агентли моделлари
Бугунги кунда тақсимланган ва автоном тизимларнинг ўзаро боғланиши, уларнинг сўровларга хизмат кўрсатиш жараёнини тавсифлаш ва тушунтириш учун кўплаб усуллар ва технологик ёндошувлар қўлланилади. Тизимларнинг ҳолатлари ва уларнинг динамик ўзгариш механизмлари, алоҳида компонентларнинг ҳолатларга мослашувчанлиги ва боғланиш хусусиятларини тадқиқ қилиш учун кўп агентли тизимлар асосидаги ёндошувлар қўлланилади. Кўп агентли тизимлар тақсимланган тизимларда компонентларнинг ва ресурсларнинг ҳолатларини агентлар ёрдамида баҳолаш ва бошқариш имконини беради.
Агент асосида моделлаштириш тушунчаси кўплаб адабиётларда турли таърифлар билан таърифланган, лекин таъкидлаш жоизки, агент асосида асосан моделлаштириш деганда марказлаштирилмаган, индувидуал тизимларнинг ишлаш принципларини моделлаштириш тушунилади. Агентлар табиатдаги барча ўз характерига ва хусусиятларига эга бўлган нарсалар (масалан, одамлар, компаниялар, транспортлар, шахарлар, ҳайвонлар, маҳсулотлар, турли тизимлар, ҳисоблаш тизимлари ва бошқалар) бўлиши мумкин, уларнинг характерлари ва хусусиятлари (асосий ташкил этувчилари, ҳолатлари, хотиралари, ўзаро таъсирлари) аниқ бир муҳитда бир бирлари билан алоқа ўрнатиш, ўзаро таъсирлашишини тавсифлайди (10.2-расм). Кўп агентли моделлаштиришда тизимнинг глобал характеристикалари кўплаб индувидуал агентлар ҳолатларининг ўзаро алоқалари натижаси орқали тавсифланади.



10.2.-расм. Интеллектуал агент асосида тизимларни моделлаштириш

Тақсимланган тизимларнинг алоҳида компонентлари ва ҳисоблаш ресурсларининг ҳолатлари ва хусусиятларини, тизимларнинг биргаликда ишлашини тадқиқ қилиш учун кўп агентли тизимлар моделлаштириш қўлланилади. Кўп агентли тизимлар автоном, марказлаштирилмаган, индувидуал характерли тасодифий ҳолатларни ўрганувчан ва мослашувчан агентлари асосида тузилган бўлади ва реал вақт режимида ресурсларни тўлиқ бошқаришни (ўзаро боғланишларни бошқариш, тизимни динамик режалаштириш ва сўровлар ва ресурсларни адаптив доимий қайта режалаштириш) таъминлайди.


Тақсимланган тизимларни кўп агентли тизимларни асосида тадқиқ қилишда асосан 2 та модел қўлланилади. Биринчи моделда барча агентлар автоном ҳолатда бир-бири билан алоқа қилади. Ҳар бир агент алоҳида тақимланган тизимни тавсифлайди(10.3.-расм).

10.3-расм. Кўп агентли автоном тизим модели.

Иккинчи моделда эса агент-менежер қўлланилади. У барча агентлардан маълумотларни йиғиб олиб, тизимнинг ишлашини динамик бошқариб боради (10.4.-расм). Агент-менежер тақсимланган тизимларнинг, ресурсларнинг ва дастурий компонентларнинг ишчи характеристикаларини назорат қилиш ва бошқаришни таъминловчи асосий агент ҳисобланади.



10.4.-расм. Агент-менежер асосидаги кўп агентли тизим модели.

Тақсимланган тизимларда компонентлар, ресурслар ва тизимга тушадиган талаблар агент кўринишида моделлаштирилади. Ҳар бир тугун ресурслар ва талабларни агентлар ёрдамида бошқаради, қайта ишлайди ва тугуннинг ўзи агентли бошқарилувчи тизим кўринишида тасвирланади. Кластерли, булутли технологиялар ва хизматга йўналтирилган архитектураларнинг интеграцияси натижасида мураккаб тақсимланган тизимларнинг вужудга келиши бошқарувнинг агент асосидаги усуллари энг оптимал эканини кўрсатмоқда.





Download 6,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish